Озиқ-овқат дўкони ва минимаркет учун дастур

Нон, сут, тарозидаги товар ва узилмайдиган навбат — маҳалла дўкони ҳам, минимаркет ҳам шундай ишлайди. BuySale’да товарлар кетма-кет сканерланади, тарози босган ёрлиқдаги оғирлик саватга ўзи тушади, сроги яқинлашган товар эса ўзи рўйхатга чиқади — ҳаммаси телефонингизда.

7 кун бепул синашТўлов картаси шарт эмас
Босиб кўринг

Озиқ-овқат кассаси — очиб кўринг

Тарози босган ёрлиқни сканерлайсиз, оғирлик код ичидан ўқилади. Киримда эса срок катаги чиқади.

  • Тарози ёрлиғи ўқилади
  • Киримда срок сўралади
  • Кам қолгани огоҳлантиради
Экранни босиб кўринг
9:41
Касса
Нон
қолдиқ: 40 дона
4 000 сўм
Гуруч Лазер
қолдиқ: 31 кг
18 000 сўм
Сут 1 л
қолдиқ: 9 дона
12 000 сўм
Сават 1
Жами34 000 сўм
НақдКартаҚарзга
Сотувни якунлаш
Маҳсулот номи
Гуруч Лазер
Штрих-кодихтиёрий
4780000123456
Қанча келди (кг)
50
Срокихтиёрий
кк.оо.йййй
Сотув нархи (1 кг)
18 000
Киримни сақлаш
Асосий
Бугунги савдо
842 000 сўм
Соф фойда
210 минг
Сотув
37
Қарзга
120 минг
Қарздорлар
1,2 млн
Қарзим
380 минг
Соф баланс
820 минг
Эслатма
Поставщик
Ҳисобот
Харажатлар
Омбор
AI ёрдамчи
Омбор
Coca-Cola 1.5L
14 000 сўм
23 дона
Нон
4 000 сўм
40 дона
Чой Аҳмад 100г
22 000 сўм
12 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
31 дона
Пахта ёғи 1 л
24 000 сўм
17 дона
Макарон 400г
9 500 сўм
54 дона
Шакар 1 кг
12 000 сўм
3 дона
Гуруч Лазер 1 кг
18 000 сўм
4 дона
Сут 1 л
Срок: 2 кун қолди
9 дона
Творог 250г
Срок: 5 кун қолди
6 дона
AI ёрдамчи
Бугунги савдо ва фойда қанча?
Telegram’га юбор
Ким қарздор ва ким кечиктиряпти?
Нима тугаяпти, нима буюртма қилай?
Telegram’га юбор
Савдони ҳисоблаяпман...
Ким қарздор?Нима буюртма қилай?Қайси товар ётиб қолган?
Саволингизни ёзинг...
Мижозлар
Азиз ака
+998 90 123 45 67
420 000 сўм
Дилноза опа
+998 93 555 12 34
85 000 сўм
Бек ака
телефон киритилмаган
150 000 сўм
Нодира опа
+998 91 777 08 22
0 сўм
Сардор ака
+998 94 210 33 15
260 000 сўм
Малика опа
+998 99 604 77 41
45 000 сўм
Қарз ёзиш
Босинг ва гапиринг
Масалан: “Карим акага 120 минг сўм, шанбагача”
0сўм
Мижоз исми
Карим ака
Қарздор телефони
+998 90 123 45 67
Муддатихтиёрий
кк.оо.йййй
Изоҳихтиёрий
Қарз ёзиш
Профиль
Баланс150 000 сўм · 12 кун
Дўкон маълумотлари
ТилЎзбекча (лотин)
Карта рақами•••• 9012
Сканер овозиКод ўқилганда “бип” чиқади.
Чек принтери80 мм
Ёрлиқ принтери40×30 мм
Кечки ҳисобот22:00
Ходимлар (сотувчилар)

Навбат турганда касса секинлашмайди

Сотувда сканер очиқ қолади: товарларни кетма-кет тутасиз, базада бор ва қолдиғи етадиган товар саватга ўзи тушади. Экран пастида сават номи, нечта хил товар борлиги ва умумий сумма кўриниб туради. Код базада топилмаса сканер ёпилади ва кодни товарга бириктириш таклиф қилинади — кейинги сафар дарҳол топилади.

Тарози ёрлиғи: оғирликни сотувчи ёзмайди

Бу бўлим айнан озиқ-овқат туридаги дўкон учун очилади. Оғирликда сотиладиган ҳар бир товарга иловада тарози рақами (PLU) берилади ва ўша рақам тарозингизга киритилади — созлаш бир марта бўлади, кейин сотувчи ҳеч нарса ёзмайди. Код тузилиши, 22 ва 21 форматининг фарқи ва тарозини созлаш — тарози ёрлиғи қўлланмасида.

01

Товарга тарози рақами беринг

Омбордаги товар карточкасида “Тарози рақами” бўлими туради: 5 хонали рақам берилади ва илова синаб кўриш учун намуна код кўрсатади.

02

Ўша рақамни тарозингизга ёзинг

Тарози ёрлиқни дўкон ичи форматида босадиган қилиб созланган бўлиши керак: оғирлик учун 22, нарх учун 21 билан бошланадиган 13 хонали код.

03

Кассада шунчаки сканерлайсиз

Ёрлиқ ўқилиши билан товар ҳам, оғирлиги ҳам саватга тушади. Рақам ҳеч қайси товарга бириктирилмаган бўлса, илова буни айтади ва нотўғри товар қўшиб юбормайди.

Срок, қолдиқ ва буюртма — ўзи кўриниб туради

Озиқ-овқатда пул икки жойда йўқолади: эътибордан четда қолган срокда ва жавонда тугаб қолган товарда. Иккаласи ҳам омбор ҳисобида алоҳида рўйхат бўлиб ўзи чиқади.

Партия ва срок

Бир товар икки марта келса, ҳар келгани ўз санаси ва ўз сроги билан алоҳида партия бўлиб ёзилади. Сотувда сроги энг эрта тугайдигани биринчи ечилади, карточкада эса қайси партия қанча қолгани кўринади ва срокни тузатасиз.

Сроги яқинлари ва чегирма

Срогига бир ҳафта ва ундан кам қолган товарлар бош саҳифада ҳамда омборда алоҳида рўйхат бўлади. Шу рўйхатнинг ҳаммасига бир босишда чегирма қўясиз; чегирмали нарх кассада ҳам, чекда ҳам, фойда ҳисобида ҳам бир хил чиқади.

Кам қолди огоҳлантириши

Ҳар товарга “кам қолди” чегараси қўйилади — озиқ-овқатда стандарт 5 дона, хоҳласангиз ўзингизникини ёзасиз. Қолдиқ шундан пастга тушса, товар бош саҳифада ва омборда сариқ бўлиб кўринади.

Насия дафтари — “кейин бераман” йўқолиб кетмайди

Маҳалла дўконида насиясиз бўлмайди. Кассада тўлов тури “Қарзга” танланса аввал телефон рақами сўралади: базада бор мижоз бўлса исми ва очиқ қарзи дарҳол кўринади, янги бўлса исм майдони чиқади. Қарз насия дафтарига ўзи тушади.

Бир қисмини ҳозир берди

Мижоз пулнинг бир қисмини берса, “ҳозир қанча берди” деган жойга шу суммани ёзасиз — қолгани ўзи ҳисобланиб қарзга тушади.

Тўловни қабул қилиш

Пул олиб келганда қарзи устига суммани ёзасиз: бўлиб-бўлиб тўласа ҳам қолдиқ камайиб боради, қолган қарздан кўп сумма қабул қилинмайди. Кун давомидаги қарз тўловлари смена кассасига ҳам қўшилади.

Кимга ишониб бўлади

Ҳар мижоз ёнида рангли нуқта туради — у ҳақиқий тарихдан ҳисобланади: нечта қарзини ўз вақтида ёпгани, ўртача неча кун кечиккани. Эҳтиёт бўлиш керак бўлса, қарз ёзаётганда экранда огоҳлантириш чиқади.

Чегара қўйиш

Мижозга “шундан ортиқ қарз берилмасин” деган чегара қўясиз ёки бутунлай блоклайсиз — лимитдан ошса янги қарз ёзилмайди.

Кечқурун соф фойда ўзи келади

Кун якуни ҳар куни белгиланган соатда Telegram’га ўзи келади — иловани очиш шарт эмас: савдо, нақд/карта/қарз, фойда, харажат, қарзга ёзилгани ва тугаётган товарлар. Стандарт соат 22:00, уни 18:00 дан 23:00 гача ўзгартирасиз ёки бутунлай ўчирасиз; бунинг учун дўкон эгаси Telegram ботни очиб қўйган бўлиши керак.

Озиқ-овқат дўкони ва мини маркет учун нарх

Нархни дўкон тури белгилайди ва у шу турдаги ҳамма дўкон учун бир хил. Бу турда AI ёрдамчига берилган савол учун алоҳида пул ечилмайди. Ҳамма турларнинг нархи ва нарх ичига нима кириши — нархлар саҳифасида, бошқа дастурлар қанча сўраши эса дўкон дастурлари нархи тадқиқотида.

BuySaleБиз
Нарх
6 630 сўм/кун — 30 кунга 198 900 сўм
Нархга нима киради

Ҳисоб кунлик, ойлик шартнома йўқ; ходим, касса ва товар сони учун устига тўлов қўшилмайди; созлаш 0 сўм; 7 кун бепул. Фискал касса эмас.

Юқоридаги рақам шу дўкон тури учун амалдаги нарх. Бошқа дастурларнинг эълон қилинган нархлари «Дўкон дастурлари нархи» саҳифасида манба ҳаволаси ва текширилган санаси билан йиғилган.

Дўкончилар сўрайдиган саволлар

Минимаркетим учун қайси дўкон турини танлайман?

Алоҳида “минимаркет” тури йўқ: озиқ-овқат дўкони ҳам, минимаркет ҳам иловада “Озиқ-овқат” тури бўлиб рўйхатдан ўтади. Шу саҳифадаги ҳамма нарса — тарози ёрлиғи, партия ва срок — айнан шу турда очилади. Нархи — 6 630 сўм/кун, 30 кунга 198 900 сўм.

Тарозим BuySale билан ишлайдими?

Тарози ёрлиқни дўкон ичи форматида босса ишлайди: 13 хонали код, оғирлик учун 22, нарх учун 21 билан бошланади, тарози рақами эса 5 хона бўлади. Ўша рақамни ҳар бир товарга иловада берасиз ва тарозининг ўзига киритасиз. Тарозингиз бундай ёрлиқ босмаса, оғирликни саватда қўлда ёзасиз.

Сканер аппарати керакми ёки телефон етадими?

Телефон камераси етади. Android’да браузернинг ўз ўқиш двигатели ишлайди — энг тез йўл; iPhone’да бундай двигатель йўқ, код дастур кутубхонаси орқали ўқилади ва секинроқ бўлиши мумкин. Компьютерда код охирида Enter юборадиган USB сканер ҳам ишлайди — сканерлашдан олдин нарх ёки миқдор майдонидан чиқиб туринг, акс ҳолда коднинг биринчи икки белгиси ўша майдонга тушиб қолади.

Чек солиқ учун ярайдими?

Йўқ. BuySale чиқарадиган чек — оддий ҳисоб варақаси: дўкон номи, сана, сотувчи, товарлар, жами ва тўлов тури. Унда фискал белги ҳам, солиқ QR коди ҳам йўқ, яъни у касса аппаратининг ўрнини босмайди. Чек браузернинг чоп этиш ойнаси орқали чиқади, эни эса дўкон бўйича бир марта танланади — 58 ёки 80 мм.

Маркировка (Асл белгиси) билан ишлайдими?

Йўқ. Сканер маркировкадаги Data Matrix кодини ўқимайди ва BuySale Асл белгиси тизимига уланмаган — дастур давлат тизимларига ҳеч нарса юбормайди. Бундай товарни BuySale’да қадоқдаги оддий штрих-код (EAN ёки UPC) билан юритасиз, у бўлмаса дўконнинг ўз кодини ясаб, ёрлиқ чоп этасиз. Қайси товарингиз мажбурий маркировкага тушишини ва уни сотишда нима талаб қилинишини солиқ органидан (soliq.uz) ёки бухгалтерингиздан аниқланг.

Интернет узилиб қолса, сотавераманми?

Android ёки Windows иловасида — ҳа: сотув, қарз ва тўловлар 7 кунгача навбатга ёзилади ва алоқа қайтгач серверга ўзи юборилади. Браузердаги веб-версияда эса алоқа бўлмаса сотув ёзилмайди, шунинг учун кассада иловани ўрнатган маъқул.

Бузилган ёки сроги ўтган товарни қандай ҳисобдан чиқараман?

Ҳозирча алоҳида “ҳисобдан чиқариш” тугмаси йўқ. Бундай товар инвентаризация орқали чиқарилади: жавондагини сканерлаб санайсиз ва қолдиқ ҳақиқий ҳолатга тўғриланади. Шунинг учун сроги яқинлари рўйхати муҳим — чегирма қўйиб сотиб юборган, ташлаб юборгандан кўра фойдалироқ.

Сотувчим таннархни ва фойдани кўрмасинми?

Кирим нархини кўриш алоҳида рухсат: рухсати йўқ ходимга таннарх ҳам, фойда ҳам умуман юборилмайди — экранда ҳам, Excel файлида ҳам йўқ. Қарзга сотиш, қайтариш ва ҳисобот ҳам алоҳида рухсат. Сотувчи дўкон рақами ва ўзининг 4 хонали PIN-коди билан киради. У кирганда сизга Telegram’га хабар келади — бунинг учун Telegram бот очиб қўйилган бўлиши керак, хабарни созламадан ўчириб ҳам қўйсангиз бўлади.

Иккинчи дўкон очсам, иккаласини битта жойда кўра оламанми?

Ҳа, иккинчи дўкон филиал бўлиб очилади: алоҳида рўйхатдан ўтмайсиз, иккаласи битта ҳисобда ва битта балансда туради, улар орасида бир босишда ўтасиз. Қолдиқ, сотув ва фойда ҳар филиалда алоҳида юритилади ва аралашмайди; товарни бир дўкондан иккинчисига ўтказма билан юборасиз. Иккала дўконнинг бугунги савдоси ва фойдаси кечки Telegram ҳисоботида жами билан келади, иловадаги ҳисоботлар эса ҳар филиалда алоҳида. Қандай очилади ва қанча туради — филиаллар саҳифасида.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш