POS тизими нима?

POS — “савдо нуқтаси” дегани. POS тизими эса ўша нуқтадаги ишни ёзиб борадиган дастур: товарни танийди, нархини қўяди, тўловни ва омбор қолдиғини ёзади. Қуйида уни касса аппаратидан, онлайн касса (онлайн-НКМ) ва виртуал кассадан нимаси ажратиб туришини оддий сўз билан ёздик — дўконни автоматлаштиришни ўйлаётган бўлсангиз, шундан бошланг.

7 кун бепул синашТўлов картаси шарт эмас

POS тизими нима дегани

POS — инглизча “point of sale”, яъни “савдо нуқтаси”: харидор пул тўлайдиган жой. POS тизими эса ўша жойдаги ишни ёзиб борадиган дастур — сотувчи нима сотди, қанчага сотди ва пулни қандай олди.

Амалда у бешта ишни кетма-кет бажаради: товарни штрих-кодидан ёки номидан топади, нархини ўзи қўяди, саватни йиғади, тўловни — нақд, карта ёки қарзга — ёзиб қўяди ва сотилган миқдорни омбор қолдиғидан айиради. Охирида харидорга чек чиқарилади.

Фарқи шунда: касса аппарати пулни санайди, POS тизими эса савдони эслаб қолади. Шунинг учун кечқурун “бугун қанча тушди, қанча фойда қолди, ким қарзга олди” деган саволга хотирадан эмас, рақам билан жавоб берилади.

Касса аппарати, фискал касса ва POS дастур

Бу учтаси кўпинча битта нарса деб ўйланади. Аслида улар уч хил иш қилади ва бир-бирининг ўрнини босмайди.

Касса аппарати
Нима қилади
Пулни санайди, тортмасида пул туради, оддий чек босади.
Нимани ҳал қилмайди

Қайси товар сотилганини билмайди — омбор ҳам, фойда ҳам ҳисобланмайди.

Фискал касса
Нима қилади
Сотувни солиқ тизимига юборади ва фискал белгили чек беради. Бу — қонун талаби.
Нимани ҳал қилмайди

Дўкон ҳисоби уни қизиқтирмайди: қолдиқ, таннарх ва насия унда юритилмайди.

POS дастур (касса дастури)
Нима қилади
Товарни кодидан танийди, нарх қўяди, сават йиғади, тўлов, қолдиқ ва фойдани ёзиб боради.
Нимани ҳал қилмайди

Фискал чек бермайди — солиқ чеки керак бўлса, у фискал кассадан чиқади.

Шунинг учун кўп дўконда иккаласи ёнма-ён туради: фискал касса — солиқ учун, POS дастур — дўконнинг ўз ҳисоби учун.

Дўконда фискал чек одатда онлайн касса (онлайн-НКМ) ёки виртуал кассадан чиқади: биринчиси — қурилма, иккинчиси — дастур. Иккаласи ҳам фискал ҳужжатни ҳосил қилиб, реал вақтда фискал маълумотлар операторига юборади — Вазирлар Маҳкамасининг 943-сон қарорида улар шундай таърифланган. Қайси бири сизга тўғри келишини солиқ органидан ёки бухгалтерингиздан аниқланг. BuySale уларнинг ҳеч бири эмас — у дўкон ҳисоби дастури. Фарқини «Касса аппарати керакми?» саҳифасида, дўконни автоматлаштиришни нимадан бошлашни эса «Дўконни автоматлаштириш» саҳифасида батафсил ёздик.

Кичик дўконга аслида нима керак

Дастурларнинг имкониятлар рўйхати узун бўлади, лекин кичик дўкон кунига шу бир нечта ишни такрорлайди. Қолгани — қўшимча.

Дастур танлаётганда нимага қараш керак

Рекламадаги узун рўйхатга эмас, шу тўрт саволга жавоб олинг — кейинчалик энг кўп бош оғритадигани шулар. Тўлиқ рўйхат — дўкон дастурини қандай танлаш ҳақидаги мақолада.

Телефонда ишлайдими

Ҳисоб учун компьютер ва сканер сотиб олиш — катта харажат. Дастур телефон браузерида ишласа ва штрих-кодни телефон камераси ўқиса, ҳисоб юритишни бошлаш учун бошқа жиҳоз керак бўлмайди. Фискал чек эса фискал кассадан чиқади — бу алоҳида масала.

Насияни юритадими

Бизда савдонинг катта қисми насияга кетади. Дастур қарзни мижоз, сумма ва муддат билан сақлаши, қисман тўловни ўзи айириши керак — акс ҳолда дафтар барибир қолиб кетади.

Таннархни ходимдан яширадими

Сотувчи сотув нархини кўради, кирим нархини эса кўрмаслиги керак. Буни шунчаки “экранда кўрсатмаслик” эмас, рухсат даражасида ажратадиган дастурни танланг.

Маълумот қаерда туради

Фақат телефоннинг ўзида сақланадиган дастур телефон билан бирга йўқолади. Маълумот серверда турса, қурилма алмашса ҳам ҳисоб жойида қолади. Уни файлга юклаб олиш мумкинми — шуни ҳам сўранг.

BuySale бу ерда қаерда туради

Очиқ айтамиз: BuySale — POS дастур, фискал касса эмас.

BuySale чиқарадиган чек — оддий ҳисоб варақаси: унда фискал белги ҳам, солиқ QR коди ҳам йўқ ва дастур солиқ тизимига уланмаган. Яъни фискал кассангиз аввалгидек ишлайверади; BuySale унинг ўрнини босмайди, ёнида туриб қолдиқ, фойда ва насияни ҳисоблаб боради.

Бошлаш учун жиҳоз шарт эмас: дастур телефон браузерида очилади, штрих-кодни телефон камераси ўқийди — EAN-13, EAN-8, UPC, Code-128, Code-39 ва QR кодларни. Компьютерда ишласангиз, клавиатура бўлиб уланадиган USB сканер ҳам ишлайди. Чек ва ёрлиқ браузернинг чоп этиш ойнаси орқали чиқади: рулон эни (58 ёки 80 мм) Профилда бир марта танланади, принтерни эса ўша ойнадан ўзингиз танлайсиз.

Маълумот телефонда эмас, серверда сақланади ва ҳар бир дўконники алоҳида туради — телефонингиз йўқолса ҳам ҳисобингиз қолаверади, омборни эса Excel файл қилиб юклаб оласиз. Android ва Windows иловалари интернетсиз 7 кунгача ишлайди, алоқа қайтгач ёзувлар серверга ўзи юборилади.

Кўп бериладиган саволлар

POS тизими билан касса дастури бир хил нарсами?

Ҳа, амалда бир хил. “POS тизими” — китобий ном, дўкончилар орасида кўпроқ “касса дастури” дейилади. Иккаласи ҳам товарни кодидан таниб, саватни йиғиб, тўлов ва қолдиқни ёзиб борадиган дастурни билдиради. Фақат касса аппарати билан чалкаштирманг: у — жиҳоз, дастур эмас.

POS дастур олсам, фискал кассамни олиб қўяманми?

Йўқ. Фискал чек бериш — қонун талаби ва уни POS дастур бажармайди. BuySale ҳам фискал чек бермайди, солиқ тизимига уланмаган. Фискал кассангиз ўз ишини қилаверади, BuySale эса ёнида қолдиқ, фойда, насия ва ходим ҳисобини юритади. Фискал кассанинг қандай турлари борлиги — «Касса аппарати керакми?» саҳифасида.

Бунинг учун компьютер ва сканер сотиб олиш керакми?

Шарт эмас. BuySale телефон браузерида ишлайди ва штрих-кодни телефоннинг ўз камераси ўқийди. Компьютерда ишлаганингизда клавиатура бўлиб уланадиган USB сканер ҳам ишлайди. Чек керак бўлса 58 ёки 80 мм рулонли принтер уланади, чек эса браузернинг чоп этиш ойнасидан чиқади.

Интернет бўлмаса POS тизими ишлайдими?

BuySale’нинг Android ва Windows иловалари интернетсиз 7 кунгача ишлайди: сотув, қарз ва тўловлар навбатга ёзилади ва алоқа қайтгач ўзи юборилади. Браузердаги веб-версияга эса интернет керак. Дастур танлаётганда бу саволни албатта беринг, чунки кўп дастур буни очиқ айтмайди.

Сотувчим таннархни ва фойдани кўриб қолмайдими?

BuySale’да кирим нархини кўриш — алоҳида рухсат. Рухсати йўқ ходимга таннарх ҳам, фойда ҳам умуман юборилмайди: экранда ҳам, Excel файлида ҳам чиқмайди. Ҳар бир сотувчи ўз PIN-коди билан киради, шунинг учун ким қанча сотгани алоҳида кўринади.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш