Товар кирими: сканер, ёрлиқ сурати ва накладной

Кирим — келган товарни омборга ёзиш, кейинги ҳамма ҳисоб эса шунга таянади: қолдиқ, таннарх, фойда. Бу қўлланмада таъминотчи машинаси келгандан «Киримни сақлаш» тугмасигача бўлган йўл: сканер, марказий каталог, ёрлиқ сурати, кўп қаторли накладной, срок ва партия.

7 кун бепул синашТўлов картаси сўралмайди

Қисқа жавоб

BuySale’да кирим касса экранидаги «Товар кирими» бўлимида қилинади. Қутидаги завод кодини сканерлайсиз: товар омборингизда бўлса, унинг номи, бирлиги ва нархлари очилади; марказий каталогда бўлса, номи ва бўлими ўзи тўлади (каталогда 1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар, 2026-йил 3-октябрь ҳолатига). Сиз миқдор ва нархни ёзиб, «Киримни сақлаш» ни босасиз — қолдиқ ўша заҳоти кўпаяди.

Кўп қаторли накладнойни AI ёрдамчи суратдан рўйхат қилади, лекин омборга фақат сиз ҳар қаторни текшириб тасдиқлагач тушади.

Товар келганда: аввал санаб олинг

Сканерлаганда уч хил натижа

Кодни телефон камераси ёки компьютерга уланган USB сканер ўқийди — курсор қайси майдонда турганидан қатъи назар, код код майдонига тушади.

Товар омборингизда бор

Номи, бирлиги ва охирги нархлари очилади, остида «Шу товарга қўшилади — янги партия» чиқади. Сиз келган миқдорни ва ўзгарган бўлса янги нархни ёзасиз.

Марказий каталогда бор

Номи ва бўлими ўзи тўлади, форма ҳали бўш бўлса бирлиги ҳам, ва «Каталогдан олинди» белгиси чиқади. Каталогда нарх йўқ: нарх ва миқдор ҳар доим сизники.

Каталогда йўқ

Номни ёрлиқ суратидан ўқитасиз ёки ўзингиз ёзасиз. Баъзан код бўйича фақат номи тўлади — уни текшириб, керак бўлса тузатинг.

«Қанча келди» ва «Нарх нечтасига»

Икки савол алоҳида сўралади, чунки жавоблари ҳам алоҳида: қанча келгани — омбор бирлигида, нарх — қайси миқдор учун айтилганида.

Мисол: 10 кг семичка келди, ҳаммасига 1 200 000 сўм тўладингиз, 100 грами 15 000 дан сотасиз. «Қанча келди» — 10, бирлик — кг, «Нарх нечтасига» — 100 г, «Жами тўланди» — 1 200 000, сотув нархи — 15 000. Илова 100 г нинг кирим нархини (12 000) ва фойдани ўзи чиқаради.

Ёрлиқ суратидан тўлдириш

Ном майдони ёнидаги камера тугмаси ёрлиқни суратга олади ва AI катакларни тўлдиради. Қадамлари омбор саҳифасида ёзилган; кирим учун муҳими — қуйидаги уч нарса.

Кўп қаторли накладной: суратдан рўйхат

01

Суратни AI’га юборинг

AI бўлимида камера билан накладной ёки дафтар саҳифасини суратга оласиз. Битта рўйхатга энг кўпи 40 қатор сиғади.

02

Ҳар қаторни текширинг

Қаторда ном, миқдор, бирлик, кирим ва сотув нархи, срок ва код. Омборда бор товар «омборда бор» деб белгиланади. Ёрдамчига ўқий олмаган жойни тахмин қилмай, бўш қолдириш буюрилган — бўш катакларни сиз тўлдирасиз.

03

Тасдиқланг

«Тасдиқлаш ва омборга қўшиш» босилмагунча омборга ҳеч нарса тушмайди. Тасдиқлангач ҳар товарнинг қолдиғи кўпаяди.

Срок ва партия

Дўкон турига қараб қўшимча майдонлар

Заргарлик

Проба, масса, ўлчам ва вставка. Ҳар буюм алоҳида карточка; сотув нархи масса ва пробанинг грамм нархидан таклиф қилинади, биркага QR чизилади.

Телефон дўкони

IMEI ва кафолат муддати (ойда). Битта IMEI икки аппаратга ёзилмайди; IMEI кейинги аппаратга ўтиб кетмаслиги учун ҳар сақлашдан кейин майдон тозаланади.

Кийим дўкони

Размер — товарнинг бир қисми: бир моделнинг M ва L ўлчами алоҳида карточка бўлади ва қайси ўлчамдан нечта қолгани кўриниб туради.

Озиқ-овқат

Срок, килограмм ва қоп. Тарозида сотиладиган товарга кейин тарози рақами берилади — тарози ёрлиғи қўлланмаси.

Сақлаш ва ёрлиқ

Кирим нима қилмайди

Товар кирими ҳақида саволлар

Штрих-кодсиз товарни қандай кирим қиламан?

Код майдони мажбурий эмас: номини ёзиб сақлайсиз. Кейин кассада сканер билан сотиш учун код майдонидаги «+» билан дўконнинг ўз кодини ясанг ва ёрлиқ чоп этинг.

Бир товар икки хил нархда келса нима бўлади?

Ҳар кирим алоҳида партия, ўз кирим нархи билан. Сотувда таннарх ечилган партиядан олинади, шунинг учун фойда иккала нархда ҳам тўғри ҳисобланади. Карточкадаги кирим ва сотув нархи эса охирги киримдагига янгиланади.

Каталогда товарим топилмаса-чи?

Номни ёрлиқ суратидан ўқитинг ёки ёзинг — кирим барибир сақланади. Каталогга ёзувларни администратор текшириб қўшади; тасдиқланмаган ёзув дўконга кўринмайди.

Кирим нархини сотувчидан яширса бўладими?

Ҳа: «Кирим нархини кўриш» рухсати берилмаган ходим кирим нархини кўрмайди. Рухсатлар — ходим ҳуқуқлари қўлланмасида.

Накладнойда 60 қатор бўлса-чи?

Битта рўйхатга энг кўпи 40 қатор сиғади. Узун накладнойни икки қисмга бўлиб, кетма-кет юборинг — ҳар қисм алоҳида рўйхат бўлиб текширилади ва тасдиқланади.

Компьютерда кирим қилса бўладими?

Ҳа: илова браузерда ҳам очилади, компьютерга USB сканер уласангиз код код майдонига ўзи тушади. Кўп товарли киримни катта экранда қилиш қулайроқ.

Тайёрлади: BuySale жамоаси · Текширилди: 04.10.2026 · Хато топсангиз, Telegram’да бизга ёзинг

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Биринчи киримни бугун қилинг

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш