Excel ёки дафтардан дўкон дастурига ўтиш

Кўп бериладиган савол шу: “2000 та товарни қайтадан теришим керакми?” Excel файлни юклайдиган тугма бизда йўқ — рўйхат каталогдан, ёрлиқ суратидан ва сканердан тўлади, дўкон эса биринчи кундан ишлайверади.

Бепул бошлашТўлов картаси шарт эмас

Excel файлни юклаб бўладими?

Ростини айтамиз: BuySale’да тайёр Excel ёки CSV файлни юклаб, товарларни бир йўла киритадиган йўл йўқ. Тескариси ишлайди — омборни исталган пайт Excel’га тушириб оласиз. Бошқа дастурдан келаётган бўлсангиз — бошқа дастурдан ўтиш. Ҳозирча Excel’да қолмоқчи бўлсангиз — тайёр бепул шаблонлар.

Номи, категорияси, бирлиги, қолдиғи
Кимга кўринади
Ҳаммага
Изоҳ

Ҳар бир товар — битта қатор

Сотув нархи ва шу нархдаги сумма
Кимга кўринади
Ҳаммага
Изоҳ

Пастида ЖАМИ қатори чиқади

Кирим нархи ва шу нархдаги сумма
Кимга кўринади
Фақат рухсати борга
Изоҳ

“Кирим нархини кўриш” рухсати бўлмаса, устун умуман чиқмайди

Срок ва таъминотчи
Кимга кўринади
Ҳаммага
Изоҳ

Бўш устун файлга умуман тушмайди

Проба, масса, размер, IMEI
Кимга кўринади
Дўкон турига қараб
Изоҳ

Заргарликда проба, масса ва размер, кийимда размер, телефонда IMEI

Штрих-код
Кимга кўринади
Йўқ
Изоҳ

Excel файлда штрих-код устуни йўқ — атайлаб шундай қилинган

Excel файл омбор ҳисоботи учун қулай, лекин кодлар билан бошқа дастурга кўчириш учун мўлжалланмаган.

Товар рўйхатини кўчиришнинг тўрт йўли

Киримда энг кўп вақтни ном териш олади. Қуйидаги тўрт йўл шу теришни камайтиради — миқдор ва нархни барибир ўзингиз ёзасиз.

Тайёр каталогдан танлаш

Бўлимлар бўйича ёки ном билан қидирасиз — ёки қутидаги завод кодини сканерлайсиз: товар марказий каталогда бўлса номи ва бўлими ўзи тўлади, сиз нарх ва миқдорни ёзасиз. Каталогда 1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар бор (2026-йил 3-октябрь ҳолатига). Каталог “кирим” рухсати бор одамга очилади, заргарлик дўконида эса умуман кўринмайди.

Ёрлиқни суратга олиш

Кирим экранида ном ёнидаги камера тугмасини босасиз: номи майдонга ёзилади, ёрлиқда кўринган бўлса штрих-код ва сотув нархи, дўкон турига қараб срок ёки размер, заргарликда проба ва масса, телефонда IMEI ҳам ўз катагига тушади. Фақат бўш катаклар тўлдирилади — заргарликдаги проба бундан мустасно, у сиз танлаганингиз устига ёзилади. Ўқишни интернет орқали сунъий интеллект бажаради, шунинг учун сақлашдан олдин тўлган катакларни кўздан кечиринг.

Накладной ёки дафтар саҳифасини юбориш

Ёрдамчига накладной, дафтар ёки биркалар суратини юборасиз — у қаторларни ўқиб, таҳрирланадиган кирим рўйхати қилади. Омборга ўзи тушмайди: қаторларни тузатиб “Тасдиқлаш” босганингиздан кейингина кирим бўлади. Бир рўйхатда энг кўпи 40 қатор, битта саволга олтитагача сурат.

Қўлда кирим ва сканер

Номи, миқдори, кирим ва сотув нархини ёзасиз — қолдиқ ўша заҳоти ошади. “Жами шунча тўладим” десангиз, бир бирлик нархини дастур ўзи чиқаради ва устамангизни кўрсатади. Биркаси бор товарни сканерлаб кодини карточкага бириктирасиз; битта товарга бир нечта код сиғади.

Бир кечада эмас — сотган сари тўлади

Энг тез йўл шу: рўйхат тўлишини кутмай, кассани биринчи кундан ишлатасиз ва қолган товарларни сотув жараёнида қўшиб борасиз.

01

Энг кўп сотиладиганидан бошланг

Кунига қўлдан кетадиган номларни биринчи киритинг — шу рўйхат тайёр бўлиши билан касса ишлай бошлайди.

02

Кассада код топилмаса — ўша заҳоти бириктиринг

Сканерланган код базада бўлмаса, илова кодни эслаб қолиб рўйхатни очади: товарни боссангиз код ўшанга бириктирилади ва кейинги сафар дарҳол топилади. Код банд бўлса, илова буни айтади.

03

Коди йўқ товарга ўз кодингизни ясанг

Завод коди йўқ товарга — уй маҳсулоти ёки заргарлик буюмига — “20” билан бошланадиган ўз кодингиз бир босишда ясалади ва ёрлиғи чоп этилади. Бундай код завод коди билан уришмайди.

04

Охирида инвентаризация билан текисланг

Жавондагини биркасидан кетма-кет сканерлаб чиқасиз, сканер ҳар сафар ёпилмайди. Саноқ серверда сақланади: бошқа телефондан кирсангиз ҳам қаерда тўхтаган бўлсангиз ўша ердан давом этади. Охирида фарқ чиққан товарлар рўйхати чиқади ва қолдиқ тўғриланади — инвентаризация қўлланмаси.

Дафтардаги қарзларни кўчириш

Қарз дафтари алоҳида кўчирилади ва бу товар рўйхатидан қисқароқ иш: қарздорлар товарлардан кам. Эски қарзларни бир ўтиришда киритсангиз, эртадан қарз насия дафтарида юрилади.

Кўп бериладиган саволлар

Менда 2000 та товар бор — ҳаммасини қўлда теришим керакми?

Энг кўп вақтни товар номи олади, уни эса кўпинча териш шарт эмас: каталогдан танлайсиз, ёрлиқни суратга оласиз ёки накладной суратини ёрдамчига юборасиз. Миқдор ва нарх барибир сиздан сўралади. Рўйхатни бир кечада тўлдириш шарт эмас: кассани биринчи кундан ишлатиб, қолган товарларни сотув жараёнида қўшиб борасиз.

Excel файлимни сизга юборсам, ўзингиз юклаб берасизми?

Йўқ. Иловада ҳам, биз томонда ҳам файлни базага қуядиган йўл йўқ, шунинг учун бундай ваъда бермаймиз. Лекин файлингиз асқотади: энг кўп сотиладиган номларни ўшандан қараб, каталог ва ёрлиқ сурати билан тез киритасиз.

Excel’да юритишнинг ўзи нимаси ёмон?

Excel — жадвал, у сотувни билмайди: ҳар савдодан кейин қолдиқни қўлда тузатасиз, қарзни бошқа дафтарга ёзасиз. BuySale’да қолдиқ сотув билан бирга камаяди, қарз ўша сотувдан дафтарга тушади. Excel эса йўқолмайди — омборни исталган пайт .xlsx қилиб оласиз.

Кўчириш давомида дўкон ишлаб турадими?

Ҳа. Рўйхатга тушган товар ўша заҳоти кассада сотилади, тушмаганини қўшиб борасиз. Android ёки Windows иловасида интернет узилса ҳам сотув ёзилаверади (7 кунгача) ва алоқа қайтгач ўзи юборилади.

Эски дафтарни сақлаб қўяйми?

Биринчи ҳафталарда сақлаб қўйинг — бу текин ва тинчлантиради. Қарзлар кўчиб бўлгач дафтарга ёзишни тўхтатинг, акс ҳолда иккита ҳисоб пайдо бўлади. Дўкон маълумоти серверда сақланади: телефон йўқолса ҳам ёзувларингиз қолади.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш