Товарни 10 мингга олиб 14 мингга сотсангиз, илова 4 минг фойда кўрсатади. Лекин ижара, свет ва сотувчининг ойлиги ҳам шу пулдан чиқади. Харажатларни ёзиб борсангиз, дастур уларни фойдадан айиради ва экранда ҳақиқий — соф фойда туради.
Ижара, свет-сув-газ, иш ҳақи, транспорт, солиқ ва йиғимлар, реклама, таъмирлаш, бошқа — ҳар бири ўз иконкаси билан. Рўйхатда йўқ нарса учун “Ўзим ёзаман” чипини босиб ном терасиз ва у кейин ҳам ўз номи билан тураверади.
Туркумлар бўйича тақсимот, ҳисоботдаги соф фойда ва бош экрандаги бугунги ҳолат.

Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайнСуратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.
Ҳисобот экранида учта қатор устма-уст туради: ялпи фойда (товар устамаси), харажат ва соф фойда. Соф фойда манфий чиқса қизил бўлиб кўринади. Картани ёки туркум қаторини босиш тўғридан-тўғри Харажатлар бўлимини очади — “фойда кам чиқибди” деб ўйлаган пайт дарров нимага кетганини кўрасиз.
Суммани терасиз (ўзи 120 000 шаклида ажралади), туркумни танлайсиз, керак бўлса изоҳ ва сана қўясиз.
Ҳисоботда соф фойда шу заҳоти қайта ҳисобланади; бугун харажат бўлса бош экранда ҳам “Соф фойда” кўрсатилади.
Туркум бўйича тақсимот: ижарага қанча, транспортга қанча. Файлга юклаб олиб сақлаб ҳам қўясиз.
Ростини олдиндан айтамиз — кейин “шунақа деб ўйлагандим” деган гап чиқмасин.
Ҳа, “Харажатлар” алоҳида рухсат ва тайёр тўпламлардан “Кассир”, “Сотувчи” ва “Катта сотувчи”да у йўқ: бўлим менюда кўринмайди, сўров эса сервер томонда рад этилади. Битта чеккаси бор: ходимда AI ёрдамчиси рухсати бўлса, у ёрдамчидан сўраб туркум бўйича суммаларни олиши мумкин — AI воситалари бу рухсат бўйича ҳали фильтрланмаган. Харажат бутунлай ёпиқ бўлиши керак бўлса, AI рухсатини ҳам берманг.
Ёзувга “ҳар ой такрорланади” белгисини қўйсангиз, кейинги ойда шу туркум бўйича ҳали ёзув бўлмаса, экран тепасида эслатма чиқади ва “Бу ойга ёзиш” тугмаси ўтган сафарги сумма билан бугунги санага бир босишда ёзади. Яъни ўзи ёзилмайди, лекин эсдан чиқмайди.
Ҳа, смена очиқ бўлса. Харажат ўша сменага бириктирилади ва кассада бўлиши керак бўлган пулдан айрилади (очилиш пули + нақд савдо + қарз тўлови − нақд қайтариш − харажат). Диққат: тўлов усули сақланмагани учун картадан тўланган харажат ҳам кассадан чиқди деб ҳисобланади — бундай ҳолда фарқ кўринади ва уни смена ёпишда изоҳга ёзиб қўясиз.
«Иш ҳақи» туркумига харажат қилиб ёзасиз — шунда соф фойда тўғри чиқади. Бонус суммасини ходимлар KPI ўзи ҳисоблайди, лекин уни харажатга ўзи ёзмайди.
Фойда ҳисоблаш дастури: бугунги, 7 ва 30 кунлик тушум, соф фойда, харажат ва ким қанча сотгани. Telegram уланса, кун якуни ҳар кеча келади.
Батафсил →Дўконда сотувчини назорат қилиш: смена очиш-ёпиш, кассадаги фарқ, ким қанча сотгани ва таннархни яширадиган рухсатлар. Нима қилмаслиги ҳам ёзилган.
Батафсил →BuySale нархи дўкон турига қараб: 6 630 сўм/кундан бошланади, 30 кунга 198 900 сўм. 7 кун бепул, созлаш ҳақи йўқ.
Батафсил →Устама ва маржа калькулятори: кирим нархи ва фоиздан сотув нархини, икки нархдан устама ва маржани ҳисобланг. Харажатлар соф фойдага қандай таъсир қилади.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда