Поставщикларга қарз — “кимга қанча қарздорман” дафтари

Дўкончи одатда икки томонга ҳисоб юритади: мижоз унга қарздор, ўзи эса поставщикка. Иккинчиси кўпинча дафтарда ҳам, телефонда ҳам ёзилмай қолади ва “мен аллақачон тўловдим” деган баҳс чиқади. Бу бўлим айнан шу томонни ёзиб боради.

7 кун бепул синаб кўришТўлов картаси шарт эмас

Қарзни бир дақиқада ёзиб қўясиз

Товарни қарзга олиб келган пайт қўлингиз банд бўлади. Шунинг учун формада атиги тўрт нарса бор ва иккитаси мажбурий эмас: поставщик номи, сумма, изоҳ (қандай товар) ва тўлаш муддати. Поставщикни олдиндан рўйхатга киритиб қўйиш шарт эмас — номни ёзсангиз, дастур уни ўзи топади ёки янгисини очади.

Поставщиклар экрани — илованинг ўзидан

Жами қарз, поставщиклар рўйхати ва бош саҳифадаги “қарзим” қатори телефонда шундай кўринади.

Поставщиклар рўйхати ва уларга бўлган қарз суммалариПоставщиклар рўйхати ва уларга бўлган қарз суммалариЯнги дизайн
Поставщиклар рўйхати ва уларга бўлган қарз суммалариАввалги дизайн
ПоставщикларКимга қанча қарздорсиз — энг каттасидан бошлаб, жами сумма тепада.
Буюртма экрани: кам қолган товарлар рўйхати ва миқдор тугмалариБуюртма экрани: кам қолган товарлар рўйхати ва миқдор тугмалариЯнги дизайн
Буюртма экрани: кам қолган товарлар рўйхати ва миқдор тугмалариАввалги дизайн
БуюртмаКам қолган товарлар ва ҳар бирига таклиф қилинган миқдор.
BuySale иловасининг асосий экрани: бугунги савдо, соф фойда ва ҳафта устунлариBuySale иловасининг асосий экрани: бугунги савдо, соф фойда ва ҳафта устунлариЯнги дизайн
BuySale иловасининг асосий экрани: бугунги савдо, соф фойда ва ҳафта устунлариАввалги дизайн
Асосий экранБугунги савдо, соф фойда, ҳафта устунлари ва кунлик мақсад. Пастида қарздорлар, қарзим ва соф баланс.

Суратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.

Бош саҳифада: менга қанча қарздор, мен қанча қарздорман

Учта рақам ёнма-ён туради — мижозлардан келадиган қарз (насия дафтари), поставщикларга бўлган қарз ва икковининг фарқи. Фарқ манфий бўлса қизил рангда чиқади: яъни дўкон қўлидаги пулга қараганда кўпроқ қарздор. Пастида эса муддати энг яқин бешта қарз номи, изоҳи ва суммаси билан туради.

01

Товарни қарзга оласиз

“Қарз ёзиш (товар олдим)” тугмасини босиб ном ва суммани ёзасиз. Муддатни қўйсангиз — кечикканда ўзи белгиланади.

02

Пулни бўлиб тўлайсиз

Қарз устига босиб тўлов суммасини ёзасиз — қолган қарз ўзи камаяди. Тўлиқ тўланганда ёзув ўзи ёпилади.

03

Ҳисоб кўз олдингизда туради

Ҳар бир поставщикнинг ўз тарихи бор: қайси қарз тўланган, қайси бири кечиккан, қанчаси тўлангани ёзилган.

Бу бўлим нима ҚИЛМАЙДИ

Йўқ нарсани бор деб ёзмаймиз — сотиб олганингиздан кейин билиб қолгандан кўра, ҳозир билганингиз яхши.

Кўп бериладиган саволлар

Поставщикни олдиндан рўйхатга киритиб қўйишим керакми?

Йўқ. Қарз ёзаётганда номни ёзасиз — дастур шу дўконда ўша номли поставщик бор-йўқлигини қидиради (катта-кичик ҳарф фарқ қилмайди), топса қарзни ўшанга ёзади, топмаса янгисини очади. “Аввал поставщик қўшиш, кейин қарз ёзиш” деган икки босқич йўқ.

Буюртмани поставщикка тўғридан-тўғри юборса бўладими?

Ҳозирча йўқ. Иловада поставщикнинг телефон рақамини киритадиган жой йўқ, рақамсиз эса Telegram ҳам, SMS ҳам кетмайди. Буюртма бўлими тайёр матнни беради: уни нусхалаб ўзингиз юборасиз ёки A4 варақ қилиб чоп этиб, товар билан бирга берасиз. Рақам киритиш жойи қўшилса, шу саҳифада ёзамиз.

Сотувчига бу бўлимни ёпиб қўйсам бўладими?

Ҳа. “Таъминотчилар дафтари” — алоҳида рухсат: берилмаган ходимда бўлим менюда кўринмайди ва сервер унинг сўровини рад этади. Тайёр тўпламлардан “Кассир”да бу рухсат йўқ. Ҳалол айтамиз: бош саҳифадаги қисқа рўйхат ҳозирча шу рухсатни текширмайди, яъни ходим ўша ерда бешта поставщик номи ва суммасини кўриши мумкин. Буни тузатамиз.

Қарзни адашиб ёзсам нима бўлади?

Ҳозирча ёзилган қарзни ўчириб ҳам, таҳрирлаб ҳам бўлмайди — бу атайлаб эмас, ҳали қўшилмаган. Шунинг учун суммани ёзишдан олдин бир текшириб олинг. Тўловни эса қисмма-қисм киритиш мумкин ва қолган қарздан ортиқ сумма қабул қилинмайди.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш