Рўйхатдан ўтишдан биринчи савдогача — беш қадам. Телефон рақамингиз ва Telegram’га келадиган код етади: ариза ҳам, ҳужжат ҳам, тўлов картаси ҳам сўралмайди.
BuySale’ни ишга тушириш учун компьютер ҳам, уста чақириш ҳам керак эмас — ҳаммаси телефондан қилинади. Илованинг ўзида «Ўқитиш» бўлими ҳам бор: ҳар бўлимни намуна маълумот билан кўрсатади ва ҳеч нарсани сақламайди.
Ҳар бир қадам пастда батафсил ёзилган — бирма-бир бажариб чиқинг.
app.buysale.uz саҳифасини очинг, телефон рақамингизни ёзинг ва Telegram’га келган 6 хонали кодни киритинг.
Дўкон номи, исмингиз, дўкон тури ва тил; карта рақами ихтиёрий — дўкон шу заҳоти очилади.
Синов муддатида ҳамма бўлим очиқ, кунлик тўлов ечилмайди.
Тайёр каталогдан танлайсиз, ёрлиқни суратга оласиз ёки кирим экранида қўлда ёзасиз.
Сотувчига 4 хонали PIN берасиз, иловани телефон экранига чиқариб қўясиз.
Рўйхатдан ўтишдан олдин ҳам иловани очиб кўрсангиз бўлади. Пастдаги иконкаларни босинг: асосий экран, мижозлар, қарз ёзиш, касса ва профиль — ҳаммаси шу ерда.
app.buysale.uz манзилини очасиз, телефон рақамингизни ёзасиз ва код сўраш тугмасини босасиз. Бир марталик 6 хонали код SMS билан эмас, Telegram бот орқали келади — код учун пул кетмайди.
Рақамингиз ҳали ботга уланмаган бўлса код келмайди: илова аввал ботни очиш тугмасини кўрсатади. Ботни Telegram’да бир марта очиб, ишга тушириб қўйсангиз, кейинги кодлар ўша ерга тушаверади. Код 5 дақиқа амал қилади; кетма-кет нотўғри терилса, рақам бир муддатга блокланади.
Дўкон эгаси иловани бот ичидан очса, код ҳам, пароль ҳам сўралмайди — илова ўзи кириб беради. Бир марта кирганингиздан кейин 30 кун қайта код сўралмайди.
Янги рақам код билан тасдиқланган заҳоти дўкон очилади — ариза, кутиш ва ҳужжат йўқ. Кейинги экранда дўкон номи, эгасининг исми, дўкон тури, карта рақами ва тил тўлдирилади. Бу ердаги карта — дўконингизники; BuySale иловада тўлов картангизни сўрамайди ва ҳеч нарсани ўзи ечиб олмайди — балансни тўлдирганингизда карта маълумотлари фақат Rahmat тўлов саҳифасида киритилади. Илова ўзбекча (лотин), ўзбекча (кирилл) ва русча ишлайди, тилни кейин Профиль бўлимидан алмаштирасиз.
Дўкон турини ўйлаб танланг: у нархни ҳам, иловада қайси экранлар очилишини ҳам белгилайди. Тўққизта тур бор — озиқ-овқат, парфюмерия, хўжалик моллари, телефон, заргарлик, кийим, қурилиш моллари, дорихона ва бошқа; ҳар бирининг майдонлари ва нархи — дўкон турлари саҳифасида.
Рўйхатдан ўтган дўкон 7 кун бепул ишлайди: ҳамма бўлим очиқ, кунлик тўлов ечилмайди ва огоҳлантириш чиқмайди. Тўлов картаси сўралмайди, ўзи давом этадиган обуна ҳам йўқ. Ҳар тур нархи — нархлар саҳифасида.
Синовдан кейин ҳисоб кунлик юритилади: тариф танлаш йўқ, балансингизга пул ташлайсиз ва ҳар куни ундан бир кунлик ҳақ ечилади. Тўлдириш учун «Профиль» → «Баланс» бўлимида суммани киритасиз ва Rahmat тўлов саҳифасида Uzcard ёки Humo картаси билан тўлайсиз. Тўлдириш суммаси 1 000 сўмдан 50 000 000 сўмгача; суммага 1% тўлов комиссияси қўшилади ва у тўлашдан олдин кўрсатилади (балансга 100 000 сўм учун 101 000 сўм). Тўлов тасдиқланиши билан пул балансга ўзи тушади.
Баланс тугашига бир неча кун қолганда Telegram’га огоҳлантириш келади, иловада юқорида тасма чиқади. Бир кунликдан кам пул қолса ҳам навбатдаги кун очилади ва баланс минусга тушади. Баланс нолда ёки минусда бўлса янги савдо ва кирим ёзилмайди, бу кунлар учун пул олинмайди, маълумотингиз эса жойида қолади: эски ёзувлар ва тўлдириш очиқ туради. Пул тушганда аввал қарз ёпилади, кейин хизмат қайта ишлайди.
Ҳаммасини бир кунда киритиш шарт эмас — энг кўп сотиладиганидан бошланг.
Марказий каталогда 1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар завод штрих-коди билан туради (2026-йил 3-октябрь ҳолатига): бўлим ёки ном бўйича танлайсиз ёки қутидаги кодни сканерлайсиз — номи ва бўлими ўзи тўлади, сиз нарх ва миқдорни ёзасиз. Бўлим кирим рухсати борларга очилади, заргарликда кўринмайди.
Кирим экранида ном ёнидаги камера тугмаси ёрлиқни суратга олади ва номни ёзади; ёрлиқда кўринган бўлса штрих-код ва сотув нархи, тур бўйича срок ёки размер, заргарликда проба/масса/тош, телефонда IMEI ҳам тушади. Фақат бўш катаклар тўлдирилади — заргарликдаги проба бундан мустасно. Ўқишни интернет орқали сунъий интеллект бажаради, сақлашдан олдин кўздан кечиринг.
Номи, миқдори, кирим ва сотув нархини ёзасиз — қолдиқ ўша заҳоти ошади. Нархни «жами шунча тўладим» деб ҳам ёзсангиз бўлади: бир бирлик нархи ўзи чиқади, устамангиз эса экранда кўриниб туради.
Сотувчи сизнинг кодингиз ёки телефонингиз билан кирмайди. Профиль > Ходимлар бўлимида ҳар бирига 4 хонали PIN яратасиз, ходим кириш экранида дўконнинг рақамини ва ўз PIN-кодини теради. Telegram орқали кириш фақат эгада ишлайди.
Ким нима қила олишини ўзингиз белгилайсиз: ҳар бир иш учун алоҳида рухсат ва тўртта тайёр тўплам бор — «Фақат касса», «Сотувчи», «Катта сотувчи» ва «Менежер». Баланс, ходимлар рўйхати ва дўкон картаси ходимга ҳеч қачон очилмайди; таннарх эса алоҳида рухсатсиз экранда ҳам, Excel’да ҳам кўринмайди. Қайси рухсат нимани очиши — ходим ҳуқуқлари қўлланмасида.
Ходим киргани Telegram орқали дарҳол билдирилади ва «ким, қачон кирди» рўйхати сақланади. PIN танлаб кўрилаётгани ҳам айтилади, нотўғри уринишлардан кейин рақам бир муддатга блокланади. Ходимни блокласангиз ёки рухсатини олсангиз, у кейинги босишдаёқ тўхтайди.
Код фақат Telegram бот орқали келади, SMS юборилмайди. Рақамингиз ботга уланмаган бўлса, кириш экранидаги тугма билан ботни очинг ва бир марта ишга туширинг, сўнг кодни қайтадан сўранг. Код 5 дақиқа амал қилади; кетма-кет нотўғри терилса рақам бир муддатга блокланади — бироз кутиб қайтадан уриниб кўринг.
Йўқ. Кириш коди фақат Telegram бот орқали юборилади, шунинг учун Telegram ҳисоби бўлиши шарт. Бунинг фойдаси ҳам бор: кунлик ҳисобот, баланс огоҳлантириши ва ходим киргани ҳақидаги хабар ҳам ўша ерга келади.
Шарт эмас. Энг кўп сотиладиганидан бошланг — каталогдан танлаб, ёрлиқни суратга олиб ёки қўлда ёзиб; қолганини ҳар кирим қилганингизда қўшиб борасиз. Сотиш учун эса товар базада бўлиши керак.
iPhone’да браузер орқали ишлайди: Safari’да очиб «Экранга қўшиш»ни танласангиз, алоҳида иконка пайдо бўлади ва иловадек очилади. App Store’да илова ҳозирча йўқ. Android учун кириш экранидаги тугмадан юклаб ўрнатиладиган илова бор — Play Market’да эмас.
Йўқ. Ходим дўконнинг телефон рақамини ва сиз берган 4 хонали PIN-кодни теради, сизнинг кодингиз керак эмас. У киргани ҳақида Telegram’га дарҳол хабар келади; баланс, ходимлар рўйхати ва дўкон картаси унга очилмайди, таннархни эса фақат сиз рухсат берсангиз кўради.
Тайёрлади: BuySale жамоаси · Хато топсангиз, Telegram’да бизга ёзинг
BuySale’ни юклаб олиш: Android учун APK, Windows учун дастур, iPhone’да бош экранга қўшиш. Интернетсиз ҳам ишлайди, ўзи янгиланади. Play Market шарт эмас, ўрнатиш бепул.
Батафсил →BuySale нархи дўкон турига қараб: 6 630 сўм/кундан бошланади, 30 кунга 198 900 сўм. 7 кун бепул, созлаш ҳақи йўқ.
Батафсил →Сотувчига PIN беринг, ҳар бир рухсатни алоҳида белгиланг: кирим нархи ва ҳисоботлар ёпиқ қолади. Ким нима сотгани, смена ва касса фарқи кўриниб туради.
Батафсил →Дўкон эгаси учун қўлланмалар: бошлаш, штрих-код, насия, инвентаризация, принтер, ходим ҳуқуқлари — ва касса, жиҳоз, дастур танлаш ҳақида мақолалар.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда