Буюртма ёзиш одатда жавонларни айланиб чиқишдан бошланади: нима тугади, нимадан қанча олиш керак. BuySale бу рўйхатни омборнинг ўзидан тузади — қолдиғи чегарага тушган ҳар бир товар рўйхатга тушади ва ёнига охирги 30 кунлик савдога қараб таклиф қилинган миқдор қўйилади.
Таклиф икки ўлчовнинг каттасидан олинади: охирги 30 кунлик сотув тезлиги бўйича яна 14 кунга етадиган миқдор, ёки “кам қолди” чегарасининг икки баробари. Шу мақсаддан омбордаги ҳозирги қолдиқ айрилади — яъни таклиф етишмаётган қисм. Рақам таклиф бўлиб қолади: охирги қарор сизда, ҳар сатрда “−” ва “+” тугмалари бор.
Кам қолган товарлар рўйхати, омбор ва таъминотчилар бўлими телефонда шундай кўринади.

Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайнСуратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.
Энг муҳими биринчи бўлиб ёзилган — чунки кўпчилик айнан шуни кутади.
Ҳа, ва у ҳар бир товарга алоҳида. Омбор бўлимида товар карточкасини очиб чегарани ёзасиз: тез кетадиган товарга баландроқ, секин кетадиганига пастроқ. Дўкон турига қараб бериладиган стандарт қиймат фақат бошланғич нуқта — озиқ-овқатда 5, парфюмерияда 3, кийимда 2. Қолдиқ ҳисобдагига тўғри келмаса, аввал инвентаризация қилинг — таклиф шундан кейин аниқ бўлади.
Йўқ, ҳар бири алоҳида танланади. Рўйхат тепасида таъминотчилар тугмалари туради: бирини танлайсиз — матн, сумма ва чоп этиш фақат ўша гуруҳ бўйича кетади. Таъминотчиси белгиланмаган товарлар охирги гуруҳда тўпланади.
Йўқ. “Товар келди” тугмаси фақат буюртма ҳолатини ўзгартиради — қолдиққа тегмайди. Келган товарни Касса бўлимидаги “Товар кирими” орқали киритасиз: шунда партия очилади, қолдиқ ошади ва омбор журналига ёзув тушади. Буни атайлаб ажратганмиз: буюртма қилинган нарса билан ҳақиқатан келган нарса кўпинча бир хил бўлмайди.
Омбор ва товар ҳисоби телефонда: қолдиқ ва кирим, срок ва партия, кам қолган товар, инвентаризация ва Excel’га юклаб олиш. Excel’дан импорт йўқ.
Батафсил →Товарни қарзга олсангиз, кимга қанча қарз қолгани ёзилади: ҳар поставщик бўйича қарз, тўлаш муддати, қисман тўлов ва жами «қарзим» бош саҳифада.
Батафсил →Дўконда инвентаризация қандай қилинади: тайёргарлик, биркани кетма-кет сканерлаш, фарқларни кўриб чиқиш ва қолдиқни тўғрилаш — қадамба-қадам.
Батафсил →Хўжалик моллари дўкони учун дастур: дона, кг, литр, метр, қути ва комплект, штрих-код билан касса, кам қолган товар рўйхати, насия ва поставщик қарзи.
Батафсил →Товарни филиалдан филиалга икки босқичда ўтказинг: жўнатилган товар йўлда туради, қабул қилувчи келганини санаб тасдиқлайди. Камомад ёзиб қўйилади.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда