BuySale ҳақида: кичик дўконлар учун дастур

BuySale — Ўзбекистондаги кичик дўконлар учун дастур. Касса, омбор, насия дафтари, кунлик ҳисобот ва AI ёрдамчи битта иловада туради ва ҳаммаси телефонда ишлайди — компьютер шарт эмас. BuySale фискал чек бермайди: у фискал кассангиз ёнида ишлайди.

7 кун бепул синашТўлов картаси шарт эмас

BuySale нима қилади

Дўкончининг куни бешта ишга бўлинади: сотув, омбор, насия, ҳисоб-китоб ва ходим назорати. BuySale шу бештасини битта иловага йиғади — дафтар ҳам, алоҳида Excel файл ҳам керак бўлмайди. Ҳамма бўлимлар рўйхати — имкониятлар саҳифасида.

Кимлар учун ёзилган

BuySale кичик дўконлар учун ёзилган: эгасининг ўзи турадиган ёки бир-икки сотувчи ишлайдиган дўконлар учун. Рўйхатдан ўтаётганда дўкон турини танлайсиз — иловада тўққизта тур бор — ва дастур ўша турга мослашади: ўлчов бирликлари, товар карточкасидаги майдонлар ва ёрлиқ шунга қараб ўзгаради. Заргарлик, парфюмерия ва озиқ-овқат дўконлари учун алоҳида созланган қисмлар бор — қуйида шуларни кўрсатамиз. Хизмат бутун Ўзбекистон бўйлаб онлайн ишлайди, ўрнатувчи келиши шарт эмас.

Заргарлик дўкони

Ҳар буюм ўз карточкасида туради: проба, масса, ўлчам ва вставка алоҳида ёзилади, нарх грамм нархидан ўзи ҳисобланади, бирка QR код билан чиқади.

Парфюмерия дўкони

Ҳар бир флакон штрих-код бўйича ҳисобда туради, миллилитр бирлиги бор, яроқлилик муддати сўралади ва кам қолган товар огоҳлантиради.

Озиқ-овқат ва мини маркет

Тез савдо учун сканер очиқ туради; иловада тарози рақами берилган товарнинг ёрлиғи оғирлиги билан ўқилади, сроги яқин ва кам қолган товарлар эса алоҳида рўйхат бўлиб чиқади.

Қандай тамойилда ишлаймиз

Ҳаммаси телефонда

BuySale телефон браузерида очилади, Telegram ботнинг ичида ҳам ишлайди, Android иловасини эса кириш экранидаги тугмадан юклаб оласиз. iPhone учун алоҳида илова йўқ — Safari’да очиб, экранга қўшиб қўясиз.

Ҳар дўконнинг маълумоти алоҳида

Товар, мижоз, қарз, савдо ва ҳисобот дўконингизга боғланган ҳолда сақланади — бошқа дўкон уларни кўра олмайди. Баланс, ходимлар рўйхати ва дўкон картаси эса фақат эгага очиқ, ходимга ҳеч қандай рухсат билан ҳам берилмайди.

Йўқ нарсани бор демаймиз

Масалан, BuySale чиқарадиган чек фискал (солиқ) чеки эмас, браузердаги веб-версия эса интернетсиз ишламайди. Буни сайтда очиқ айтамиз — кейин кўнгилсизлик бўлгандан кўра шуниси яхши.

Кунлик ҳисоб

Тариф танлаб ўтирмайсиз: балансингиздан кунига бир марта, хизмат очиқ турган ҳар кун учун ечилади. Балансда бир кунликдан кам пул қолса ҳам навбатдаги кун очилади — етмаган қисми минус (қарз) бўлиб қолади ва кейинги тўлдиришдан биринчи ёпилади. Баланс нолда ёки минусда бўлса янги савдо ва кирим ёзилмайди, бу кунлар учун пул олинмайди, маълумотингиз эса жойида қолади ва пул тушиши билан ҳаммаси қайтадан очилади.

Дўкон қандай очилади

01

Телефон рақамингизни ёзасиз

Иловага рақамингизни терасиз, бир марталик код Telegram бот орқали келади ва беш дақиқа амал қилади. Код SMS билан юборилмайди, шунинг учун Telegram керак бўлади.

02

Дўкон ўша заҳоти очилади

Код тасдиқланиши билан дўкон очилади: номи, эгасининг исми, дўкон тури ва тил тўлдирилади. Ариза ёзиб, тасдиқни кутиб ўтирилмайди.

03

7 кун бепул ишлайсиз

Бу муддатда ҳамма бўлим очиқ туради ва кунлик тўлов ечилмайди. Ёқса давом этасиз, ёқмаса тўхтатасиз — маълумотингиз сақланиб қолади (фақат 6 ой на тўлов, на кириш бўлмаса, олдиндан огоҳлантириб ўчирилиши мумкин).

Ёрдам қаердан олинади

Савол чиқса ёзинг — дўкончининг иши кутиб турмайди, шуни биламиз. Ҳамма боғланиш йўллари — алоқа саҳифасида, ҳаммуассисларнинг тўғридан-тўғри рақамлари — раҳбарият саҳифасида.

Кўп сўраладиган саволлар

BuySale аслида нима?

BuySale — дўкон дастури: телефонда касса, омбор ҳисоби, насия дафтари, кунлик фойда ҳисоботи ва AI ёрдамчи битта иловада. Ўзбекистондаги кичик дўконлар учун қилинган: рўйхатдан ўтаётганда дўкон турини танлайсиз ва илова ўша турга мослашади.

Маълумотим бошқа дўконларга кўринадими?

Йўқ. Товар, мижоз, қарз, савдо ва ҳисобот дўкон рақамингизга боғлаб сақланади, бошқа дўкон уларга чиқа олмайди. AI ёрдамчи ҳам фақат ўз дўконингиз маълумотини ўқийди — қайси дўкон эканини сўров матнидан эмас, сервернинг ўзи белгилайди.

Ишлаш учун Telegram шартми?

Кириш учун ҳа: бир марталик код фақат Telegram бот орқали келади, SMS юборилмайди. Кечки ҳисобот, ходим киргани ҳақидаги хабар ва баланс огоҳлантириши ҳам Telegram орқали боради. Сотувчи эса дўкон рақами ва ўз 4 хонали PIN-коди билан киради, унга Telegram керак эмас.

Интернетсиз ишлайдими?

Android ва Windows иловалари — ҳа, 7 кунгача: сотув, қарз, тўлов, харажат, кирим ва қайтариш навбатга ёзилади ва алоқа қайтгач серверга ўзи юборилади. Браузердаги веб-версия эса интернет билан ишлайди — мобил интернет ёки Wi-Fi етарли.

Android ва iPhone учун илова борми?

Android иловасини кириш экранидаги тугмадан юклаб оласиз — Play Market’да ҳозирча йўқ, янгиланишлар эса илованинг ўзида келади. iPhone учун алоҳида илова йўқ: Safari’да очиб, «Экранга қўшиш» қилсангиз, телефонда алоҳида иконка пайдо бўлади ва иловадек ишлайди.

Тўлов қандай амалга оширилади?

Балансни илованинг ўзида тўлдирасиз: «Профиль» → «Баланс» бўлимида суммани киритасиз ва Rahmat тўлов саҳифасида тўлайсиз. У ерда Uzcard ва Humo карталари билан тўлаш мумкин, Visa ва Mastercard карталари билан тўлаш имкони йўқ; бошқа тўлов усуллари — Rahmat саҳифасининг ўзи кўрсатадиганлари. Суммага 1% тўлов комиссияси қўшилади ва тўлашдан олдин кўрсатилади; пул тўлов тасдиқланиши билан балансга ўзи тушади.

Энг тўғри жавоб — ўзингиз синаб кўриш

Дўконингизга мос келадими ёки йўқми — буни бир кунлик савдода билиб оласиз. Иловага телефон рақамингиз билан киринг ва 7 кун бепул ишлатиб кўринг; ёқмаса тўхтатасиз, маълумотингиз эса жойида қолаверади.

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш
Расмий

Компания реквизитлари

BuySale — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахс. Қуйидаги маълумотлар оммавий офертада ҳам келтирилган.

Тўлиқ номи"BUYSALE" масъулияти чекланган жамияти
СТИР313346068
Давлат рўйхати2026-йил 18-сентябрда 3356593-рақам билан Хоразм вилояти Урганч шаҳри давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган
Юридик манзилХоразм вилояти, Урганч шаҳри, Тозабоғ МФЙ, Ободлик кўчаси, 27-уй, 11-хонадон
РаҳбарДиректор Абдуллаев Акбар Алишерович
БанкҲисоб рақами: 20208000907540085001, "Ҳамкорбанк" АТБ Урганч шаҳри филиали
Электрон почта[email protected]

Боғлиқ саҳифалар