Қурилиш моллари дўкони учун дастур: цемент қопда, кабель метрда, кафель м2 да, қум тоннада ҳисобланади. Насия дафтари, таъминотчига қарзингиз ва омбор қолдиғи битта телефонда туради.
Бирлик м2, тонна, қоп ёки рулон бўлади ва миқдорни касрли ёзаверасиз. Қўшимча майдон йўқ, бу турда керак эмас.
Қурилиш савдосида битта бирлик етмайди: бири донада, бири метрда, бири қопда кетади. Дўкон тури “қурилиш” бўлса, бирликлар рўйхатида айнан шулар чиқади.
Қурилиш моллари кўпинча қарзга кетади: уста бугун олиб кетади, ҳисобни объект тугаганда қилади. Дафтар ўрнига ҳар қарз мижозга боғланиб, тўланган қисми билан туради — насия дафтари шундай ишлайди.
Тўлов турини “Қарзга” деб танлайсиз — аввал телефон рақами сўралади. Эски мижоз бўлса исми ва очиқ қарзи дарҳол чиқади, қарз ўша заҳоти дафтарига тушади.
Қўлга теккан суммани ёзасиз, қолгани ўзи ҳисобланиб қарзга ўтади. Қарзга фақат шу қолдиқ тушади, нақд ёки карта қисми касса ҳисобига боради.
Муддатли қарз “Қарз ёзиш” экранидан ёки мижоз карточкасидан ёзилади. Муддати ўтганлари ўзи белгиланади ва бош саҳифада алоҳида рўйхат бўлиб туради.
Мижозга кредит лимити қўясиз ёки уни блоклайсиз — лимитдан ошса янги қарз ёзилмайди. Исми ёнидаги рангли нуқта ҳақиқий тўлов одатидан ҳисобланади.
Бу савдода қарз икки томонга: мижоз сиздан, сиз таъминотчидан. Иккаласи алоҳида юритилади, муддати яқинлари бош саҳифада туради — поставщикларга қарз ҳақида батафсил.
Қайси таъминотчига қанча қарзингиз борлигини сумма, изоҳ ва тўлаш муддати билан ёзасиз.
Тўлаган суммангизни киритасиз — қолган қарз ўзи камаяди, тўлиқ тўланганда ёпилади, қолганидан кўпи қабул қилинмайди.
Қолдиқ чегарадан тушса товар бош саҳифада ва омборда сариқ бўлади. Чегара дўкон турига қараб қўйилади, ҳар товарга ўзингизникини ёзасиз.
Рўйхатда охирги 30 кунлик савдога қараб тахминан 14 кунга етадиган миқдор таклиф қилинади ва таъминотчилар бўйича гуруҳланади. Тайёр матнни нусхалайсиз ёки чоп этасиз.
Завод коди йўқ товарга (арматура, қувур, қум) дастур ўз кодини ясайди ва ёрлиғини чоп этади. Ёрлиқда нарх ёзилиши ихтиёрий.
Бир сават якунланмасдан иккинчиси очилади — 8 тагача, ҳар бирига ном берасиз. Уста юклаётганда навбат тўхтамайди.
Чек 58 ёки 80 мм рулонда чиқади. Қайтариш товарни сканерлашдан бошланади: охирги сотувлар чиқади, қанча пул қайтиши дарҳол кўринади.
Кассада қанча бўлиши кераклигини дастур ҳисоблайди: бошланғич пул + нақд савдо + қарз тўловлари − нақд қайтаришлар − харажатлар. Фарқ дарҳол кўринади.
Жавондагини кетма-кет сканерлайсиз, саноқ серверда сақланади — бошқа телефондан кирсангиз ҳам ўша жойидан давом этади. Охирида фарқ рўйхати чиқади.
Танланган соатда (сукут бўйича 22:00) кун якуни Telegram’га келади: савдо, нақд/карта/қарз, фойда, харажат. Telegram бот уланган бўлиши керак.
Қурилиш савдосида бир неча иш ҳали дастурда йўқ — кейин “айтмаган эдингиз” бўлмаслиги учун ёзиб қўямиз.
Нархни дўкон тури белгилайди ва у шу турдаги ҳамма дўкон учун бир хил. Бу турда AI ёрдамчига берилган савол учун алоҳида пул ечилмайди. Ҳамма турларнинг нархи ва нарх ичига нима кириши — нархлар саҳифасида, бошқа дастурлар қанча сўраши эса дўкон дастурлари нархи тадқиқотида.
Ҳисоб кунлик, ойлик шартнома йўқ; ходим, касса ва товар сони учун устига тўлов қўшилмайди; созлаш 0 сўм; 7 кун бепул. Фискал касса эмас.
Юқоридаги рақам шу дўкон тури учун амалдаги нарх. Бошқа дастурларнинг эълон қилинган нархлари «Дўкон дастурлари нархи» саҳифасида манба ҳаволаси ва текширилган санаси билан йиғилган.
Ҳа. Товарга дона, кг, тонна, метр, м2, м3, қоп, рулон, қути ёки литр бирлигини қўясиз; кг, тонна, метр, м2 ва м3 да миқдор каср сон билан ёзилади, дона, қоп, рулон ва қутида эса бутун сон бўлади. Нархни кабелга 10 ёки 100 метр учун, кг даги товарга 100 грамм учун айтсангиз ҳам бир бирлик нархи ўзи ҳисобланади. Кесиш ёки ҳажм калькулятори эса йўқ: нечта м2 чиқишини ўзингиз ҳисоблаб ёзасиз.
Йўқ. Касса экранида муддат майдони йўқ, ундан чиққан қарз муддатсиз бўлади ва “муддати ўтган” ҳамда эслатма рўйхатларига кирмайди. Муддат керак бўлса қарзни “Қарз ёзиш” экранидан ёки мижоз карточкасидан ёзинг — ўша ерда исм, сумма, муддат ва изоҳ сўралади. Фақат бунда товар қолдиқдан ўзи чиқмайди: бу кассадаги сотув эмас, алоҳида қарз ёзуви.
Ҳар мижознинг умумий қарзи, телефони ва барча қарзлари битта карточкада: сумма, тўланган қисми, ҳолати. Кредит лимити қўйсангиз ундан ошганда янги қарз ёзилмайди, ишончсизини блоклайсиз. Исми ёнидаги рангли нуқта тўлов одатидан ҳисобланади, қарз ёзаётганда огоҳлантириш чиқади.
Ҳа, алоҳида бўлим: қайси таъминотчига қанча, нима учун ва қачонгача. Тўлов киритилганда қолдиқ ўзи камаяди, тўлиқ тўланганда ёпилади. Муддати яқинлари бош саҳифада, мижозлар қарзи ёнида туради.
Коди йўқ товарга дастур “20” билан бошланадиган ўз кодини ясайди, ёрлиғи шу заҳоти чиқади; битта товарга ящик коди ва дона кодини бирга бириктирсангиз ҳам бўлади. Ёрлиқни суратга олсангиз номи, кўринган бўлса коди ва нархи катакларга тушади. Бу ўқиш сунъий интеллект орқали — интернет керак, сақлашдан олдин кўздан кечиринг.
Ҳа. “Кирим нархини кўриш” алоҳида рухсат: берилмаса таннарх ва фойда экранда ҳам, Excel’да ҳам, буюртма рўйхатида ҳам чиқмайди — сервердан юборилмайди. Қарзга сотиш, қайтариш ва ҳисобот ҳам алоҳида берилади; тайёр тўпламлар: кассир, сотувчи, катта сотувчи, менежер. Ходим 4 хонали PIN билан киради; Telegram бот уланган бўлса, киргани эгасига хабар бўлиб боради ва бу хабарни ўчириб қўйиш ҳам мумкин.
Насия ва қарз дафтари иловаси: кассада қарзга сотасиз, мижозни телефон рақамидан топасиз, қисман тўлов ёзасиз. Қарздорлар, муддат ва тўлов одати бир жойда.
Батафсил →Товарни қарзга олсангиз, кимга қанча қарз қолгани ёзилади: ҳар поставщик бўйича қарз, тўлаш муддати, қисман тўлов ва жами «қарзим» бош саҳифада.
Батафсил →Омбор ва товар ҳисоби телефонда: қолдиқ ва кирим, срок ва партия, кам қолган товар, инвентаризация ва Excel’га юклаб олиш. Excel’дан импорт йўқ.
Батафсил →BuySale нархи дўкон турига қараб: 6 630 сўм/кундан бошланади, 30 кунга 198 900 сўм. 7 кун бепул, созлаш ҳақи йўқ.
Батафсил →9 дўкон тури: озиқ-овқат, дорихона, кийим, қурилиш, заргарлик, парфюмерия, телефон, хўжалик моллари ва бошқа — ҳар бирининг майдонлари ва нархи.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда