Телефон — штрих-код сканери: кодни камера ўқийди

Алоҳида сканер сотиб олиш шарт эмас: кассада сканер тугмасини босасиз, телефон камераси очилади ва биркадаги код ўқилади. Қуйида қайси кодлар ўқилиши ва код ўқилмай қолганда нима қилиш ёзилган.

7 кун бепул синаб кўришТўлов картаси шарт эмас

Сканер экранлари — илованинг ўзидан

Сканер тугмаси кассада туради; ўқилган товар саватга тушади ва омбор рўйхатидан ҳам қидирилади. Киримда эса завод коди марказий каталогдан ҳам қидирилади: товар у ерда бўлса (1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар), номи ва бўлими ўзи тўлади.

Кассада сканер тугмаси ва қидирув майдони — штрих-код камера билан ўқиладиКассада сканер тугмаси ва қидирув майдони — штрих-код камера билан ўқиладиЯнги дизайн
Кассада сканер тугмаси ва қидирув майдони — штрих-код камера билан ўқиладиАввалги дизайн
СканерШтрих-кодни телефон камераси ўқийди — алоҳида сканер сотиб олиш шарт эмас.
Касса экрани: сават, қидирув майдони ва сканер тугмасиКасса экрани: сават, қидирув майдони ва сканер тугмасиЯнги дизайн
Касса экрани: сават, қидирув майдони ва сканер тугмасиАввалги дизайн
КассаСотув, товар кирими ва чеклар тарихи. Тепасида кассада бўлиши керак бўлган пул.
Омбор экрани: товарлар рўйхати, қолдиқ ва нархларОмбор экрани: товарлар рўйхати, қолдиқ ва нархларЯнги дизайн
Омбор экрани: товарлар рўйхати, қолдиқ ва нархларАввалги дизайн
ОмборНечта хил товар, келган нархда ва сотилса қанча. Кам қолган ва сроги яқин алоҳида.

Суратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.

Қайси кодларни ўқийди — ва қайсиларини ўқимайди

Дўкон товарларининг катта қисмидаги кодлар ўқилади — тўлиқ рўйхат қуйидаги жадвалда. Қолганини қўшмадик: ўқилмайдиган кодни “ўқийди” деб ёзгандан кўра, ростини айтган маъқул.

EAN-13
Ҳолати
Ўқилади
Қаерда учрайди

Дўкондаги товарларнинг аксарияти

EAN-8
Ҳолати
Ўқилади
Қаерда учрайди

Кичик қадоқ: сақич, шоколад

UPC-A, UPC-E
Ҳолати
Ўқилади
Қаерда учрайди

Четдан келган товарлар

Code-128
Ҳолати
Ўқилади
Қаерда учрайди

Ящик ва омбор биркалари

Code-39
Ҳолати
Ўқилади
Қаерда учрайди

Эски омбор биркалари

QR
Ҳолати
Ўқилади
Қаерда учрайди

Заргарлик биркаси шу код билан чиқади

DataMatrix
Ҳолати
Ўқилмайди
Қаерда учрайди

Дори маркировкасидаги майда квадрат код

ITF-14
Ҳолати
Ўқилмайди
Қаерда учрайди

Картон ящикдаги йирик код

PDF417, Code-93, Codabar
Ҳолати
Ўқилмайди
Қаерда учрайди

Ҳужжат ва махсус биркалар

ITF-14 атайлаб қўшилмаган: у коднинг бир қисмини ҳам “ўқиб”, нотўғри қисқа рақам қайтариши мумкин. Дорихонадаги маркировка (DataMatrix) коди ҳам ўқилмайди — дори оддий EAN коди бўйича ҳисобга олинади.

Камера очилгандан кейин нима бўлади

01

Сканер тугмаси

Сканер кассада ҳам, омборда ҳам, кирим ва қайтариш экранларида ҳам бор. Босилса телефон камераси очилади — ҳеч нарса улаш ёки ўрнатиш шарт эмас.

02

Кодни тутасиз

Код ўқилиши билан қисқа “бип” чиқади, телефон титрайди ва экран чақнайди. Товар топилмаса овоз бошқача: пастроқ ва икки марта.

03

Сават ўзи тўлади

Сотувда сканер очиқ қолади: товарларни кетма-кет тутасиз, базада бор ва қолдиғи етадиган товар саватга ўзи тушади. Пастда сават номи, нечта хил товар борлиги ва сумма туради.

04

Такроридан ҳимоя

Битта товар икки марта тушиб кетмаслиги учун такрор ўқиш камида 1,2 сонияга тўсилади. Код базада топилмаса сканер ёпилади ва кодни товарга бириктириш таклиф қилинади.

Майда бирка ва қоронғи жавон учун

Код ўқилмаяптими?

Аввал зум ва чироқ

Майда ёки ялтироқ биркада зумни 2× ёки 3× га қўйинг, қоронғида чироқ тугмаси бўлса уни ёқинг. Кодни экран ўртасига тўғрилаб, телефонни қимирлатмай ушланг.

Камерани алмаштиринг

Баъзи телефонда асосий камера яқиндан фокус ололмайди — сканер ичидаги тугма билан бошқа орқа камерага ўтинг.

Сканерни тикланг

Камера очиқ турганда пастда “Сканерни тиклаш” тугмаси бор, ёнида қайси камера ишлаётгани ва нечта кадр текширилгани ёзилиб туради. Сканер икки марта кетма-кет бир неча сония очиқ туриб ҳеч нарса ўқимаса, сақланган камера ва зум танлови ўзи тозаланади.

Код товарга бириктирилмаган бўлса

Код ўқилган-у, товар топилмаган бўлса, илова кодни эслаб қолиб рўйхатни очади: товарни боссангиз код ўшанга бириктирилади.

Штрих-код сканери керакми?

Маҳалла дўкони, дорихона, кийим ва парфюмерия дўконида телефон етади: харидор бир-иккита товар олади, сотувчи кодни тутади, сават тўлади. Ростини айтамиз: навбат узун, бир харидор ўнлаб товар оладиган супермаркетда қўлда ушланадиган USB сканер барибир қулайроқ — у фокус ҳам, ёруғлик ҳам сўрамайди. BuySale сканери маҳалла дўкони суръатига қурилган. Қайси жиҳоз қачон ўзини оқлаши — дўкон жиҳозлари саҳифасида.

Сканер ҳақида саволлар

Телефон камераси ҳақиқатан сканер ўрнини босадими?

Маҳалла дўкони суръатида — ҳа. Сканер тугмасини босасиз, камера очилади, товарларни кетма-кет тутасиз ва сават ўзи тўлади. Узун навбатли супермаркетда эса USB сканер қулайроқ бўлиб қолаверади.

Қайси кодлар ўқилмайди?

DataMatrix (дори маркировкаси), ITF-14 (картон ящикдаги йирик код), PDF417, Code-93 ва Codabar ўқилмайди. ITF атайлаб қўшилмаган: у коднинг бир қисмини ҳам “ўқиб”, нотўғри қисқа рақам қайтариши ва саватга бошқа товарни қўшиб юбориши мумкин эди.

Код сканерланди, лекин товар топилмади. Нима қиламан?

Демак бу код ҳали ҳеч қайси товарга бириктирилмаган. Илова кодни эслаб қолади ва товарлар рўйхатини очади: керакли товарни боссангиз код ўшанга бириктирилади ва кейинги сафар дарҳол топилади. Код бошқа товарда банд бўлса, илова буни айтади ва жимгина кўчирмайди. Битта товарга бир нечта код бириктирса бўлади — дона коди, ящик коди, эски ва янги код.

Товаримда умуман штрих-код йўқ — сотиб олишим керакми?

Йўқ. Уй маҳсулоти ёки заргарлик буюми каби завод коди йўқ товарга илова “20” билан бошланадиган 13 хонали ўз кодини ясаб беради — у ҳеч қачон завод коди билан уришмайди. Шу заҳоти ёрлиғини чоп этиб товарга ёпиштирасиз ва кейин оддий код каби сканерланади — штрих-код ва ёрлиқ қўлланмаси.

Тарози босган ёрлиқни ўқийдими?

Озиқ-овқат туридаги дўконда — ҳа, лекин олдин созлаш керак. Оғирликда сотиладиган ҳар бир товарга иловада тарози рақами (PLU) ясалади ва ўша рақам тарозингизга киритилади; тарози эса 13 хонали, оғирлик учун 22, нарх учун 21 билан бошланадиган дўкон ичи кодини босадиган қилиб созланган бўлиши керак. Шундан кейин ёрлиқ сканерланса, оғирлик коднинг ичидан ўқилади ва миқдор саватга ўзи қўйилади.

Сканер ишламай қолса, сотув тўхтаб қоладими?

Йўқ. Кодни сканер ичидаги майдондан ёки кассадаги қидирув қаторидан қўлда терасиз — камида 6 рақам. Товарни номи бўйича қидириб ҳам саватга қўшасиз. Камера очилмаса, сканер ўзи қўлда киритиш ҳолатига ўтади.

Боғлиқ саҳифалар

Касса

Телефонда касса дастури: штрих-кодни камера ўқийди, нақд, карта ва қарзга сотиш, 58/80 мм чек, смена ҳисоби. Фискал чек бермайди. 7 кун бепул.

Батафсил →

Штрих-код ва ёрлиқ

Телефон камераси қайси штрих-кодларни ўқийди, кодни товарга қандай бириктирилади, кодсиз товарга EAN-13 ясаш ва ёрлиқни A4 ёки рулонда чоп этиш.

Батафсил →

Дўкон жиҳозлари

Сканер, чек ва ёрлиқ принтери, тарози ва фискал касса: нима ростдан керак, нимани кейинга қолдирса бўлади. Телефон камераси қаерда етади — бетараф жавоб.

Батафсил →

Штрих-код яратиш

Товар учун штрих-код яратиш: 20 билан бошланадиган ички EAN-13 кодни бепул ясанг ва ёрлиққа чоп этинг. Ташқи савдо учун GS1 коди керак.

Батафсил →

Телефон дўкони

Телефон дўкони учун дастур: аппарат IMEI билан кирим қилинади, чекда IMEI ва кафолат муддати чиқади, IMEI бўйича қачон сотилгани ва кафолати кўринади.

Батафсил →
BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш