Telegram орқали дўкон ҳисоби: ҳисобот, код ва қарз битта ботда

BuySale’нинг Telegram боти — @buysalerpbot — дўкон ҳақидаги муҳим хабарларни эгасига етказади: кириш коди SMS билан эмас, шу ботга келади; кечқурун кунлик савдо ва фойда ўзи келади; сотувчи ишга кирса дарҳол биласиз; мижоз эса ўз қарзини ботдан кўради. Диққат: бу Telegram’да интернет-дўкон очиш хизмати эмас — харидорлар учун каталог ҳам, буюртма ҳам йўқ.

7 кун бепул синашТўлов картаси сўралмайди

Қисқа жавоб

Ҳа, лекин уни тўғри тушуниш керак. Ҳисобнинг ўзи — касса, омбор, насия — BuySale иловасида юритилади: браузерда (app.buysale.uz), Android иловасида ёки компьютерда. Telegram эса унинг эшиги ва хабар қутиси: кириш коди, кечки ҳисобот, ходим киргани ва баланс огоҳлантириши шу ботга келади, қарз қатнашган сотув чеки эса ўша бот орқали мижознинг ўзига боради. Ботга матн ёзиб қарз қўшасиз ва савол берасиз.

Бу Telegram’да дўкон (интернет-дўкон) очиш эмас: харидор ботдан товар танлаб буюртма бера олмайди, тўлов ҳам Telegram ичида олинмайди. Бот дўкон эгаси ва дўкон берган ҳавола орқали уланган мижоз учун.

Telegram бот дўкон эгасига нима юборади

Ҳаммаси битта чатда — @buysalerpbot. Дўкон ҳақидаги хабарлар эгасига келади, мижозга эса фақат ўз чеки ва қарзи.

Кириш коди — SMS эмас

Иловага рақамингизни ёзасиз, 6 хонали код шу ботга келади ва 5 дақиқа амал қилади; код устига боссангиз нусхаланади. Код фақат рақамини Telegram’нинг ўзи тасдиқлаган дўкон эгасига юборилади.

Кечки ҳисобот

Танлаган соатингизда (18:00 дан 23:00 гача, одатда 22:00) кун якуни келади: савдо ва чеклар сони, нақд, карта ва қарз, фойда (харажат бўлса — соф фойда), қарзга ёзилгани ва қарздорлардан тушгани, тугаётган товарлар. Батафсил — ҳисобот ва фойда.

Сотувчи ишга кирди

Ходим PIN-коди билан кирган заҳоти исми ва вақти келади; ярим соат ичида қайта кирса хабар такрорланмайди. PIN кетма-кет хато терилса ҳам огоҳлантириш келади. Бу хабарни созламада ўчириб қўйиш мумкин — сотувчи назорати.

Баланс тугаяпти

Баланс тугашига бир неча кун қолганда огоҳлантириш келади — хизмат кутилмаганда тўхтаб қолмайди. Нарх ва шартлар — Нархлар саҳифасида.

Мижоз ўз қарзини кўради

Мижоз карточкасидаги ҳаволани унга юборасиз. Босса, бот уни дўконингиздаги ёзувига улайди: қарз қатнашган сотув чеки ўзига келади, «Харидларим» ва «Қарзим» тугмалари билан охирги харидлари ва қарзини кўради — насия дафтари.

Ботга ёзиб қарз қўшиш

Ботга «Карим акага 120 минг, шанбагача» деб ёзсангиз, қарз ёзилади: исм, сумма ва муддат. Янги қарздор бўлса, телефон рақамини ҳам қўшиб ёзасиз — бот ўзи сўрайди.

Савол беринг

Сўроқ белгиси билан тугаган хабар AI ёрдамчига кетади: «Бугун қанча фойда?» Жавоб дўконингиз маълумотидан тузилади. Айрим турларда ҳар савол алоҳида ечилади: заргарлик — 100 сўм, парфюмерия — 100 сўм. Батафсил — AI ёрдамчи.

Саноқни ўчириш коди

Инвентаризацияни нолдан бошлаш учун тасдиқ коди фақат эгасининг Telegram’ига келади — ходим соатлаб саналган ишни бир босишда ўчира олмайди.

Қандай уланади

Бир марта созланади, кейин ўзи ишлайди.

01

Ботни очинг, рақамни уланг

Telegram’да @buysalerpbot ни очиб «Start» босасиз, сўнг иловада рақамингизни ёзиб код сўрайсиз. Рақам ҳали уланмаган бўлса, бот «Рақамни юбориш» тугмасини кўрсатади — бир босиш етади, код шу чатга келади.

02

Ҳисобот соатини танланг

Профилдаги «Кечки ҳисобот» бўлимида соатни 18:00 дан 23:00 гача белгилайсиз, хабар қандай кўринишини олдиндан кўрасиз ва «Ҳозир юбориб кўриш» тугмаси билан синайсиз.

03

Мижозларга ҳавола беринг

Мижоз карточкасидан ҳаволани нусхалаб Telegram орқали ёки телефонингизнинг SMS иловаси билан юборасиз. Мижоз босса бўлди — унинг Telegram рақамини билишингиз шарт эмас.

Бу Telegram’да интернет-дўкон эмас

«Telegram’да дўкон» деб қидирганларнинг кўпи товарини бот орқали сотмоқчи бўлади. BuySale бошқа иш учун.

Очиқ айтамиз: бот нима қилмайди

Кейин ҳафсалангиз пир бўлмаслиги учун.

Telegram орқали ҳисоб ҳақида саволлар

Telegram’да дўкон очиб, товарни бот орқали сотса бўладими?

Йўқ. BuySale — дўконингизнинг ички ҳисоби учун дастур, интернет-дўкон конструктори эмас: харидор учун каталог, сават ва буюртма йўқ, тўлов ҳам Telegram ичида олинмайди. Бот дўкон эгасига хабар етказади ва мижозга ўз қарзини кўрсатади.

Кириш коди нега SMS билан келмайди?

Код SMS билан юборилмайди — фақат Telegram бот орқали келади ва бунинг учун пул олинмайди. Шунинг учун дўкон эгасида Telegram бўлиши шарт. Сотувчиларга Telegram керак эмас: улар дўкон рақами ва PIN-код билан киради.

Кечки ҳисобот келмаяпти. Нима қилай?

Учта нарсани текширинг: ботда «Start» босилган ва рақамингиз «Рақамни юбориш» тугмаси билан уланган; Профилдаги «Кечки ҳисобот» ёқилган ва соати тўғри; ўша ердаги «Ҳозир юбориб кўриш» тугмаси хабарни дарҳол юборади. Ҳисобот кунига бир марта келади.

Мижоз қарзини Telegram’да қандай кўради?

Мижоз карточкасидаги ҳаволани унга юборасиз. У ҳаволани босиб ботни очса, дўконингиздаги ёзувига уланади ва ҳозирги қарзи дарҳол кўринади. Кейин «Қарзим» тугмаси қарзини, «Харидларим» эса охирги ўнта хариди ва шу ойдаги жами харидини кўрсатади. Қарз қатнашган ҳар сотув чеки унга ўзи келади.

Ботга ёзиб қарз қўшса бўладими?

Ҳа, матн билан: «Карим акага 120 минг, шанбагача». Бот исмни, суммани ва муддатни ажратиб қарз ёзади ва «Ёзилди» деб жавоб беради. Мижоз рўйхатда бўлмаса, матнга телефон рақамини ҳам қўшинг. Овозли хабар ҳозирча қабул қилинмайди.

Бот қайси тилда ёзади?

Кириш коди ва ходим ҳақидаги хабарлар иловада танлаган тилингизда келади: ўзбекча (лотин ёки кирилл) ёки русча. Кечки ҳисобот ва мижозга борадиган хабарлар ҳозирча фақат ўзбек тилида (лотин).

Дўкон маълумотлари бот орқали бегонага кетиб қолмайдими?

Кириш ва тасдиқ кодлари фақат рақамини Telegram’нинг ўзи тасдиқлаган эгага юборилади — бегона одам ҳаволани очса ҳам код олмайди. Мижоз эса фақат ўз харидлари ва қарзини кўради: ҳаволадаги код имзоланган, уни ўзгартириб бошқанинг ёзувига кириб бўлмайди.

Боғлиқ саҳифалар

Дастурлар

BuySale’ни юклаб олиш: Android учун APK, Windows учун дастур, iPhone’да бош экранга қўшиш. Интернетсиз ҳам ишлайди, ўзи янгиланади. Play Market шарт эмас, ўрнатиш бепул.

Батафсил →

Қандай бошлаш

Дўкон дастурида рўйхатдан ўтиш: телефон рақами ва Telegram’дан келадиган код, дўкон турини танлаш, биринчи товарлар, ходим PIN-коди ва 7 кун бепул.

Батафсил →

Ходим ҳуқуқлари

Сотувчига PIN беринг, ҳар бир рухсатни алоҳида белгиланг: кирим нархи ва ҳисоботлар ёпиқ қолади. Ким нима сотгани, смена ва касса фарқи кўриниб туради.

Батафсил →

Саволлар

Нарх ва синов, касса ва принтер, омбор, насия, ходимлар, интернет ҳамда фискал чек — дўкон дастури ҳақида кўп бериладиган саволларга аниқ жавоблар.

Батафсил →

Филиаллар

Бир нечта дўкон битта ҳисобда: ҳар филиалнинг ўз омбори, кассаси ва ходимлари, баланс эса битта. Филиаллараро товар ўтказиш, кечки ҳисоботда жами.

Батафсил →
BuySale

Ботни очинг — код ҳам, ҳисобот ҳам шу ерга келади

@buysalerpbot’да «Start» босинг, сўнг иловада рақамингизни ёзинг — код шу чатга келади. 7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди.

Telegram’да очиш