Ходимлар KPI: ким қанча сотди, режага етдими, бонуси қанча

Ой охирида сотувчига бонус бериш учун дафтар варақлаш шарт эмас. «Ходимлар KPI» экранида ҳар ходимнинг ой давомидаги соф савдоси, чеклари, қайтариши ва сменадаги камомади туради, сиз қўйган ойлик режа ва бонус шартлари бўйича эса бонус суммаси ўзи ҳисобланади. Экранни фақат дўкон эгаси кўради.

7 кун бепул синашТўлов картаси шарт эмас

Қисқа жавоб

Ходимлар KPI экрани: ходимлар, режа бажарилиши ва бонусХодимлар KPI экрани: ходимлар, режа бажарилиши ва бонусЯнги дизайн
Ходимлар KPI экрани: ходимлар, режа бажарилиши ва бонусАввалги дизайн
Ходимлар KPIОй бўйича ҳар ходимнинг соф савдоси, режа бажарилиши ва бонуси; тепада — жами.
Битта ходимнинг KPI кўрсаткичлари ва ойлик режаБитта ходимнинг KPI кўрсаткичлари ва ойлик режаЯнги дизайн
Битта ходимнинг KPI кўрсаткичлари ва ойлик режаАввалги дизайн
Ходим ва режасиЧеклар, ўртача чек, қайтариш, сменадаги камомад ва суръат; режа ва бонус шартлари шу ерда қўйилади.
Савдо тарихи: ҳар чекда сотувчи исми ва сотувчи бўйича фильтрСавдо тарихи: ҳар чекда сотувчи исми ва сотувчи бўйича фильтрЯнги дизайн
Савдо тарихи: ҳар чекда сотувчи исми ва сотувчи бўйича фильтрАввалги дизайн
Савдо тарихиКасса → Тарих: ҳар чекда ким сотгани, тепада сотувчи бўйича саралаш.
Кассадаги «Менинг режам» қаториКассадаги «Менинг режам» қаториЯнги дизайн
Кассадаги «Менинг режам» қаториАввалги дизайн
Сотувчининг режасиХодимнинг кассасида «Менинг режам»: ой бошидан қанча сотгани ва режанинг неча фоизи бажарилгани.

Суратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, ходимлар ва суммалар ўйлаб топилган. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.

Нимани ўлчайди

Рақамлар «Ҳисоботлар» билан бир хил ҳисобланади: битта ой учун ходимлар қаторлари (дўкон эгаси қатори билан) жамланса, дўконнинг умумий савдоси чиқади.

Соф савдо

Савдо минус қайтариш. Қайтариш товарни СОТГАН ходимдан, қайтарилган куни айрилади — уни бошқа одам расмийлаштирган бўлса ҳам.

Чеклар

Чеклар сони ва ўртача чек, чекдаги сатрлар ва сотилган дона, тўлов турлари (нақд, карта, қарз) ҳамда кассада тушириб берилган чегирма.

Смена

Нечта смена очди ва ёпди. Камомад ва ортиқча сменани ОЧГАН ходимга ёзилади; бошқалар ҳам сотган умумий сменалар алоҳида белгиланади.

Ишлаган кунлар

Сотув, қайтариш, смена ёки PIN билан кириш бўлган кунлар сони ва охирги фаоллик.

Ялпи фойда (фақат эгада)

Ходим бўйича фойда. Айрим товарларнинг кирим нархи ёзилмаган бўлса, илова фойда кўп кўриниши мумкинлигини огоҳлантиради. Бонус фойдадан эмас, соф савдодан ҳисобланади.

Дўкон эгаси

PIN-кодсиз, дўкон эгаси ҳисобидан қилинган савдолар алоҳида «Дўкон эгаси» қатори бўлиб туради — режа ва бонуссиз.

Режа ва бонус қандай ҳисобланади

Ҳар ходимга учта қиймат қўясиз: ойлик режа (соф савдо, сўм), савдодан бонус фоизи ва режа бажарилса қўшимча бонус (сўм). Бонус = соф савдо × фоиз + режа бажарилган бўлса қўшимча бонус.

Масалан: режа 30 000 000 сўм, савдодан 1%, режа бажарилса +500 000 сўм. Ходим ойда 32 000 000 сўм соф савдо қилса, бонуси 320 000 + 500 000 = 820 000 сўм. 28 000 000 сўм бўлса — 280 000 сўм, қўшимча бонуссиз.

  • Режа жорий ойдан бошлаб амал қилади ва кейинги ойларга ўтади. Фақат жорий ойнинг режаси ўзгартирилади — ўтган ойлар ва уларнинг бонуси ўзгармайди.
  • Режасиз ҳам бўлади: фақат фоиз қўйсангиз, ходим карточкасида «Режасиз: савдодан N% бонус» деб туради. Қўшимча бонус эса фақат ойлик режа киритилганда қўйилади.
  • Жорий ой учун суръат кўринади: бугунгача кутилган сумма, режадан олдинда ёки орқада экани ва ой охирига прогноз.
  • Бонус ҳеч қачон манфий бўлмайди: ойда қайтариш савдодан кўп бўлса, бонус 0.
  • Режа ва бонус шартларини фақат дўкон эгаси қўяди; ҳар ходимнинг режа тарихи сақланади.

Савдо тарихида ким сотгани

Ходим нимани кўради

Филиалларда

KPI ҳар филиалда ўша филиал ходимлари бўйича ҳисобланади: филиал ходимларининг режаси ва бонусини кўриш учун эга ўша филиалга ўтади. Барча филиаллар бўйича умумий KPI йўқ. Филиаллар қандай ишлаши — филиаллар саҳифасида.

Бу бўлим нима ҚИЛМАЙДИ

Ростини олдиндан айтамиз — кейин “шунақа деб ўйлагандим” деган гап чиқмасин.

KPI ҳақида саволлар

Ходим ўз KPI’сини кўрадими?

KPI экранини эмас. Унга ойлик режа қўйилган бўлса, кассасида «Менинг режам» қатори туради: ой бошидан соф савдо, режа фоизи ва режа бажарилганда бонус суммаси. Бошқа ходимларнинг режа ва бонуси унга кўринмайди.

Бонус иш ҳақига автоматик қўшиладими?

Йўқ. Дастур бонус суммасини ҳисоблаб беради, холос: пул тўланмайди ва харажатга ёзилмайди. Бонусни тўласангиз, уни «Иш ҳақи» харажати қилиб ўзингиз ёзасиз — шунда соф фойда тўғри чиқади.

Қайтариш кимнинг савдосидан айрилади?

Товарни сотган ходимнинг — қайтарилган куни. Қайтаришни бошқа одам расмийлаштирган бўлса ҳам пул сотувчидан айрилади, расмийлаштирган одамда эса «Қайтаришни расмийлаштирди» сони кўринади. Ўтган ой сотилган товар бу ой қайтарилса, бу ойнинг соф савдоси камаяди, ўтган ой ўзгармайди.

Режани ой ўртасида ўзгартирсам нима бўлади?

Янги режа ва шартлар жорий ой учун дарҳол амал қилади ва кейинги ойларга ўтади. Ўтган ойлар ўзгармайди. Режани ўчирсангиз, шу ойдан бошлаб режа ва бонус ҳисобланмайди.

Икки сотувчи битта сменада ишласа-чи?

Ҳар савдо уни киритган ҳисобга (PIN-кодга) ёзилади, шунинг учун савдо аралашмайди. Сменадаги камомад ёки ортиқча эса сменани очган ходимга ёзилади, смена «умумий» деб белгиланади — буни кўриб, ўзингиз қарор қиласиз.

Ҳисоботлардаги «ким қанча сотди» билан фарқи нима?

Рақамлар бир хил ҳисобланади — бир хил давр учун иккаласи бир хил чиқади. KPI экрани устига режа, бонус, суръат, сменадаги камомад ва ишлаган кунларни қўшади. Умумий ҳисоботлар — ҳисобот ва фойда саҳифасида.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Режани қўйинг — бонус ўзи ҳисоблансин

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб; ходим сони учун қўшимча тўлов йўқ.

Бепул бошлаш