Дўкон учун бепул Excel шаблонлар: омбор ва қарз дафтари

Тўртта тайёр жадвал: товарлар рўйхати ва қолдиғи, кирим дафтари, қарз дафтари ва инвентаризация варағи. Формулалар ичида — қолдиқ, сумма, қарз ва фарқ ўзи ҳисобланади. Excel, Google Sheets ёки LibreOffice’да очасиз, рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Шаблонни танлашБепул · .xlsx ва .csv · рўйхатдан ўтмасдан
Қисқа жавоб

Excel’да дўкон ҳисобини юритса бўладими?

Бўлади, айниқса товар кам бўлса ва сотувни ўзингиз ёзсангиз. Шаблонлар айнан шу учун: устунлар тайёр, формулалар қолдиқ ва суммани ўзи чиқаради.

Битта нарсани ёдда тутинг: Excel сотувни билмайди — ҳар сотилган товарни қўлда ёзасиз. Қолдиқ кассадаги сотув билан ўзи камайиши керак бўлса, бу энди дастур иши — Excel’дан дастурга қандай ўтилади.

Тўртта шаблон — бепул юклаб олинг

Ҳар бирида намуна қаторлар ва «Қўлланма» варағи бор. CSV — фақат асосий варақ, формуласиз, устунлари нуқтали вергул (;) билан ажратилган: Google Sheets ёки бошқа дастурга юклаш учун.

Товарлар рўйхати ва қолдиқ

Ҳар товар — битта қатор: нархи, устамаси ва қолдиғи. Ой бошидаги қолдиққа киримни қўшиб, сотилганини айиради; кам қолганини белгилайди.

Устунлар: Товар номи, Штрих-код, Бирлик, Кирим нархи, Сотув нархи, Устама, Ой бошидаги қолдиқ, Кирим, Сотилди, Қолдиқ, Қолдиқ қиймати, Кам қолса, Ҳолат.

Қандай тўлдирилади ↓

Кирим дафтари

Қачон, кимдан, қанча ва неча пулдан келди. Иккинчи варақда ҳар таъминотчидан олинган товар ва қолган қарзингиз.

Устунлар: Сана, Таъминотчи, Накладной №, Товар, Бирлик, Миқдор, Кирим нархи, Сумма, Сотув нархи, Устама.

Қандай тўлдирилади ↓

Қарз дафтари

Ҳар қарз — битта қатор, тўлови ўша қаторда. Ҳолат ўзи чиқади: очиқ, муддати ўтган ёки ёпилган. Иккинчи варақда ким қанча қарз.

Устунлар: Сана, Мижоз, Телефон, Нима олди, Қарз суммаси, Тўлаш муддати, Тўланган, Қолдиқ, Ҳолат.

Қандай тўлдирилади ↓

Инвентаризация варағи

Ҳисобдаги сон ёнида жавондаги сон: фарқ ва унинг пулдаги қиймати ўзи чиқади. Чоп этиб, қалам билан санаса ҳам бўлади.

Устунлар: Товар номи, Штрих-код, Бирлик, Ҳисобда, Саналди, Фарқ, Кирим нархи, Фарқ суммаси, Изоҳ.

Қандай тўлдирилади ↓

Товарлар рўйхати ва қолдиқ: қандай тўлдирилади

Ойига бир варақ. Ой бошидаги қолдиққа келганини қўшиб, сотилганини айирсангиз — ҳозирги қолдиқ чиқади.

01

Рўйхатни тўлдиринг

Номи, штрих-коди, бирлиги, кирим ва сотув нархини ёзасиз. Устама фоизи ўзи чиқади.

02

Ой давомида ёзиб боринг

Ой бошидаги қолдиқ, келгани («Кирим») ва сотилгани («Сотилди»). Қолдиқ ва унинг кирим нархидаги қиймати ўзи ҳисобланади.

03

Кам қолганини кўринг

«Кам қолса» устунига чегара ёзинг: қолдиқ шунга тушганда «Буюртма қилинг» чиқади. Фильтр билан фақат шуларни қолдирасиз.

Формулалар

  • Қолдиқ = ой бошидаги қолдиқ + кирим − сотилди
  • Қолдиқ қиймати = қолдиқ × кирим нархи
  • Устама = (сотув нархи − кирим нархи) ÷ кирим нархи
BuySale’да қолдиқ ҳар сотувда ўзи камаяди, кам қолган товарлар алоҳида рўйхат бўлиб чиқади ва таъминотчига буюртма рўйхатига айланади. Омборни исталган пайт .xlsx қилиб юклаб оласиз — омбор ҳисоби. Кодсиз товарга код керак бўлса — штрих-код генератори.

Кирим дафтари: қандай тўлдирилади

Ҳар келган товар — битта қатор. Иккинчи варақ ҳар таъминотчидан олинган товар ва қолган қарзингизни йиғади.

01

Келган товарни ёзинг

Сана, таъминотчи, накладной рақами, товар, миқдор ва кирим нархи. Сумма ўзи чиқади, сотув нархини ёзсангиз — устама ҳам.

02

Таъминотчини бир хил ёзинг

Ном ҳар сафар айнан бир хил ёзилсин: «Таъминотчилар» варағи суммани шу ном бўйича йиғади.

03

Тўловни белгиланг

«Таъминотчилар» варағида «Тўланган»га берган пулингизни ёзасиз — «Қарзим» ўзи ҳисобланади.

Формулалар

  • Сумма = миқдор × кирим нархи
  • Олинган товар = шу таъминотчи қаторларидаги суммалар йиғиндиси (СУМИФ)
  • Қарзим = олинган товар − тўланган
BuySale’да кирим товар карточкасига ёзилади: завод кодини сканерласангиз, товар марказий каталогда бўлса номи ва бўлими ўзи тўлади. AI ёрдамчи накладной суратидан таҳрирланадиган кирим рўйхатини тайёрлайди — тасдиқламагунингизча омборга тушмайди. Таъминотчига қарз муддати билан алоҳида юритилади — поставщикларга қарз.

Қарз дафтари: қандай тўлдирилади

Ҳар қарз — алоҳида қатор, тўлови ўша қаторда. Иккинчи варақда ҳар мижознинг жами қарзи ва муддати ўтган қарзлари сони.

01

Қарзни ёзинг

Сана, мижоз, телефон, нима олгани, сумма ва тўлаш муддати.

02

Тўловни қўшинг

Мижоз пул олиб келса, ўша қатордаги «Тўланган»га қўшасиз (масалан =50000+30000). Қолдиқ ва ҳолат ўзи ўзгаради.

03

Ким қанча қарзлигини кўринг

«Мижозлар» варағига исмни бир марта ёзинг — жами қарзи, тўлангани ва қолдиғи ўзи чиқади.

Формулалар

  • Қолдиқ = қарз суммаси − тўланган
  • Ҳолат: қолдиқ 0 бўлса — «Ёпилган», муддат ўтган бўлса — «Муддати ўтган», акс ҳолда — «Очиқ»
  • Мижознинг жами қарзи = унинг қаторларидаги суммалар йиғиндиси (СУМИФ)
BuySale’да қарз кассанинг ўзида ёзилади: саватни йиғиб «Қарзга» десангиз, қарз мижознинг дафтарига ўзи тушади. Қисман тўлов, муддат, кредит лимити ва муддати ўтганлар рўйхати бор. Эслатма SMS ўзи кетмайди — дастур кимга қўнғироқ қилиш кераклигини кўрсатади. Батафсил — насия дафтари.

Инвентаризация варағи: қандай тўлдирилади

Ҳисобдаги сон ёнида жавондаги сон. Варақ чоп этишга тайёр: сарлавҳа ҳар саҳифада такрорланади.

01

Ҳисобдаги сонни кўчиринг

Товарлар рўйхатидаги (ёки дафтардаги) қолдиқни «Ҳисобда» устунига ёзасиз.

02

Жавонни сананг

Саналган сонни «Саналди»га ёзинг — компьютерда ёки чоп этилган варақда қалам билан.

03

Фарқни кўриб чиқинг

Фарқ ва унинг суммаси ўзи чиқади, юқорида камомад ва ортиқча жами туради. Фарқни дарров ўғирлик деб ўқиманг — аввал қайта сананг.

Формулалар

  • Фарқ = саналди − ҳисобда (манфий — камомад, қизил билан)
  • Фарқ суммаси = фарқ × кирим нархи
  • Камомад ва ортиқча = фарқ суммалари йиғиндиси (СУМИФ)
BuySale’да саноқ сканер билан кетади: биркани кетма-кет сканерлайсиз, текширилгани серверда сақланади, охирида фарқ чиққан товарлар рўйхати чиқади ва қолдиқ тўғриланади — инвентаризация қўлланмаси.

Excel қачон етмай қолади

Шаблон — яхши бошланиш. Лекин қуйидаги ҳолатларда жадвал ишни енгиллаштириш ўрнига қўшимча иш бўлиб қолади.

Шундай ҳолатда дўкон дастури вақтни тежайди. Рўйхатни кўчириш йўллари — Excel ўрнига дастур саҳифасида. Устамани текширмоқчи бўлсангиз — устама калькулятори.

Билиб қўйинг

Кўп бериладиган саволлар

Шаблонни BuySale’га юкласам бўладими?

Йўқ. BuySale’да Excel ёки CSV файлдан импорт йўқ — буни олдиндан айтамиз. Товар рўйхати каталогдан, ёрлиқ суратидан ва сканер билан тўлади; тескариси эса бор: омборни бир босишда .xlsx қилиб оласиз.

Google Sheets’да ишлайдими?

.xlsx файлни Google Дриве’га юклаб, Google Sheets’да очасиз. Формулалар оддий — ИФ, СУМИФ, COUNTIF — ва Google Sheets’да ҳам бор. CSV файлда эса формула йўқ, фақат устунлар ва намуна қаторлар.

Файл очилганда Excel огоҳлантириш чиқаряпти — хавфлими?

Интернетдан олинган ҳар қандай файлни Excel «ҳимояланган кўриниш»да очади. Шаблонларда макрос йўқ, фақат оддий формулалар — «Таҳрирлашни ёқиш»ни босиб ишлайверасиз.

Устун қўшсам ёки номини ўзгартирсам формулалар бузиладими?

Устун номини бемалол ўзгартиринг. Кулранг формулали устунларни ўчирманг. Формулалар асосий варақда 1 000 та, иккинчи варақда (таъминотчилар, мижозлар) 300 та қаторга олдиндан қўйилган; кўпроқ керак бўлса, охирги қаторни пастга чўзиб нусхаланг — формулалар ҳам кўчади, жами ва бошқа варақдаги йиғиндилар эса янги қаторларни ҳам ҳисобга олади.

Excel интернетсиз ишлайди, BuySale-чи?

Android ва Windows иловаси интернетсиз 7 кунгача ишлайди: сотув, қарз ва тўловлар навбатга ёзилади ва алоқа қайтгач ўзи юборилади. Браузер версияси (app.buysale.uz, Telegram) эса интернет талаб қилади — бу жиҳатдан Excel қулайроқ. Алоқа узилганда нима қилиш кераклиги — «Интернет узилса» саҳифасида.

Шаблонлар ҳақиқатан бепулми?

Ҳа. Рўйхатдан ўтиш, телефон ёки почта сўралмайди — файл тўғридан-тўғри юкланади. Уни ўзингизга мослаб ўзгартираверасиз.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Жадвални қўлда янгилашдан чарчасангиз

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб. Қолдиқ сотув билан ўзи камаяди, қарз кассадан дафтарга ўзи тушади, кечки ҳисобот Telegram’га келади.

Бепул бошлаш