Касса дастури телефонда — штрих-кодни камера ўқийди

Штрих-код сканери сотувчининг телефонида: сават, нақд, карта ёки қарзга тўлов, 58 ва 80 мм чек ҳамда кун охирида смена ҳисоби. Алоҳида штрих-код сканери сотиб олиш шарт эмас.

7 кун бепул синаб кўришРўйхатдан ўтиш илованинг ўзида
Босиб кўринг

Сотув экрани — ўзингиз очиб кўринг

Бу расм эмас. Тепадаги бўлимларни ва пастдаги иконкаларни босиб, илованинг ичига кириб кўрасиз.

  • Сотув — товар саватга тушади, пастда жами сумма туради
  • Товар кирими — янги товар шу форма орқали киритилади
  • Тарих — охирги чеклар, тўлов тури ва мижоз билан
  • Пастдаги иконкалар илованинг бешта бўлимига олиб боради
Экранни босиб кўринг
9:41
Асосий
Бугунги савдо
842 000 сўм
Соф фойда
210 минг
Сотув
37
Қарзга
120 минг
Қарздорлар
1,2 млн
Қарзим
380 минг
Соф баланс
820 минг
Эслатма
Поставщик
Ҳисобот
Харажатлар
Омбор
AI ёрдамчи
Касса
Coca-Cola 1.5L
қолдиқ: 23 дона
14 000 сўм
Нон
қолдиқ: 40 дона
4 000 сўм
Чой Аҳмад 100г
қолдиқ: 12 дона
22 000 сўм
Сават 1 · 3 хил
Жами40 000 сўм
НақдКартаҚарзга
Сотувни якунлаш
Маҳсулот номи
Coca-Cola 1.5L
Штрих-кодихтиёрий
4780000123456
Қанча келди (дона)
24
Кирим нархи (1 дона)
11 000
Сотув нархи (1 дона)
14 000
Киримни сақлаш
Coca-Cola 1.5L ×2, Нон ×1
15.08 19:12 · Нақд
32 000 сўм
Чой Аҳмад 100г ×1
15.08 18:40 · Карта · Азиз ака
22 000 сўм
Шакар 1 кг ×3
15.08 17:05 · Қарзга · Дилноза опа
36 000 сўм
Омбор
Coca-Cola 1.5L
14 000 сўм
23 дона
Нон
4 000 сўм
40 дона
Чой Аҳмад 100г
22 000 сўм
12 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
31 дона
Пахта ёғи 1 л
24 000 сўм
17 дона
Макарон 400г
9 500 сўм
54 дона
Шакар 1 кг
12 000 сўм
3 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
4 дона
Сут 1 л
Срок: 2 кун қолди
9 дона
Творог 250г
Срок: 5 кун қолди
6 дона
AI ёрдамчи
Бугунги савдо ва фойда қанча?
Telegram’га юбор
Ким қарздор ва ким кечиктиряпти?
Нима тугаяпти, нима буюртма қилай?
Telegram’га юбор
Савдони ҳисоблаяпман...
Ким қарздор?Нима буюртма қилай?Қайси товар ётиб қолган?
Саволингизни ёзинг...
Мижозлар
Азиз ака
+998 90 123 45 67
420 000 сўм
Дилноза опа
+998 93 555 12 34
85 000 сўм
Бек ака
телефон киритилмаган
150 000 сўм
Нодира опа
+998 91 777 08 22
0 сўм
Сардор ака
+998 94 210 33 15
260 000 сўм
Малика опа
+998 99 604 77 41
45 000 сўм
Қарз ёзиш
Босинг ва гапиринг
Масалан: “Карим акага 120 минг сўм, шанбагача”
0сўм
Мижоз исми
Карим ака
Қарздор телефони
+998 90 123 45 67
Муддатихтиёрий
кк.оо.йййй
Изоҳихтиёрий
Қарз ёзиш
Профиль
Баланс150 000 сўм · 12 кун
Дўкон маълумотлари
ТилЎзбекча (лотин)
Карта рақами•••• 9012
Сканер овозиКод ўқилганда “бип” чиқади.
Чек принтери80 мм
Ёрлиқ принтери40×30 мм
Кечки ҳисобот22:00
Ходимлар (сотувчилар)

Касса экранлари — илованинг ўзидан

Сотув, сканер, смена ва қайтариш телефонда айнан шундай кўринади.

Касса экрани: сават, қидирув майдони ва сканер тугмасиКасса экрани: сават, қидирув майдони ва сканер тугмасиЯнги дизайн
Касса экрани: сават, қидирув майдони ва сканер тугмасиАввалги дизайн
КассаСотув, товар кирими ва чеклар тарихи. Тепасида кассада бўлиши керак бўлган пул.
Кассада сканер тугмаси ва қидирув майдони — штрих-код камера билан ўқиладиКассада сканер тугмаси ва қидирув майдони — штрих-код камера билан ўқиладиЯнги дизайн
Кассада сканер тугмаси ва қидирув майдони — штрих-код камера билан ўқиладиАввалги дизайн
СканерШтрих-кодни телефон камераси ўқийди — алоҳида сканер сотиб олиш шарт эмас.
Смена экрани: кассадаги кутилаётган пул ҳисобиСмена экрани: кассадаги кутилаётган пул ҳисобиЯнги дизайн
Смена экрани: кассадаги кутилаётган пул ҳисобиАввалги дизайн
СменаКассада бўлиши керак бўлган пул қаторма-қатор очиб берилган.
Қайтариш экрани: сканерлаш тугмаси ва қайтариладиган товар карточкасиҚайтариш экрани: сканерлаш тугмаси ва қайтариладиган товар карточкасиЯнги дизайн
Қайтариш экрани: сканерлаш тугмаси ва қайтариладиган товар карточкасиАввалги дизайн
ҚайтаришТовар сканерланади — дастур қайси сотувдан эканини ўзи топади.

Суратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.

Штрих-код сканери телефон камерасида

Сканер тугмасини босасиз — камера очилади ва сотув давомида очиқ қолади: товарларни кетма-кет тутаверасиз, базада бор ва қолдиғи етадиган товар саватга ўзи тушади, экран пастида сават номи, нечта хил товар борлиги ва жами сумма туради. Қайси телефонда қандай ўқиши — телефон сканери саҳифасида.

Сканер нимани ўқимайди

Энг аччиқ гап — сотиб олгандан кейин «меники ўқилмас экан» дейиш. Шунинг учун чегараларни олдиндан айтамиз.

Ўқилмайдиган форматлар

ITF-14, Code-93, Codabar, Data Matrix ва PDF417 ўқилмайди — дорихонадаги маркировка коди ҳам шу рўйхатда. Бундай товарга дўконнинг ўз кодини ясаб, ёрлиқ ёпиштирасиз.

iPhone’да секинроқ бўлиши мумкин

Android ва Chrome’да браузернинг ўз ўқиш двигатели ишлайди — энг тез йўл. iPhone ва Safari’да бундай двигатель йўқ, код кутубхона билан ўқилади.

Тарози ёрлиғи — фақат озиқ-овқатда

Оғирлик код ичида келадиган ёрлиқ фақат озиқ-овқат дўконида ўқилади. Товарга иловада тарози рақами (PLU) ясаб, тарозингизга киритасиз; тарози оғирлик учун 22, нарх учун 21 билан бошланадиган 13 хонали код босади.

Компьютерда USB сканер

Honeywell каби USB сканер клавиатура бўлиб уланади: код охирида Enter ёки Tab юборилса, илова уни қўлда теришдан ажратади — сотув, кирим ва қайтаришда ишлайди. Курсор бошқа катакда турса коднинг биринчи икки белгиси ўша катакка тушиб қолиши мумкин.

Сават, тўлов тури ва қарзга сотиш

Навбат келса иккинчи саватни очасиз, миқдорни қўлда ёзасиз, пулни эса мижоз қандай берган бўлса шундай ёзиб қўясиз.

01

Тўлов турини «Қарзга» деб танлайсиз

Қарзга сотиш алоҳида рухсат: бермаган бўлсангиз, ходим фақат нақд ва карта билан сотади. Мижоз блокланган ёки лимитидан ошса, сотув ёзилмайди.

02

Телефон рақамини терасиз

Базада бор мижознинг исми ва очиқ қарзи дарҳол чиқади, янги бўлса фақат ўшанда исм сўралади. Рақамсиз қарзга сотиб бўлмайди.

03

Қарз дафтарига ўзи тушади

Аралаш тўловда фақат қарзга қолган қисм ёзилади. Кассадан чиққан қарзга муддат қўйилмайди — муддатлисини «Қарз ёзиш» экрани ёки мижоз карточкасидан ёзасиз.

Чек чоп этиш: 58 ва 80 мм

Сотув тугагач «чек чиқарайми?» деб сўралади. Чекда дўкон номи, сана, сотувчи, товарлар, жами ва тўлов тури бўлади; телефон дўконида IMEI ва кафолат муддати ҳам чиқади. Принтерни созлаш — чек принтери қўлланмасида.

01

Рулон энини бир марта танлайсиз

Профиль > Чек принтери қаторида 58 ёки 80 мм ни белгилайсиз. Созлама қурилмага эмас, дўконга ёзилади: кассирнинг телефони ҳам иловани кейинги очганда шу ўлчамни олади.

02

Синов чеки билан текширасиз

Синов чеки ва синов ёрлиғи ҳақиқий чек йўли билан чиқади — қоғозда кўрингани сотувда ҳам худди шундай бўлади.

03

Чоп этиш браузер ойнаси орқали

Чек ва ёрлиқ браузернинг чоп этиш ойнасида чиқади: принтерни ўша ерда танлаб, масштабни 100% қиласиз. ESC/POS, Bluetooth ёки драйвер орқали тўғридан-тўғри уланиш йўқ.

Смена, кассадаги пул ва ходим ҳуқуқлари

Кун охирида «кассада шунча пул бўлиши керак эди» деган саволга дастур жавоб беради, сотувчининг қўли қаерга етишини эса сиз белгилайсиз. Батафсил — сотувчини назорат қилиш саҳифасида.

Карта, QR ва ўтказма: тўлов BuySale’да қандай ёзилади

BuySale пулни ўзи қабул қилмайди — фақат қандай келганини ёзиб боради. Кассада тўлов тури учта: нақд, карта ва қарз; QR, терминал ёки ўтказма учун алоҳида тур йўқ.

01

Пулни терминал ёки QR қабул қилади

Карта, QR ёки ўтказма билан тўловни терминал ёки банк иловаси қабул қилади — BuySale уларга уланмаган ва суммани ўзи юбормайди. Тўлов ўтганини терминал ёки банк иловаси экранидан кўриб оласиз.

02

BuySale’да «Карта»ни танлайсиз

Сотувни «Карта» тўлов тури билан якунлайсиз: алоҳида «QR» ёки «ўтказма» тури йўқ. Мижоз бир қисмини нақд берса, бўлиб тўлаш билан нақд + карта қилиб ёзасиз.

03

Кечқурун суммани солиштирасиз

Ҳисоботда нақд, карта ва қарз алоҳида устунда туради, Telegram уланган бўлса кун якуни ҳам шундай келади. «Карта» суммасини терминал ёки банк иловасидаги тушум билан солиштириб кўрасиз.

Касса ҳақида саволлар

Чек учун қандай принтер керак?

58 ёки 80 мм рулонли чек принтери; энини Профиль бўлимида бир марта танлайсиз. Чек браузернинг чоп этиш ойнасидан чиқади: принтерни ўша ерда танлаб, масштабни 100% қиласиз — ESC/POS, Bluetooth ёки драйвер орқали уланиш йўқ.

Чек солиқ (фискал) чекими?

Йўқ. Чекда фискал белги, солиқ QR коди ёки касса аппарати рақами йўқ — у дўконнинг ўз ҳисоб варақаси. Солиқ талаб қиладиган фискал чек учун касса аппаратингиз алоҳида ишлайди — касса аппарати керакми.

Касса программасини компьютерга ўрнатиш керакми?

Йўқ. BuySale браузерда (app.buysale.uz) очилади, Android’га APK, компьютерга браузердан илова қилиб ўрнатилади — қандай ўрнатиш. Ўрнатувчи ҳам, моноблок ҳам шарт эмас. Фискал чек керак бўлса, фискал касса алоҳида туради — касса аппарати керакми.

Банк терминали, UZCARD/HUMO ёки QR тўлов (Click, Payme, Uzum) билан уланадими?

Йўқ. BuySale банк терминалига, UZCARD/HUMO процессингига ва QR тўлов тизимларига уланмаган: суммани терминалга ўзи юбормайди ва пул тушганини ўзи билмайди. Пулни терминал ёки QR иловаси қабул қилади, BuySale’да эса сотувни «Карта» тўлов тури билан якунлайсиз — ҳисоботда у нақддан алоҳида туради.

QR ёки картага ўтказма билан тўланган сотувни қандай ёзаман?

Тўлов турини «Карта» деб танлайсиз: кассада нақд, карта ва қарз бор, алоҳида «QR» ёки «ўтказма» тури йўқ. Аввал терминал ёки банк иловасида пул тушганини кўриб олинг, кейин сотувни якунланг. Мижоз бир қисмини нақд берса, бўлиб тўлаш билан нақд + карта қилиб ёзасиз — саватда чегирмали товар бўлмаса.

Касса интернетсиз ишлайдими?

Android ва Windows иловасида — ҳа, 7 кунгача: сотувлар навбатга ёзилади, қолдиқ дарҳол камаяди ва алоқа қайтгач ҳаммаси серверга ўзи юборилади. Браузердаги веб-версияда касса интернет билан ишлайди.

Сотувчига қандай чеклов қўя оламан?

Сотиш, қарзга сотиш, қайтариш ва кассада савдолашиш — тўрт хил рухсат, ҳар бир ходимга алоҳида берасиз. Савдолашиш (харидорга келишилган жамини ёзиб нархни тушириш) «Менежер»дан бошқа тайёр тўпламларда йўқ, товар карточкасидаги чегирма эса нархни ўзгартириш рухсатига боғлиқ. Рухсатни олсангиз, ходим кейинги босишдаёқ тўхтайди — ходим ҳуқуқлари.

Смена ёпилганда пул кам чиқса нима бўлади?

Дастур кассада қанча пул бўлиши кераклигини ҳисоблаб, саналган пул билан фарқини дарҳол кўрсатади; фарқ бўлса сабабини ёзиб қўйиш учун жой очилади. Ёпилган сменалар тарихида ким ёпгани, нечта савдо ва фарқ сақланади.

Боғлиқ саҳифалар

Телефон сканери

BuySale сканери телефон камераси билан EAN-13, EAN-8, UPC, Code-128, Code-39 ва QR кодларни ўқийди: зум, чироқ, узлуксиз сканерлаш ва қўлда киритиш.

Батафсил →

Чек ва ёрлиқ принтери

Чек принтерини 58 ёки 80 мм га, ёрлиқ принтерини 40×30 ёки бошқа ўлчамга созлаш, синов чеки ва чоп этишдаги хатоларни тузатиш йўллари.

Батафсил →

Қайтариш

Мижоз товарни қайтарса: сканерлайсиз, сотув ўзи топилади. Пул нақд, картага ёки қарздан айириб қайтарилади, товар қолдиққа қайтади, фойда ўзи тўғриланади.

Батафсил →

Сотувчи назорати

Дўконда сотувчини назорат қилиш: смена очиш-ёпиш, кассадаги фарқ, ким қанча сотгани ва таннархни яширадиган рухсатлар. Нима қилмаслиги ҳам ёзилган.

Батафсил →

Касса аппарати керакми?

Касса аппарати керакми: онлайн-НКМ, виртуал касса, терминал ва дўкон дастури фарқи, расмий ҳужжатда нима дейилган, нимани сўраш ва BuySale қаерда туради.

Батафсил →
BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш