Заргарлик дўкони учун дастур — грамм ва проба ҳисоби

Заргарлик — тилла ва олтин дўконида ҳар бир узук, сирға ва занжир ўз карточкасида туради: пробаси, массаси, ўлчами ва вставкаси ёзилган, биркасида QR код. Нарх грамм нархидан ўзи чиқади, “585 дан жами неча грамм бор” деган саволга эса омбор бир экранда жавоб беради.

7 кун бепул синаб кўрингТўлов картаси шарт эмас
Босиб кўринг

Заргарлик кассаси — очиб кўринг

Киримда проба, масса, ўлчам ва вставка алоҳида майдон бўлиб чиқади. Сотув нархи масса ва пробанинг грамм нархидан ҳисобланади.

  • Проба: 375, 585, 750, 916, 925, 999
  • Масса граммда, 2,35 г деб ёзилади
  • Биркада QR код, нарх ёзилмайди
Экранни босиб кўринг
9:41
Касса
Узук 585
585 / 2,35 г
2 585 000 сўм
Сирға 750
750 / 3,10 г
4 340 000 сўм
Занжир 585
585 / 5,60 г
6 160 000 сўм
Сават 1
Жами13 085 000 сўм
НақдКартаҚарзга
Сотувни якунлаш
Маҳсулот номи
Узук
Проба
585
Масса (грамм)
2,35
Ўлчамихтиёрий
18
Вставкаихтиёрий
-
Киримни сақлаш
Асосий
Бугунги савдо
842 000 сўм
Соф фойда
210 минг
Сотув
37
Қарзга
120 минг
Қарздорлар
1,2 млн
Қарзим
380 минг
Соф баланс
820 минг
Эслатма
Поставщик
Ҳисобот
Харажатлар
Омбор
AI ёрдамчи
Омбор
Coca-Cola 1.5L
14 000 сўм
23 дона
Нон
4 000 сўм
40 дона
Чой Аҳмад 100г
22 000 сўм
12 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
31 дона
Пахта ёғи 1 л
24 000 сўм
17 дона
Макарон 400г
9 500 сўм
54 дона
Шакар 1 кг
12 000 сўм
3 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
4 дона
Сут 1 л
Срок: 2 кун қолди
9 дона
Творог 250г
Срок: 5 кун қолди
6 дона
AI ёрдамчи
Бугунги савдо ва фойда қанча?
Telegram’га юбор
Ким қарздор ва ким кечиктиряпти?
Нима тугаяпти, нима буюртма қилай?
Telegram’га юбор
Савдони ҳисоблаяпман...
Ким қарздор?Нима буюртма қилай?Қайси товар ётиб қолган?
Саволингизни ёзинг...
Мижозлар
Азиз ака
+998 90 123 45 67
420 000 сўм
Дилноза опа
+998 93 555 12 34
85 000 сўм
Бек ака
телефон киритилмаган
150 000 сўм
Нодира опа
+998 91 777 08 22
0 сўм
Сардор ака
+998 94 210 33 15
260 000 сўм
Малика опа
+998 99 604 77 41
45 000 сўм
Қарз ёзиш
Босинг ва гапиринг
Масалан: “Карим акага 120 минг сўм, шанбагача”
0сўм
Мижоз исми
Карим ака
Қарздор телефони
+998 90 123 45 67
Муддатихтиёрий
кк.оо.йййй
Изоҳихтиёрий
Қарз ёзиш
Профиль
Баланс150 000 сўм · 12 кун
Дўкон маълумотлари
ТилЎзбекча (лотин)
Карта рақами•••• 9012
Сканер овозиКод ўқилганда “бип” чиқади.
Чек принтери80 мм
Ёрлиқ принтери40×30 мм
Кечки ҳисобот22:00
Ходимлар (сотувчилар)

Заргарлик дўконида грамм ва проба ҳисоби

Рўйхатдан ўтаётганда дўкон турини “заргарлик” деб танлайсиз — шу кундан бошлаб илова заргарлик ишига мосланади. Турни кейин ҳам Профиль > Дўкон маълумотларидан ўзгартирсангиз бўлади.

Бирка: Проба, Размер, Масса, Вставка ва QR код

Заргарлик биркаси оддий жавон ёрлиғидан бошқача чиқади — тор ва узун. Чизиқли штрих-код бундай биркага сиғмайди, шунинг учун унга QR код босилади; илованинг сканери QR ни ҳам, оддий штрих-кодларни ҳам ўқийди. Бирка ва ёрлиқ чоп этиш — штрих-код ва ёрлиқ қўлланмасида.

Биркада нима ёзилади

Тўрт қатор — Проба, Размер, Масса, Вставка — устида QR код ва буюм коди. Бирка эни 54 мм, QR эса 14×14 мм, яъни майда биркадан ҳам бемалол ўқилади.

Нарх биркага ёзилмайди

Очиқ айтамиз: заргарлик биркасига нарх босилмайди. Нарх ёзиш катакчаси фақат оддий жавон ёрлиғида бор — олтин нархи тез ўзгаради, бирка эса буюмда қолиб кетади.

Коди йўқ буюмга ўз кодингиз

Завод коди йўқ буюмга бир босишда дўконнинг ўз коди ясалади — у “20” билан бошланади ва ҳақиқий завод коди билан ҳеч қачон чалкашмайди. Биркадаги рақам бошқа буюмда банд бўлса, янгисига ички код берилади.

Нусха ва принтер

Биркани кирим сақлангандан кейин ёки омбор карточкасидан бир неча нусхада чиқарасиз; заргарликда нусха сони ҳар сафар 1 дан бошланади. Профиль > Ёрлиқ принтери бўлимида рулон ўлчамини танлайсиз (40×30, 58×40, 58×30, 43×25, 30×20 мм ёки ўзингиз ёзгани), синов биркаси ҳам шу ердан чиқади.

Кирим: проба ва масса қўйилса, нарх ўзи чиқади

Профилда ҳар пробанинг 1 грамм нархини ёзиб қўясиз (585, 750 ва бошқалар) — шундан кейин киримда иш қисқаради. Накладной суратидан ҳам тайёр рўйхат тузилади: проба, масса, ўлчам ва вставка алоҳида устунларга тушади ва рўйхат сиз тасдиқлагунингизча омборга кирмайди.

01

Бўлим ва номни танланг

Узук, Сирға, Занжир — тайёр тугмалардан босасиз ёки ўз сўзингизни ёзасиз. Бўш майдонлардаги намуналар ҳам заргарликча: “Узук 585”.

02

Проба, масса, ўлчам, вставка

Пробани тайёр тугмалардан танлайсиз, массани граммда ёзасиз. Хоҳласангиз биркани камера билан суратга оласиз — ном, код, нарх ва шу тўрт майдон ўзи тўлади. Суратни сунъий интеллект ўқийди, яъни интернет керак; сақлашдан олдин кўздан кечиринг, чунки проба сиз танлаган қиймат устига ёзилади.

03

Нарх ўзи ҳисобланади

Сотув нархи масса × пробанинг грамм нархи бўлиб чиқади. Бошқа нарх айтмоқчи бўлсангиз қўлда ёзасиз — ўшаниси қолади.

04

Биркани чоп этинг

Кирим сақланган заҳоти бирка чиқарилади ва буюм жавонга шу бирка билан тушади. Кейин ҳам омбор карточкасидан қайта чиқариш мумкин.

“585 дан жами неча грамм бор?” — жавоб бир экранда

Саноқ ва насия

Биркани сканерлаб санайсиз

Инвентаризацияда буюмларни биркасидаги QR дан кетма-кет сканерлайсиз, сканер ҳар сафар ёпилмайди. Текширилгани серверда сақланади: экрандан чиқиб кетсангиз ҳам, бошқа телефондан кирсангиз ҳам ўша жойидан давом этади. Охирида фарқ чиққан буюмлар рўйхати кўрсатилади ва қолдиқ тўғриланади.

Саноқни ўчириш — фақат эга рухсати билан

Бир неча соатлик саноқни қайтадан бошлаш учун тасдиқ коди дўкон эгасининг Telegram’ига боради. Ходим ҳам, тасодифий босиш ҳам буни бажара олмайди.

Насияга сотиш

Кассада тўлов турини “Қарзга” деб танлайсиз: аввал телефон рақами сўралади, базада бор мижоз бўлса исми ва очиқ қарзи дарҳол чиқади. Мижоз бир қисмини берган бўлса, қўлга теккан суммани ёзасиз — қолгани ўзи ҳисобланиб қарз дафтарига тушади. Чегирма қўйилган буюм саватда бўлса, тўловни бўлиб ёзиш ҳозирча сақланмайди — бундай сотувни бутунлай нақд, карта ёки қарзга ёзасиз.

Муддат ва чегара

Кассадан ёзилган қарзга муддат қўйилмайди — муддатли қарзни “Қарз ёзиш” экранидан ёки мижоз карточкасидан ёзасиз. Ҳар мижозга кредит чегараси қўйилади ёки у блокланади: чегарадан ошса, янги қарз ёзилмайди.

Заргарлик дўконида нималар бошқача

Ваъда беришдан олдин очиқ айтиб қўямиз — шунда кутганингиз билан кўрганингиз бир бўлади.

Заргарлик дўкони учун нарх

Нархни дўкон тури белгилайди ва у шу турдаги ҳамма дўкон учун бир хил. Бу турда AI ёрдамчи сўрови алоҳида ечилади (синов муддатида ҳам): савол — 100 сўм, ёрлиқдан ўқиш — 10 сўм. Ҳамма турларнинг нархи ва нарх ичига нима кириши — нархлар саҳифасида, бошқа дастурлар қанча сўраши эса дўкон дастурлари нархи тадқиқотида.

BuySaleБиз
Нарх
6 666 сўм/кун — 30 кунга 199 980 сўм
Нархга нима киради

Ҳисоб кунлик, ойлик шартнома йўқ; ходим, касса ва товар сони учун устига тўлов қўшилмайди; созлаш 0 сўм; 7 кун бепул. Фискал касса эмас.

Юқоридаги рақам шу дўкон тури учун амалдаги нарх. Бошқа дастурларнинг эълон қилинган нархлари «Дўкон дастурлари нархи» саҳифасида манба ҳаволаси ва текширилган санаси билан йиғилган.

Кўп бериладиган саволлар

Грамм нархи ўзгарса, ҳамма буюмнинг нархини қўлда тузатайми?

Йўқ. Профилдаги грамм нархи янги киримда ишлайди, омбордаги тайёр буюмлар эса ўзи қайта ҳисобланмайди — уларга AI ёрдамчининг проба бўйича нарх таклифи орқали бирдан янги нарх қўясиз: у қайси буюм қандай нархга ўтишини кўрсатади, сиз тасдиқлайсиз, натижа ёқмаса орқага қайтарасиз.

Биркада нарх бўлмаса, сотувчи нархни қаердан билади?

Биркадаги QR сканерланади ва буюм кассада ўз нархи, пробаси, массаси, ўлчами ва вставкаси билан чиқади. Нарх биркада бўлмагани учун грамм нархи ўзгарганда биркаларни қайтадан чиқариб ўтириш шарт эмас.

Биркаси йўқ эски буюмларни қандай киритаман?

Киримда буюмни ёзасиз, штрих-коди йўқ бўлса бир босишда дўконнинг ўз коди ясалади — у “20” билан бошланади ва завод коди билан чалкашмайди. Шу заҳоти бирка чоп этилади, буюм жавонга бирка билан тушади.

Саноқни бир кунда тугата олмасам-чи?

Инвентаризация серверда сақланади: экрандан чиқсангиз ҳам, эртасига бошқа телефондан кирсангиз ҳам қаерда тўхтаган бўлсангиз ўша ердан давом этади. Саноқни нолдан бошлаш учун эса тасдиқ коди дўкон эгасининг Telegram’ига боради.

Ломни қандай юритаман?

Лом граммда ҳисобга олинади ва касрли миқдор ёзилади — 2,35 г деб ёзаверасиз. Пробалар ҳисобида буюмлар ҳам, лом ҳам битта граммга келтириб қўшилади, яъни “585 дан жами неча грамм” деган рақам ломни ҳам ўз ичига олади.

Ходим таннархни ва фойдани кўриб қолмайдими?

Кирим нархини кўриш алоҳида рухсат: рухсати йўқ ходимга таннарх ҳам, фойда ҳам умуман юборилмайди — экранда ҳам, Excel файлида ҳам чиқмайди. Қарзга сотиш, қайтариш ва нарх ўзгартириш ҳам алоҳида-алоҳида рухсат бўлиб берилади.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш