Дорихона учун дастур — срокни дастур ёдда тутади

BuySale — дорихона учун дастур: ҳар келган дори ўз санаси ва ўз сроги билан алоҳида партия бўлади, сотувда сроги энг эрта тугайдигани биринчи ечилади, муддати яқинлашганлари алоҳида рўйхатга чиқади. Штрих-кодни телефон камераси ўқийди — компьютер шарт эмас.

Бепул синаб кўришТўлов картаси шарт эмас
Босиб кўринг

Дорихона кассаси — очиб кўринг

Киримда срок катаги чиқади, чунки дорихона срок юритиладиган турлардан. Пастдаги иконкалар билан илованинг бошқа бўлимларига ўтасиз.

  • Дона ҳам, қути ҳам битта карточкада
  • Киримда срок сўралади
  • Нақд, карта ва насия
Экранни босиб кўринг
9:41
Касса
Парацетамол 500мг N20
қолдиқ: 34 қути
18 000 сўм
Аналгин 500мг N10
қолдиқ: 52 қути
9 000 сўм
Витамин C 1000мг
қолдиқ: 12 қути
26 000 сўм
Сават 1
Жами53 000 сўм
НақдКартаҚарзга
Сотувни якунлаш
Маҳсулот номи
Парацетамол 500мг N20
Штрих-кодихтиёрий
4780000123456
Қанча келди (қути)
30
Срокихтиёрий
кк.оо.йййй
Сотув нархи (1 қути)
18 000
Киримни сақлаш
Асосий
Бугунги савдо
842 000 сўм
Соф фойда
210 минг
Сотув
37
Қарзга
120 минг
Қарздорлар
1,2 млн
Қарзим
380 минг
Соф баланс
820 минг
Эслатма
Поставщик
Ҳисобот
Харажатлар
Омбор
AI ёрдамчи
Омбор
Coca-Cola 1.5L
14 000 сўм
23 дона
Нон
4 000 сўм
40 дона
Чой Аҳмад 100г
22 000 сўм
12 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
31 дона
Пахта ёғи 1 л
24 000 сўм
17 дона
Макарон 400г
9 500 сўм
54 дона
Шакар 1 кг
12 000 сўм
3 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
4 дона
Сут 1 л
Срок: 2 кун қолди
9 дона
Творог 250г
Срок: 5 кун қолди
6 дона
AI ёрдамчи
Бугунги савдо ва фойда қанча?
Telegram’га юбор
Ким қарздор ва ким кечиктиряпти?
Нима тугаяпти, нима буюртма қилай?
Telegram’га юбор
Савдони ҳисоблаяпман...
Ким қарздор?Нима буюртма қилай?Қайси товар ётиб қолган?
Саволингизни ёзинг...
Мижозлар
Азиз ака
+998 90 123 45 67
420 000 сўм
Дилноза опа
+998 93 555 12 34
85 000 сўм
Бек ака
телефон киритилмаган
150 000 сўм
Нодира опа
+998 91 777 08 22
0 сўм
Сардор ака
+998 94 210 33 15
260 000 сўм
Малика опа
+998 99 604 77 41
45 000 сўм
Қарз ёзиш
Босинг ва гапиринг
Масалан: “Карим акага 120 минг сўм, шанбагача”
0сўм
Мижоз исми
Карим ака
Қарздор телефони
+998 90 123 45 67
Муддатихтиёрий
кк.оо.йййй
Изоҳихтиёрий
Қарз ёзиш
Профиль
Баланс150 000 сўм · 12 кун
Дўкон маълумотлари
ТилЎзбекча (лотин)
Карта рақами•••• 9012
Сканер овозиКод ўқилганда “бип” чиқади.
Чек принтери80 мм
Ёрлиқ принтери40×30 мм
Кечки ҳисобот22:00
Ходимлар (сотувчилар)

Дорихонада энг қиммат хато — муддати ўтиб қолган қути

Ном кўп, қути майда, ҳар бирининг муддати бошқа — дафтар буни кўтармайди. Муддати ўтган қутини эса ҳеч ким қайтариб олмайди.

Срок ҳисоби қандай юритилади

Алоҳида журнал керак эмас: срок оддий киримнинг бир қисми бўлиб боради.

01

Кирим қиласиз

Дорини миқдори, кирим ва сотув нархи билан ёзасиз, срок катагига муддатини қўясиз. Бу катак дорихона турида ўзи чиқади, бирлик сифатида дона ва қути туради.

02

Ёрлиқни суратга оласиз

Камера тугмаси билан ёрлиқни суратга олсангиз, номи ном катагига ёзилади, штрих-код, сотув нархи ва срок эса фақат бўш катакларга тушади. Ёрлиқни интернет орқали сунъий интеллект ўқийди — AI уланган бўлса ишлайди, шунинг учун сақлашдан олдин тўлган катакларни кўздан кечиринг.

03

Сотасиз

Кассада кодни сканерлайсиз, холос. Қайси партиядан ечишни сотувчи ўйламайди — дастур сроги энг эрта тугайдиганидан бошлайди, қолдиқ шу заҳоти камаяди.

04

Кўриб турасиз

Срогига ҳафта қолганлар бош саҳифада туради, тўлиқ рўйхатни омборда срок бўйича саралайсиз. Кечқурун бу рўйхат Telegram ҳисоботига ҳам қўшилади — Telegram уланган бўлса.

Касса: штрих-код, дона ва қути

Дорихонада навбат тез юради — касса қўлда ёзишни эмас, кодни тутишни талаб қилади.

Телефон камераси сканер ўрнида

EAN, UPC, Code-128, Code-39 ва QR ўқилади. Сканер очиқ қолади: товарларни кетма-кет тутаверасиз, базада бор ва қолдиғи етадигани саватга ўзи тушади. Код топилмаса сканер ёпилади ва уни қайси товарга бириктиришни сўрайди.

Дона ҳам, қути ҳам

Бирлик сифатида дона ва қути чиқади. Битта товарга ящик кодини ҳам, дона кодини ҳам бириктирсангиз, қайси бири сканерланса ҳам ўша товар топилади. Завод коди йўқ товарга дастур ўз кодини ясайди.

Нақд, карта, насия

Тўлов тури ҳар сотувда танланади, нақд билан карта ҳисоботда алоҳида кўринади. Мижоз бир қисмини берса, ўша суммани ёзасиз — қолгани иккинчи усулга ёки қарзга ўзи ўтади; ҳозирча бу бўлиш саватда чегирмали товар бўлмаганда ишлайди. Қарзга сотиш алоҳида рухсат.

Чек ва қайтариш

Чек 58 ёки 80 мм рулонга чиқади, энини Профилдан бир марта танлайсиз. Қайтаришда товарни сканерлайсиз: охирги сотувлари чиқади, товар омборга қайтади. Пулни нақд ёки картага ўзингиз қайтарасиз — дастур қайси усулда қайтарилганини ёзиб қўяди ёки қарздан айиради.

Омбор қолдиғи аниқ, назорат қўлингизда

Срок — дорихонанинг ярим иши. Қолган ярми: нима тугаяпти, нима буюртма қилинади ва жавондаги сони ҳисобдагига тўғри келадими. Батафсил — омбор ҳисоби ва инвентаризация қўлланмаси.

Кам қолганини айтади

Ҳар товарга «кам қолди» чегараси қўйилади — дўкон турига қараб ўзи ёки ўзингиз ёзганча. Қолдиқ шундан пастга тушса, товар бош саҳифада ва омборда сариқ бўлиб кўринади.

Буюртма рўйхатини тайёрлайди

Охирги 30 кунлик сотувга қараб тахминан 14 кунга етадиган миқдор таклиф қилинади, рўйхат таъминотчилар бўйича гуруҳланади. Матнни нусхалайсиз ёки чоп этасиз — таъминотчига ўзи кетмайди.

Инвентаризацияни эслаб қолади

Қутиларни кетма-кет сканерлайсиз, саноқ серверда сақланади: бошқа телефондан кирсангиз ҳам ўша жойдан давом этасиз. Охирида фарқ чиққанлар кўринади; саноқни қайтадан бошлаш учун тасдиқ коди эгасининг Telegram’ига боради.

Дорихона учун нималар йўқ — очиқ айтамиз

Дорихона турининг фарқи шу: срок майдони бор, бирлик эса дона ва қути. Қолгани — касса, омбор, насия, ҳисобот — бошқа дўконлардагидек.

Дорихона учун дастур нархи

Нархни дўкон тури белгилайди ва у шу турдаги ҳамма дўкон учун бир хил. Бу турда AI ёрдамчига берилган савол учун алоҳида пул ечилмайди. Ҳамма турларнинг нархи ва нарх ичига нима кириши — нархлар саҳифасида, бошқа дастурлар қанча сўраши эса дўкон дастурлари нархи тадқиқотида.

BuySaleБиз
Нарх
10 000 сўм/кун — 30 кунга 300 000 сўм
Нархга нима киради

Ҳисоб кунлик, ойлик шартнома йўқ; ходим, касса ва товар сони учун устига тўлов қўшилмайди; созлаш 0 сўм; 7 кун бепул. Фискал касса эмас.

Юқоридаги рақам шу дўкон тури учун амалдаги нарх. Бошқа дастурларнинг эълон қилинган нархлари «Дўкон дастурлари нархи» саҳифасида манба ҳаволаси ва текширилган санаси билан йиғилган.

Дорихоначилар сўрайдиган саволлар

Муддати тугаётган дорини қандай ушлаб қоламан?

Уч жойда: бош саҳифада срогига ҳафта ва ундан кам қолганлар туради (10 тагача), омборда рўйхатни срок бўйича саралайсиз, кечқурун Telegram ҳисоботида ёзилади (Telegram уланган бўлса). Сотувда эса сроги энг эрта тугайдиган партия биринчи ечилади, рўйхатдагиларга бир босишда чегирма қўясиз.

Маркировка (Асл белгиси, DataMatrix) кодини ўқийдими?

Йўқ. Сканер EAN-13, EAN-8, UPC-A, UPC-E, Code-128, Code-39 ва QR билан ишлайди, DataMatrix рўйхатда йўқ; BuySale Асл белгиси тизимига ҳам уланмаган — давлат тизимларига ҳеч нарса юборилмайди. Қутида оддий штрих-код бўлса, дори шу код билан юритилади; код йўқ ёки йиртилган бўлса, дастур дўконнинг ўз кодини ясайди ва ёрлиғини чоп этасиз. Маркировкали дори сотувида нима талаб қилинишини солиқ органидан (soliq.uz) ёки бухгалтерингиздан аниқланг.

Дори серияси ва рецепт ҳисоби борми?

Йўқ. Дорихона турида фарқ фақат шунда: карточкада срок майдони бор, бирлик эса дона ва қути. Серия майдони ҳам, рецепт дафтари ҳам йўқ — партия деганда сизнинг киримингиз, яъни келган санаси ва сроги тушунилади.

Чек солиққа кетадими, касса аппарати ўрнини босадими?

Йўқ. Чек — оддий ҳисоб варақаси: дўкон номи, сана, сотувчи, товарлар, жами ва тўлов тури. Фискал белги ҳам, солиқ QR коди ҳам йўқ, давлат тизимларига ҳеч нарса юборилмайди. BuySale касса аппарати ўрнини босмайди — у ички ҳисоб учун.

Мингта номдаги дорини қандай киритамиз?

Ҳар бир товар бир мартагина киритилади: киримда кодни сканерлайсиз — у ўз катагига тушади, ёрлиғини суратга олсангиз ном, нарх ва срок ҳам ёзилади (AI уланган бўлса). Тайёр дорилар базасини ваъда қилмаймиз: рўйхат киримингиздан тўпланади. Накладной суратидаги рўйхат ҳам сиз тасдиқлагандан кейин кирим бўлади.

Сотувчим таннархни ва ҳисоботни кўриб қолмайдими?

Ходим дўкон рақами ва 4 хонали PIN билан киради, ҳуқуқларини сиз белгилайсиз. Кирим нархини кўриш алоҳида рухсат: берилмаса, таннарх экранда ҳам, Excel файлида ҳам чиқмайди. Қарзга сотиш, қайтариш ва ҳисобот ҳам алоҳида; баланс ва ходимлар бўлими фақат эгада қолади.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш