Устама кирим нархидан, маржа эса сотув нархидан ҳисобланади. 10 000 сўмга олинган товарга 25% устама қўйсангиз, сотув нархи 12 500 сўм бўлади, маржа эса 20%. Қуйидаги калькулятор сотув нархини, устама ва маржани, ойлик соф фойдани ва ҚҚСни ҳисоблайди.
Тўртта ҳисоб — ҳар бири алоҳида. Рақамни ўзгартирсангиз, натижа дарҳол янгиланади.
Иккаласи ҳам бир хил фойдани ўлчайди, фақат бошқа нархга бўлиб. Шунинг учун битта товарнинг устамаси доим маржасидан катта.
| Устама | Маржа | 10 000 сўмлик товар нархи | Бир донадан фойда |
|---|---|---|---|
| 10% | 9,1% | 11 000 сўм | 1 000 сўм |
| 15% | 13% | 11 500 сўм | 1 500 сўм |
| 20% | 16,7% | 12 000 сўм | 2 000 сўм |
| 25% | 20% | 12 500 сўм | 2 500 сўм |
| 30% | 23,1% | 13 000 сўм | 3 000 сўм |
| 40% | 28,6% | 14 000 сўм | 4 000 сўм |
| 50% | 33,3% | 15 000 сўм | 5 000 сўм |
| 100% | 50% | 20 000 сўм | 10 000 сўм |
Рақамлар юқоридаги формулалар билан ҳисобланган; маржа бир хонагача яхлитланган.
Устама — ҳали чўнтакдаги пул эмас. Ундан ижара, иш ҳақи, свет ва солиқ чиқади.
Мисол: дўкон кунига ўртача 2 000 000 сўмлик савдо қилади, ўртача устама 25%. Маржа 20%, яъни ҳар 100 000 сўм савдодан 20 000 сўм ялпи фойда қолади. 30 кунда савдо 60 000 000 сўм, ялпи фойда 12 000 000 сўм.
Ойлик харажат 7 000 000 сўм бўлса, соф фойда 5 000 000 сўм. Харажатни қоплаш учун эса кунига камида 1 166 667 сўмлик савдо керак — бу зарарсизлик нуқтаси: савдо ундан паст бўлган ой зарарда ёпилади.
Икки хато кўп учрайди: устамани маржа деб ўйлаш (25% устама — 25% фойда эмас, 20%) ва харажатни ҳисобга олмаслик. Харажатларни қандай юритиш — харажатлар саҳифасида, ҳар кунги фойда ҳисоби — ҳисобот саҳифасида.
ҚҚС тўловчи бўлмасангиз, таъминотчи нархидаги ҚҚС — оддий харажат: кирим нархини тўлиқ суммада ёзасиз ва калькулятор тўғри ҳисоблайди.
ҚҚС тўловчи бўлсангиз, иккала нархни бир хил ҳолатда киритинг — иккаласини ҳам ҚҚС билан ёки иккаласини ҳам ҚҚСсиз. Ставка бир хил бўлса, устама ва маржа фоизи ўзгармайди. Лекин нархлар орасидаги фарқ ичида ҚҚС ҳам бор ва уни бюджетга тўлайсиз: сизга қоладиган фойда — ҚҚСсиз фарқ. Масалан, 12% ставкада 112 000 сўмнинг ичида 12 000 сўм ҚҚС бор.
2026-йил ҳолатига стандарт ставка 12%, лекин айрим корхоналар учун бошқа ставка ёки бошқа солиқ режими бўлиши мумкин. Қайси режимдалигингизни бухгалтерингиздан ёки soliq.uz дан аниқланг — бу саҳифа солиқ маслаҳати эмас.
Калькулятор битта товарни ўйлаб кўриш учун. Кундалик ишда эса рақамларни дастур йиғади.
Кирим ва сотув нархини ёзишингиз билан бир бирликдан ва бутун партиядан фойда чиқади. Сотув нархи киримдан паст бўлса, қатор қизил бўлиб огоҳлантиради.
AI ёрдамчи накладной суратидан кирим рўйхатини тайёрлаганда иккала нархи бор ҳар қаторда устама фоизи туради — қайси товарни арзон қўйганингиз дарров кўринади.
Ҳар сотувда сотув нархидан кирим нархи айрилади, қайтаришлар ва ёзилган харажатлар чиқарилади — ҳисоботда бугунги, 7 ва 30 кунлик ёки ўзингиз танлаган оралиқдаги соф фойда туради.
Telegram уланган бўлса, кечқурун савдо, фойда ва харажат ўзи келади — соатини 18:00 дан 23:00 гача ўзингиз танлайсиз.
Сотув нархини сиз ёзасиз; хоҳласангиз, AI ёрдамчи бўлим ёки ном бўйича танланган товарларга «таннарх + X%» нархини тайёрлайди ва сиз тасдиқлагач қўяди. Фойдани дастур ҳисоблайди: ҳар сотувда ўша пайтда ечилган партиянинг кирим нархи сотувга ёзиб қўйилади, шунинг учун кирим нархи кейин ўзгарса ҳам ўтган кунлар фойдаси ўзгармайди. Рўйхатни Excel’да юритаётган бўлсангиз, товарлар шаблонида устама устуни ҳам бор.
Сотув нархидан кирим нархини айириб, кирим нархига бўласиз ва 100 га кўпайтирасиз. 10 000 сўмга олиб 12 500 сўмга сотсангиз: (12 500 − 10 000) ÷ 10 000 × 100 = 25%.
Маржа — ўша фойда, фақат сотув нархига бўлинади: 2 500 ÷ 12 500 × 100 = 20%. Шунинг учун устама доим маржадан катта: 25% устама — 20% маржа, 100% устама — 50% маржа.
23,1%. Формула: устама ÷ (100 + устама) × 100 = 30 ÷ 130 × 100. Тескариси: маржа ÷ (100 − маржа) × 100.
Юқорига — 100 ёки 500 сўмгача. Пастга яхлитланса, фойда камаяди. Калькулятордаги «Яхлитлаш» шуни қилади ва яхлитлангандан кейинги ҳақиқий устама ва маржани кўрсатади.
Савдодан товарнинг кирим нархи айрилади — бу ялпи фойда. Ундан ижара, иш ҳақи, свет каби харажатлар ва солиқ айрилса, соф фойда қолади. BuySale ҳисоботида у бугун, 7 ва 30 кун ёки танланган оралиқ бўйича ўзи чиқади.
Иккала нарх бир хил ставкадаги ҚҚС билан (ёки иккаласи ҚҚСсиз) киритилса, устама ва маржа фоизи ўзгармайди. ҚҚС тўловчи бўлсангиз, фойдангиз ҚҚСсиз фарқ бўлади; ҚҚС тўловчи бўлмасангиз, таъминотчи нархидаги ҚҚС — харажатингизнинг бир қисми.
Омбор ва товар ҳисоби телефонда: қолдиқ ва кирим, срок ва партия, кам қолган товар, инвентаризация ва Excel’га юклаб олиш. Excel’дан импорт йўқ.
Батафсил →Товар кирими телефонда: завод кодини сканерланг — каталогда бўлса номи ва бўлими ўзи тўлади. Ёрлиқ ёки накладной суратидан рўйхат, срок ва партия.
Батафсил →Товарни қарзга олсангиз, кимга қанча қарз қолгани ёзилади: ҳар поставщик бўйича қарз, тўлаш муддати, қисман тўлов ва жами «қарзим» бош саҳифада.
Батафсил →Телефонда касса дастури: штрих-кодни камера ўқийди, нақд, карта ва қарзга сотиш, 58/80 мм чек, смена ҳисоби. Фискал чек бермайди. 7 кун бепул.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб. Кирим ва сотув нархини бир марта ёзасиз — ҳар сотувдан фойда, харажат ва соф фойда ҳисоботга ўзи тушади.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда