Қарзга сотиш дўконда барибир бўлади — гап уни эслаб қолишда. BuySale’да қарз кассанинг ўзида ёзилади: телефон рақамини терасиз, мижоз танилса исми ва ҳозирги қарзи чиқади, қолгани дафтарга ўзи тушади.
Ҳар бир мижознинг исми, рақами ва ҳозирги қарзи бир қаторда. Пастдаги иконкаларни босиб, илованинг бошқа бўлимларига ҳам ўтасиз.
Мижозлар рўйхати, қарз ёзиш ва эслатмалар телефонда шундай кўринади.

Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайнСуратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.
Қарз учун алоҳида экранга чиқиш шарт эмас — кассада саватни йиғиб, тўлов турини “Қарзга” деб белгилайсиз. Қарзга сотиш алоҳида рухсат: сотувчига бермасангиз, у фақат нақд ва карта билан сотади.
Сават йиғилгач “Қарзга”ни белгилайсиз. Бир сотувни иккига бўлиш ҳам мумкин: бир қисми нақд ёки карта, қолгани қарзга.
Рақам тўлиқ терилиши билан база қидирилади: мижоз бор бўлса исми ва очиқ қарзи дарҳол чиқади, янги бўлса фақат ўшанда исм сўралади. Рақамсиз қарз ёзилмайди.
“Мижоз ҳозир қанча берди” деган жойга қўлга теккан суммани ёзасиз — қолгани ўзи ҳисобланади. Мижоз товарнинг бир қисмини тўлаган бўлса, қарзга фақат қолган сумма ёзилади.
Сотув якунланиши билан қарз ўша мижознинг дафтарига ёзилади ва умумий қарзига қўшилади. Аралаш тўловда фақат қарзга қолган қисм ёзилади.
Кассадан ташқари ҳам қарз ёзилади — масалан мижоз товарни кеча олиб кетган бўлса. Тўлаш муддати қўйиладиган жой ҳам айнан шу ер.
Ким қанча қарздорлигини эслаб юриш шарт эмас — рўйхат мижозлар қарзи бўйича сараланиб туради. Ўзингиз таъминотчига қарздор бўлсангиз, у алоҳида юритилади — поставщикларга қарз дафтари.
Умумий қарзи, телефон рақами ва барча қарзлари бир жойда. Ҳар бир қарзда сумма, изоҳ, муддат, тўланган қисми ва ҳолати кўринади: фаол, муддати ўтган ёки тўланган.
Муддати ўтиб кетган қарзлар автоматик белгиланади ва бош саҳифада алоҳида рўйхат бўлиб чиқади; “бугун муддати” рўйхати ҳам шу ерда туради. Текширув соатига бир марта ўзи юради.
Ҳар бир мижоз ёнида рангли нуқта туради ва у ҳақиқий қарз тарихидан ҳисобланади: нечта қарзини ўз вақтида ёпгани, ўртача неча кун кечиккани, ҳозир неча кундан бери кечикаётгани. Қарз ёзаётганда эҳтиёт бўлиш керак бўлган мижоз ҳақида экранда огоҳлантириш чиқади.
Мижозга “шундан ортиқ қарз берилмасин” деган чегара қўясиз ёки уни бутунлай блоклайсиз — лимитдан ошса ёки блокланган бўлса янги қарз ёзилмайди. Бу ҳам қўлда ёзилган қарзда, ҳам кассада қарзга сотишда ишлайди.
Бу ерда очиқ гапирамиз. Қарз эслатмасининг ҳисоб қисми ишлайди — кимга, қачон ва қандай матн билан эслатиш кераклигини дастур ўзи ажратади. Хабарни эса ҳозирча ўзингиз етказасиз. Қарзни низосиз йиғиш тартиби — насия дафтарини қандай юритиш қўлланмасида. Эслатиш учун тайёр матнлар ва жанжалсиз гаплашиш қоидалари — низосиз ундириш йўллари саҳифасида.
Мижозни Telegram орқали дўконингизга улаш мумкин — шундан кейин “мен бунча олмагандим” деган тортишув камаяди.
Мижоз карточкасидан ҳаволани нусхалайсиз, Telegram орқали улашасиз ёки мижознинг рақамига SMS қиласиз — бу SMS телефонингизнинг ўз хабар иловаси орқали кетади. Мижознинг Telegram рақамини билиш шарт эмас.
Мижоз ҳаволани босади ва уланиш тугайди. Ҳаволадаги код имзоланган — рақамини ўзгартириб бошқа одамнинг харидларини кўриб бўлмайди. Керак бўлса уланишни узиб қўясиз.
Қарзга сотганингизда чек унга ўзи боради: товарлар, жами сумма, шундан қанчаси қарзга ёзилгани ва умумий қарзи. Ботдаги икки тугма билан “Харидларим” ва “Қарзим”ни истаган пайт очади. Оддий нақд ёки карта сотувда касса мижозни сўрамайди, шунинг учун бундай чек юборилмайди.
Йўқ, буни ўзингиз ҳал қиласиз. Ким қарзга сотиши, ким қарзларни умуман кўриши, ким қарз ёзиши ва ким тўлов қабул қилиши алоҳида-алоҳида берилади. Рухсати йўқ ходимга қарз рақамлари, қарз дафтари ва тўлов одати белгиси умуман кўрсатилмайди — шунчаки яширилмайди, сервердан ҳам берилмайди. Батафсил — ходим ҳуқуқлари қўлланмасида.
Йўқ. Дастур кимга, қачон ва қандай матн билан эслатиш кераклигини ўзи ҳисоблаб, рўйхат қилиб беради ва журналга ёзиб боради, лекин SMS хизмати ҳам, қўнғироқ хизмати ҳам ҳали уланмаган — мижознинг телефонига ҳеч нарса бормайди. Қарз эслатмаси Telegram орқали ҳам юборилмайди. Яъни рўйхат тайёр туради, қўнғироқни ўзингиз қиласиз.
Ҳозирча йўқ — буни олдиндан билиб қўйган маъқул. Ёзилган қарзнинг суммасини, изоҳини ёки муддатини кейин ўзгартириб бўлмайди ва уни ўчириш ҳам йўқ; фақат тўлов қўшиш ва янги қарз ёзиш бор. Шунинг учун тасдиқлашдан олдин суммани бир текшириб олинг. Мижозни ўчириш эса фақат унинг очиқ қарзи қолмаганда ишлайди.
Йўқ. Телефон рақамисиз қарздор очилмайди, рақам эса ҳар доим бир хил кўринишга келтириб сақланади — “8” билан бошланган ёки пробел ва тире билан ёзилган рақам ҳам тушунилади. Битта рақамни икки мижозга ёзиб бўлмайди: ким эгалиги айтилади. Фақат шуни билиб қўйинг — мижозлар рўйхатидаги қидирув исм бўйича ишлайди, рақам бўйича топиш эса кассада, қарзга сотаётганда ишлайди.
Ҳа. Бир сотувни иккига бўласиз: қўлга теккан суммани ёзасиз, қолгани ўзи ҳисобланиб қарзга тушади. Икки қисмнинг йиғиндиси савдо жамига тўғри келишини сервер текширади, шунинг учун касса ҳисоби бузилмайди. Битта чеклов бор: саватда чегирма қўйилган товар бўлса, бундай бўлинган сотув ҳозирча сақланмайди.
Ҳа. Қарздорлар рўйхати қарз суммаси бўйича сараланиб туради, бош саҳифада эса муддати ўтганлар ва бугун муддати келганлар алоҳида чиқади. Дўконингизда AI ёрдамчи ёқилган бўлса, ундан “ким қанча қарздор” ёки “кимнинг муддати ўтган” деб сўрасангиз ҳам бўлади — у қарз дафтаридан ўқиб жавоб беради.
Дўконда иккаласи ҳам битта дафтар: ким қанча қарзга олгани ва қачон тўлаши ёзилади. «Насия» сўзи бўлиб тўлаш хизматлари учун ҳам ишлатилади — BuySale’даги насия дўконнинг ўз қарз дафтари, банк кредити эмас. Фақат қарз ёзадиган иловалардан фарқи — қарз дафтар иловалари солиштирувида.
Қоғоз дафтар билан қарз ҳам йўқолади. BuySale’да қарз серверда сақланади ва телефон алмашса ҳам ўша рақам билан кириб кўрасиз; ходим фақат рухсат берилган қисмни кўради. Эски дафтарни кўчириш тартиби — дафтардан ўтиш саҳифасида.
Насия дафтарини қандай юритиш керак: кассада қарзга сотиш, телефон рақами, қисман тўлов, мижоз тарихи ва тўлов одати, қарзни йиғиш йўллари.
Батафсил →Қарздор пул бермаяптими? Низосиз ундириш йўллари, эслатиш учун тайёр матнлар ва қарзни олдиндан камайтирадиган қоидалар. Юридик маслаҳат эмас.
Батафсил →Қарз дафтар иловалари солиштирилди: қайси бири фақат қарз ёзади, қайси бири касса билан, ким SMS юборади ва нархи қанча — манба ва сана билан.
Батафсил →Фойда ҳисоблаш дастури: бугунги, 7 ва 30 кунлик тушум, соф фойда, харажат ва ким қанча сотгани. Telegram уланса, кун якуни ҳар кеча келади.
Батафсил →Сотувчига PIN беринг, ҳар бир рухсатни алоҳида белгиланг: кирим нархи ва ҳисоботлар ёпиқ қолади. Ким нима сотгани, смена ва касса фарқи кўриниб туради.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда