Омбор (склад) ва товар ҳисоби битта жойда: нима келгани, нима қолгани ва нима сотилгани. Кирим ёзасиз — қолдиқ ўша заҳоти ўзгаради, товар камайганда ва сроги яқинлашганда ўзи огоҳлантиради, янги товарни эса ёрлиғини суратга олиб қўшасиз.
Тепадаги уч бўлимни босиб кўринг: ҳаммаси, кам қолгани ва сроги яқинлашгани алоҳида чиқади. Пастдаги иконкалар илованинг қолган бўлимларига олиб боради.
Омбор рўйхати, буюртма таклифи ва кассадаги товар кирими.

Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайнСуратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.
Дўкондаги товарлар битта рўйхатда туради. Қидирувга ном ёзасиз ёки биркани сканерлайсиз — товар дарҳол топилади, босилса карточкаси очилади.
Янги товарни киритишда энг кўп вақт ном теришга кетади. Кирим экранида ном ёнидаги камера тугмасини босиб ёрлиқни суратга оласиз.
Тугма ном майдонининг ёнида туради, кирим рухсати бор ҳар кимда очиқ.
Сурат телефонда кичрайтирилиб, интернет орқали сунъий интеллектга юборилади — жавоб тез қайтади.
Номи, кўринган бўлса штрих-код ва сотув нархи, дўкон турига қараб срок ёки размер, заргарликда проба, масса ва тош, телефонда IMEI.
Фақат бўш катаклар тўлдирилади — заргарликдаги пробадан ташқари. Ёрлиқ яхши ўқилмаса ҳеч нарса тахмин қилинмайди — катак бўш қолади.
Келган товарни номи, миқдори, кирим ва сотув нархи билан ёзасиз — қолдиқ ўша заҳоти кўтарилади. Биркани эса камера ўқийди: омборда ҳам, киримда ҳам, инвентаризацияда ҳам. Код ва ёрлиқ бўйича батафсил — штрих-код ва ёрлиқ қўлланмасида. Қадамба-қадам — товар кирими қўлланмаси.
Нархни “ҳаммасига шунча тўладим” деб ҳам ёзасиз: бир бирлик нархи ўзи чиқади, устамангиз дарҳол кўринади.
Марказий каталогдан бўлим ёки ном бўйича топасиз ёки завод штрих-кодини сканерлайсиз — номи ва бўлими ўзи тўлади, каталогдан танласангиз бирлиги ва коди ҳам (2026-йил 3-октябрь ҳолатига 1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар). Каталог кирим рухсати билан очилади, заргарлик дўконида ишлатилмайди.
Иловадаги ёрдамчи экранига накладной суратини юборсангиз, қаторларни ўқиб рўйхат қилади — бир суратда энг кўпи 40 қатор. Рўйхат омборга ўзи тушмайди: ҳар қаторни тузатиб, “Тасдиқлаш” босасиз.
Ящик коди, қадоқ коди, эски ва янги код битта карточкага бириктирилади — қайси бири сканерланса ҳам ўша товар топилади. Банд кодни дастур қабул қилмайди.
Завод коди йўқ товарга бир босишда 13 хонали код ясалади. У “20” билан бошланади, яъни завод коди билан чалкашмайди.
Оддий дўконда EAN-13 чизиқли код, заргарлик биркасида QR чизилади. Варақда 1, 4, 8, 12 ёки 24 нусха; оддий ёрлиқда нарх ёзилишини ўзингиз танлайсиз, заргарлик биркасига нарх умуман ёзилмайди. Чоп этиш браузернинг чоп ойнасидан — A4 варақ ёки рулон принтери.
Бир товар икки марта келса, ҳар келгани ўз санаси ва ўз сроги билан алоҳида партия бўлиб ёзилади.
Жавондаги буюмларни кетма-кет сканерлайсиз — сканер ҳар сафар ёпилиб очилмайди, текширилгани серверда сақланади. Тайёргарлик ва фарқлар билан ишлаш — инвентаризация қўлланмасида.
Биркаларни кетма-кет тутасиз, ҳисоб ўзи юриб боради.
Экрандан чиқсангиз ҳам, бошқа телефондан кирсангиз ҳам қаерда тўхтаган бўлсангиз ўша ердан давом этади.
Охирида фарқ чиққан товарлар рўйхати кўрсатилади ва қолдиқ шу бўйича тўғриланади.
Омборни файл қилиб юклаб оласиз, кирим нархини ходимдан яширасиз, кам қолганлардан тайёр буюртма чиқади. Excel ёки дафтардан кўчиб ўтаётган бўлсангиз — Excel ўрнига дўкон дастури.
Интернет ва уланган AI керак — уланмаган бўлса тугма “AI уланмаган” деб айтади. Ёрлиқ яхши ўқилмаса ҳеч нарса тахмин қилинмайди. Кунлик чегара йўқ, лекин сақлашдан олдин катакларни кўздан кечиринг — айниқса заргарликдаги пробани, у сиз танлаганингиз устига ёзилади.
Йўқ. Буюртма тайёр матн бўлиб чиқади — нусха оласиз ёки чоп этасиз, юборишни ўзингиз қиласиз. “Қабул қилинди” деб белгилаш ҳам қолдиқни оширмайди: келган товарни кирим экранидан ёзасиз.
Таннархни кўриш алоҳида рухсат. Рухсати йўқ ходимга кирим нархи экранда ҳам, Excel’да ҳам, буюртма рўйхатида ҳам кўринмайди. У товар номини тузатиши мумкин, нархга тегиш учун эса яна алоҳида рухсат керак.
Алоҳида “ҳисобдан чиқариш” тугмаси ҳозирча йўқ — қолдиқни инвентаризация орқали тўғрилайсиз. Бир марта сотилган товарни ўчириб ҳам бўлмайди, чунки ўтган савдолар ва ҳисоботлар бузиларди: қолдиғини нолга тушириб қўясиз.
Йўқ, у атайлаб қўшилмаган. Файлда номи, категорияси, бирлиги, қолдиғи, сотув нархи ва суммаси, сроги ҳамда таъминотчиси бўлади; дўкон турига қараб проба, масса, размер ёки IMEI қўшилади. Кирим нархи устуни фақат рухсат билан чиқади.
Омборда «Танлаш» → товар ва миқдор → «Давом этиш» → қайси филиалга → «Жўнатиш». Товар омборингиздан чиқиб, қабул қилувчи филиал санаб тасдиқлагунча «йўлда» туради. Батафсил — филиаллараро товар ўтказиш саҳифасида.
Дўконда инвентаризация қандай қилинади: тайёргарлик, биркани кетма-кет сканерлаш, фарқларни кўриб чиқиш ва қолдиқни тўғрилаш — қадамба-қадам.
Батафсил →Кам қолган товардан дастур ўзи рўйхат тузади ва охирги 30 кунлик савдога қараб қанча олишни таклиф қилади. Рўйхатни нусхалайсиз ёки A4 қилиб чоп этасиз.
Батафсил →Товарни қарзга олсангиз, кимга қанча қарз қолгани ёзилади: ҳар поставщик бўйича қарз, тўлаш муддати, қисман тўлов ва жами «қарзим» бош саҳифада.
Батафсил →Телефон камераси қайси штрих-кодларни ўқийди, кодни товарга қандай бириктирилади, кодсиз товарга EAN-13 ясаш ва ёрлиқни A4 ёки рулонда чоп этиш.
Батафсил →Товар кирими телефонда: завод кодини сканерланг — каталогда бўлса номи ва бўлими ўзи тўлади. Ёрлиқ ёки накладной суратидан рўйхат, срок ва партия.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда