BuySale — кичик дўконлар учун дастур: телефонда касса ва штрих-код, омбор қолдиғи, насия дафтари ва ҳар кеча Telegram’га келадиган соф фойда ҳисоботи.
BuySale — Ўзбекистондаги кичик дўконлар учун телефонда ишлайдиган дўкон ҳисоби дастури: касса ва штрих-код сканери, омбор қолдиғи, насия дафтари ва ҳар кеча Telegram’га келадиган соф фойда ҳисоботи. Нарх дўкон турига қараб 6 630 сўм/кундан (30 кунга 198 900 сўмдан) бошланади, аввал 7 кун бепул, созлаш ҳақи олинмайди. BuySale фискал касса эмас: солиқ чеки бермайди ва солиқ тизимига уланмайди — фискал касса ёнида ишлайди.
Ҳар бўлим — дўкончининг кундалик ишидаги ҳақиқий оғриқни ечиш учун. Ҳар бирини алоҳида саҳифада батафсил ўқишингиз мумкин, дастурдаги барча бўлимлар эса — имкониятлар рўйхатида.
Штрих-кодни телефон камераси ўқийди — чек тайёр.
Товар қолдиғи доим кўз олдингизда, тугаётгани огоҳлантиради.
Ҳар кеча савдо ва соф фойда ҳисоби Telegram’га келади.
Ким қанча қарз ва қачонгача — ҳаммаси ёзилган.
Савол беринг — омбор ва савдо бўйича жавоб беради.
Ҳар бир савдо, насия ва омбор ҳаракати қайд этилади. Кечқурун эса натижа ўзи Telegram’га келади.
Булар чизилган расм эмас — илованинг ўзидан олинган суратлар: касса, қарз ёзиш ва кунлик ҳисобот.

Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайнСуратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.
Кўпчилик дўкон шу камчиликларни “шунақа бўлаверади” деб қабул қилиб қўйган — аслида ҳал қилинади.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб онлайн ишлайди — ўрнатувчи келиши шарт эмас, ҳаммаси телефонингиздан қилинади.
app.buysale.uz — телефон рақамингиз ва Telegram ботга келадиган код. Ҳеч қандай қоғоз ҳужжат керак эмас.
Барча имконият очиқ. Тўлов картаси сўралмайди.
Дўкон турингизга мос нархда давом этасиз: балансни тўлдирасиз, ҳар куни бир кунлик нарх ечилади.
Фискал касса қонун бўйича шарт — уни BuySale алмаштирмайди. Қолган ҳамма нарсани эса кейинга қолдирса бўлади: бошлаш учун қўлингиздаги телефон етади. Биринчи кун тартиби — қадамба-қадам қўлланмада.
Нарх дўкон турига қараб белгиланади — 6 630 сўм/кундан бошланади. Созлаш ҳақи йўқ, тўлов картаси сўралмайди. Турлар нимаси билан фарқ қилиши — дўкон турлари саҳифасида.
Кунига6 630 сўм
30 кунга 198 900 сўм
Кунига6 630 сўм
30 кунга 198 900 сўм
Кунига6 630 сўм
30 кунга 198 900 сўм
Кунига6 666 сўм
30 кунга 199 980 сўм
AI саволи: 100 сўм
Кунига6 666 сўм
30 кунга 199 980 сўм
AI саволи: 100 сўм
Кунига7 000 сўм
30 кунга 210 000 сўм
Кунига8 000 сўм
30 кунга 240 000 сўм
Кунига10 000 сўм
30 кунга 300 000 сўм
Ҳа. Кўпчилик буни дўкон программаси, магазин учун программа ёки савдо дастури дейди — гап битта нарса ҳақида: касса, омбор ва қарз ҳисобини юритадиган дастур. BuySale шундай дастур, телефонда ишлайди ва фискал касса ёнида қўлланади.
Нарх дўкон турига қараб белгиланади: Озиқ-овқат, мини маркет — 6 630 сўм/кун, Телефон дўкони — 6 630 сўм/кун, Хўжалик моллари — 6 630 сўм/кун, Заргарлик / олтин дўкони — 6 666 сўм/кун, Парфюмерия дўкони — 6 666 сўм/кун, Қурилиш моллари дўкони — 7 000 сўм/кун, Кийим дўкони — 8 000 сўм/кун, Дорихона — 10 000 сўм/кун; рўйхатда йўқ тур учун «Бошқа» — 6 630 сўм/кун. Ҳисоб кунлик юритилади, яъни 6 630 сўм/кунлик тариф 30 кунга 198 900 сўм чиқади. Аввал 7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди.
Ҳа. BuySale телефон браузерида ишлайди, Android ва Windows учун иловалари ҳам бор — улар интернетсиз 7 кунгача ишлайди. Штрих-кодни телефон камераси ўқийди — алоҳида сканер шарт эмас. Чек ва ёрлиқ керак бўлса, телефон ёки компьютерга уланган принтердан чоп этиш ойнаси орқали чиқади.
Android ва Windows иловалари интернетсиз 7 кунгача ишлайди: сотув, қарз ва тўловлар навбатга ёзилади ва алоқа қайтгач серверга ўзи юборилади. Браузердаги веб-версия эса интернет билан ишлайди. Алоқа узилганда дўконда нима қилиш кераклиги — алоҳида саҳифада.
Ҳа. Насия (қарз) дафтарида ҳар бир қарз мижоз, сумма ва муддат билан сақланади, муддати ўтганлар бош экранда алоҳида кўринади. Мижоз қисман тўласа, қолган қарз ўзи ҳисобланади — алоҳида қарз дафтари иловаси керак эмас. Мижозга SMS ёки қўнғироқ ўзи кетмайди: дастур кимга эслатиш кераклиги рўйхатини тайёрлаб беради.
Ҳар бир ходимга рухсатни алоҳида берасиз. «Фақат касса», «Сотувчи» ва «Катта сотувчи» тайёр тўпламларида нархни ўзгартириш, кирим нархини (таннархни) кўриш ва ҳисоботлар йўқ — ўзингиз атайлаб ёқмагунингизча ходим уларни кўрмайди. Баланс ва ходимлар рўйхати эса фақат дўкон эгасида қолади. Батафсил — ходим ҳуқуқлари қўлланмасида.
Дўконингизга мос келадими, қандай бошланади, нархи қанча бўлади — ҳаммасини тушунтирамиз. Мажбурият йўқ.
9 дўкон тури: озиқ-овқат, дорихона, кийим, қурилиш, заргарлик, парфюмерия, телефон, хўжалик моллари ва бошқа — ҳар бирининг майдонлари ва нархи.
Батафсил →Дўкон эгаси учун қўлланмалар: бошлаш, штрих-код, насия, инвентаризация, принтер, ходим ҳуқуқлари — ва касса, жиҳоз, дастур танлаш ҳақида мақолалар.
Батафсил →BuySale нархи дўкон турига қараб: 6 630 сўм/кундан бошланади, 30 кунга 198 900 сўм. 7 кун бепул, созлаш ҳақи йўқ.
Батафсил →Ўзбекистондаги 21 та POS ва касса дастури: онлайн касса, дўкон дастури, ERP ва телефон иловаси. Нарх, қурилма ва фискал чек — ҳар бирининг ўз сайтидан.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда