Саволлар ва жавоблар

Дўкончилар энг кўп сўрайдиган саволлар — мавзулар бўйича. Жавоблар аниқ: маҳсулотда йўқ нарсани “бор” демаймиз, ҳар жавоб тагида эса батафсил саҳифа туради.

7 кун бепул синаб кўрингТўлов картаси шарт эмас

Нарх ва тўлов

Дўкон дастури қанча туради?

Нарх дўкон турига қараб белгиланади: Озиқ-овқат, мини маркет — 6 630 сўм/кун, Телефон дўкони — 6 630 сўм/кун, Хўжалик моллари — 6 630 сўм/кун, Заргарлик / олтин дўкони — 6 666 сўм/кун, Парфюмерия дўкони — 6 666 сўм/кун, Қурилиш моллари дўкони — 7 000 сўм/кун, Кийим дўкони — 8 000 сўм/кун, Дорихона — 10 000 сўм/кун; рўйхатда йўқ тур учун «Бошқа» — 6 630 сўм/кун. Ҳисоб кунлик юритилади, яъни 6 630 сўм/кунлик тариф 30 кунга 198 900 сўм чиқади. Аввал 7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди.

Синов тугагач картамдан пул ўзи ечиладими?

Йўқ. Тўлов картаси сўралмайди, шунинг учун ҳеч нарса ўзи ечилмайди. 7 кунлик синовдан кейин балансни ўзингиз тўлдирасиз ва ҳар куни ундан бир кунлик нарх ечилади; баланс тугаб хизмат тўхтаса, тўхтаб турган кунлар учун пул олинмайди. Нархлар ва ҳисоб тартиби — нархлар саҳифасида.

Бутунлай бепул тариф борми?

Йўқ. 7 кун бепул синов бор, ундан кейин дўкон турига қараб кунлик тўлов бошланади. Бунинг ўрнига ҳамма имконият очиқ туради: қўшимча модуль, созлаш ҳақи ва ҳар бир ходим учун алоҳида тўлов йўқ. Бепул дастурлар нимаси билан бепул экани — алоҳида таққослашда.

AI ёрдамчи учун алоҳида тўлов борми?

AI ёрдамчи кунлик нарх ичида, алоҳида модуль сифатида сотилмайди. Фақат заргарлик ва парфюмерия турларида AI саволи (100 сўм) ва ёрлиқдан ўқиш (10 сўм) алоҳида ечилади. Бу сўровлар синов муддатида ҳам ечилади. Кунига бериладиган саволлар сонида чегара бор. Ундан нима сўраш мумкинлиги — AI ёрдамчи саҳифасида.

Бир нечта филиалим бор, ҳаммаси учун алоҳида тўлашим керакми?

Алоҳида рўйхатдан ўтиш шарт эмас: филиаллар асосий дўкон кабинетидан очилади ва ҳаммаси битта балансдан тўланади — ҳар бир очиқ филиал учун кунига 6 630 сўм қўшилади. Ҳар филиалнинг ўз омбори, кассаси ва ходимлари бор; кечки Telegram ҳисоботида асосий дўкон, ҳар филиал ва жами бирга келади. Барча филиалларни битта экранда жамлайдиган ҳисобот иловада ҳозирча йўқ. Батафсил — филиаллар саҳифасида.

Бекор қилсам, маълумотим йўқолиб қолмайдими?

Йўқ. Исталган пайт тўхтатишингиз мумкин, маълумотингиз сақланиб қолади ва қайтиб келсангиз ўша жойидан давом этасиз. Битта истисно бор: хизмат тўхтагач 6 ой давомида баланс ҳам тўлдирилмаса, ҳисобга ҳам кирилмаса, ҳисоб ўчирилиши мумкин — бу ҳақда камида 30 кун олдин огоҳлантирамиз.

Бошлаш

Дастурни ўрнатиб бериш учун уста келиши керакми?

Йўқ. app.buysale.uz ни очасиз, телефон рақамингизни ёзасиз ва Telegram’га келган код билан кирасиз — дўкон ўша заҳоти очилади. Дастур бутун Ўзбекистон бўйлаб онлайн ишлайди, ўрнатиш ҳам, созлаш ҳам бепул. Қадамлар — қандай бошлаш қўлланмасида.

Telegram’им йўқ — барибир ишлата оламанми?

Дўкон эгасига Telegram керак: кириш коди фақат @buysalerpbot орқали келади, SMS юборилмайди, кечки ҳисобот ҳам шу ерга келади. Ходимлар эса дўкон рақами ва 4 хонали PIN билан киради — уларга Telegram шарт эмас.

Дастур ўзбек тилида борми? Кириллда-чи?

Ҳа. Илова ўзбекча (лотин), ўзбекча (кирилл) ва русча ишлайди, тилни Профиль бўлимида исталган пайт алмаштирасиз.

Дастурни ўрганиш қийинми?

Кундалик иш уч-тўрт экрандан иборат: касса, кирим, қарз ёзиш ва ҳисобот. Илованинг ўзида «Ўқитиш» бўлими бор — бўлимларни намуна маълумот билан кўрсатиб беради ва ҳеч нарсани сақламайди. Савол чиқса, Telegram’да ёзасиз ёки қўнғироқ қиласиз — алоқа саҳифаси.

Қоғоз қарз дафтарини телефонга кўчирса бўладими?

Ҳа. Эски қарзларни «Қарз ёзиш» экранидан бир ўтиришда киритасиз: исм, телефон, сумма, тўлаш муддати ва нима олгани. Бир гап билан ҳам бўлади — «Карим акага 120 минг шанбагача» десангиз, исм, сумма ва муддат ўзи ажратиб олинади. Кейинги қарзлар эса кассанинг ўзида ёзилади — насияни тўғри юритиш қўлланмаси.

Бошқа дастурдан (BILLZ, MoySklad ва ҳ.к.) ўтса бўладими?

Бўлади, лекин автоматик кўчириш йўқ: товарлар каталогдан, ёрлиқ суратидан ва сканер билан киритилади, қарзлар эса қўлда. Кўпчилик энг кўп сотиладиган товарлардан бошлаб, қолганини сотув жараёнида қўшиб боради. Тартиби — бошқа дастурдан ўтиш саҳифасида.

Касса ва чек

Компьютерсиз, фақат телефонда ишлайдими?

Ҳа. BuySale телефон браузерида ишлайди, Android ва Windows учун иловалари ҳам бор — улар интернетсиз 7 кунгача ишлайди. Штрих-кодни телефон камераси ўқийди — алоҳида сканер шарт эмас. Чек ва ёрлиқ керак бўлса, телефон ёки компьютерга уланган принтердан чоп этиш ойнаси орқали чиқади.

Қайси штрих-кодларни ўқийди?

Телефон камераси EAN-13, EAN-8, UPC-A, UPC-E, Code-128, Code-39 ва QR кодларни ўқийди. Маркировкадаги Data Matrix, ящикдаги ITF-14 ва PDF417 ўқилмайди. Тўлиқ рўйхат ва маслаҳатлар — телефон сканери саҳифасида.

Bluetooth чек принтерига уланадими?

Тўғридан-тўғри йўқ: BuySale’да ESC/POS ҳам, Bluetooth билан ўз алоқаси ҳам йўқ — чек ва ёрлиқ браузернинг чоп этиш ойнаси орқали чиқади. Принтерингиз телефон ёки компьютерда принтер бўлиб кўринса, чек ўша ойнадан чиқади. Созлаш — чек принтери қўлланмасида.

Харидор арзонроқ сўраса, кассада нархни туширса бўладими?

Ҳа, рухсат бўлса. «Кассада савдолашиш» алоҳида рухсат: сотувчи келишилган жамини сўмда ёзади, чегирма саватдаги товарларга бўлинади ва фойда шу нархдан ҳисобланади. Бу рухсат «Менежер»дан бошқа тайёр тўпламларда йўқ — сиз бермагунингизча сотувчи нархни тушира олмайди.

Банк терминали, UZCARD/HUMO ёки QR тўлов (Click, Payme, Uzum) билан уланадими?

Йўқ. BuySale банк терминалига, UZCARD/HUMO процессингига ва QR тўлов тизимларига уланмаган: суммани терминалга ўзи юбормайди ва пул тушганини ўзи билмайди. Пулни терминал ёки QR иловаси қабул қилади, BuySale’да эса сотувни «Карта» тўлов тури билан якунлайсиз — ҳисоботда у нақддан алоҳида туради. Батафсил — касса саҳифасида.

Омбор ва товар ҳисоби

Товар тугаб қолаётганини қандай биламан?

Ҳар товарга «кам қолди» чегараси қўйилади — дўкон турига қараб ўзи ёки ўзингиз ёзганча. Қолдиқ ундан пастга тушса, товар бош саҳифада ва омборда алоҳида кўринади, кам қолганлардан эса таъминотчига буюртма рўйхати тузилади. Заргарлик ва телефон дўконида бу рўйхат йўқ — у ерда ҳар буюм якка.

Сроги ўтаётган товарни кўрсатадими?

Ҳа, срок юритиладиган турларда — озиқ-овқат, дорихона, парфюмерия ва «Бошқа»: ҳар кирим ўз сроги билан алоҳида партия бўлади, сотувда сроги эрта тугайдигани биринчи ечилади. Срогига бир ҳафта ва ундан кам қолганлар бош саҳифада рўйхат бўлиб чиқади. Батафсил — омбор ҳисоби саҳифасида.

Телефон дўкони учун IMEI ҳисоби борми?

Бор — «Телефон» турида. Ҳар аппарат IMEI рақами билан киримга ёзилади, битта IMEI икки аппаратга ёзилмайди, чекда эса IMEI ва кафолат муддати чиқади. «Кафолат» экранида IMEI ни терасиз ёки сканерлайсиз: аппарат қачон сотилгани, кафолатига неча кун қолгани ва сотувда мижоз танланган бўлса — кимга сотилгани кўринади. Батафсил — телефон дўконида IMEI ва кафолат.

Штрих-кодли товар номини қўлда теришим керакми?

Кўпинча йўқ. Марказий каталогда 1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар бор (2026-йил 3-октябрь ҳолатига): киримда завод кодини сканерласангиз, товар каталогда бўлса номи ва бўлими ўзи тўлади. Топилмаса, ёрлиқни суратга олиб тўлдирасиз ёки номини ўзингиз ёзасиз — штрих-код қўлланмаси.

Инвентаризация (ревизия) қилса бўладими?

Ҳа. Жавондаги товарни биркасидан кетма-кет сканерлайсиз, саноқ серверда сақланади — тўхтаб, бошқа телефондан давом этса бўлади. Охирида фарқ чиққан товарлар рўйхати чиқади ва қолдиқ шу бўйича тўғриланади. Тартиби — инвентаризация қўлланмасида.

Excel’даги товар рўйхатини юкласа бўладими?

Йўқ, файлдан импорт (Excel ёки CSV) йўқ — буни олдиндан айтамиз. Тескариси бор: бутун омборни бир босишда .xlsx файл қилиб юклаб оласиз. Рўйхатни тез киритиш йўллари — Excel ва дафтардан ўтиш саҳифасида.

Насия ва қарз дафтари

Насия дафтарини ҳам юритадими?

Ҳа. Насия (қарз) дафтарида ҳар бир қарз мижоз, сумма ва муддат билан сақланади, муддати ўтганлар бош экранда алоҳида кўринади. Мижоз қисман тўласа, қолган қарз ўзи ҳисобланади — алоҳида қарз дафтари иловаси керак эмас. Мижозга SMS ёки қўнғироқ ўзи кетмайди: дастур кимга эслатиш кераклиги рўйхатини тайёрлаб беради.

Қарздорга SMS кетадими?

Йўқ. SMS хизмати ҳам, қўнғироқ хизмати ҳам уланмаган: дастур кимга, қачон ва нима деб эслатиш кераклиги рўйхатини тайёрлайди, қўнғироқни ўзингиз қиласиз. Қарз эслатмаси Telegram орқали ҳам юборилмайди. Қарзни йиғиш тартиби — насияни юритиш қўлланмасида. Эслатиш учун тайёр матнлар — қарзни ундириш саҳифасида.

Мижоз ўз қарзини кўра оладими?

Ҳа, агар у дўкон берган ҳавола орқали Telegram ботга уланса: ботда «Харидларим» ва «Қарзим» тугмалари бор, қарз қатнашган сотувдан кейин чек унга ўзи боради. Бу «мен бунча олмагандим» деган тортишувни камайтиради. Батафсил — насия дафтари саҳифасида.

Сотувчига қарзга сотишни тақиқласа бўладими?

Ҳа. Қарзга сотиш, қарзларни кўриш, қарз ёзиш ва тўлов қабул қилиш — тўрттаси алоҳида рухсат. Рухсати йўқ сотувчи фақат нақд ва карта билан сотади. Батафсил — ходим ҳуқуқлари қўлланмасида.

Ўзим таъминотчига қарздорман — буни ҳам ёзса бўладими?

Ҳа, бу алоҳида бўлим: қайси таъминотчига қанча, нима учун ва қачонгача. Тўлов ёзилса қолдиқ камаяди, бош саҳифада эса «менга қарздор» ва «мен қарздорман» ёнма-ён туради. Батафсил — поставщикларга қарз саҳифасида.

Ходимлар ва назорат

Ходимим нархни ўзгартириб қўймасинми десам?

Ҳар бир ходимга рухсатни алоҳида берасиз. «Фақат касса», «Сотувчи» ва «Катта сотувчи» тайёр тўпламларида нархни ўзгартириш, кирим нархини (таннархни) кўриш ва ҳисоботлар йўқ — ўзингиз атайлаб ёқмагунингизча ходим уларни кўрмайди. Баланс ва ходимлар рўйхати эса фақат дўкон эгасида қолади. Батафсил — ходим ҳуқуқлари қўлланмасида.

Сотувчи кассадан пул олса, билиб бўладими?

Дастур кассада қанча пул бўлиши кераклигини ҳисоблайди: бошланғич пул + нақд савдо + қарз тўловлари − нақд қайтаришлар − харажатлар. Смена ёпилганда саналган пул билан фарқ дарҳол кўринади ва ким ёпгани билан тарихда қолади. Батафсил — сотувчи назорати саҳифасида.

Ходим қандай киради — менинг телефоним керакми?

Йўқ. Ходим ўз телефонида «Ходим сифатида кириш»ни босиб, дўкон рақами ва сиз берган 4 хонали PIN билан киради. У кирганда Telegram’ингизга хабар келади — хоҳласангиз бу хабарни ўчириб қўясиз. Ходим қўшиш учун алоҳида тўлов йўқ: нарх сотувчилар сонига эмас, дўкон турига боғлиқ.

Интернет, телефон ва компьютер

Интернетим доим барқарор эмас, ишлайверадими?

Android ва Windows иловалари интернетсиз 7 кунгача ишлайди: сотув, қарз ва тўловлар навбатга ёзилади ва алоқа қайтгач серверга ўзи юборилади. Браузердаги веб-версия эса интернет билан ишлайди. Алоқа узилганда дўконда нима қилиш кераклиги — алоҳида саҳифада.

iPhone’да ишлайдими?

Ҳа, браузер орқали: Safari’да app.buysale.uz ни очиб «Бош экранга қўшиш»ни танласангиз, алоҳида иконка бўлиб иловадек очилади. App Store’да алоҳида илова йўқ. Қандай қилиниши — дастурлар саҳифасида.

Компьютерда ишлайдими, нима ўрнатиш керак?

Ишлайди: Chrome ёки Edge орқали BuySale алоҳида ойна бўлиб ўрнатилади, алоҳида ўрнатувчи файл керак эмас. Компьютерда USB штрих-код сканери ҳам ишлайди, катта экранда эса ҳисобот ва омбор билан ишлаш қулай.

Дастур Telegram’да ишлайдими?

Telegram — BuySale билан алоқа йўли: кириш коди, кечки ҳисобот ва баланс тугаётгани ҳақидаги огоҳлантириш @buysalerpbot ботга келади, мижоз эса дўкон ҳаволаси орқали ўз қарзини шу ботда кўради. Бу Telegram’даги интернет-дўкон эмас — харидор учун каталог ва буюртма йўқ. Кечки ҳисобот ҳақида — ҳисобот саҳифасида. Бот нима қилади ва нима қилмайди — Telegram орқали ҳисоб саҳифасида.

Маълумотларим хавфсизми?

Ҳар бир дўконнинг маълумоти алоҳида сақланади ва фақат ўша дўконга тегишли ҳисоблардан кўринади. Маълумот серверда сақланади, телефон йўқолса ҳам йўқолмайди.

Фискал чек ва солиқ

Фискал чек берадими, Soliq.uz билан ишлайдими?

Йўқ. BuySale фискал чек бермайди ва солиқ тизимига уланмаган — чиқадиган чек оддий ҳисоб варақаси. Фискал кассангиз аввалгидек ишлайверади, BuySale эса ёнида туриб қолдиқ, фойда ва насияни ҳисоблаб боради. Қайси касса қонун бўйича кераклиги — касса аппарати керакми саҳифасида.

Касса аппаратини (онлайн-НКМ) BuySale алмаштирадими?

Йўқ. Фискал чек фақат онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан чиқади; BuySale уларга уланмаган ва уларнинг ўрнини босмайди — ёнида туриб товар, фойда ва насияни ҳисоблайди. Фарқи — ККМ ва дастур фарқи саҳифасида.

Солиқ ҳисоботини BuySale тайёрлайдими?

Йўқ. BuySale давлат тизимларига ҳеч нарса юбормайди ва солиқ ҳисоботини тузмайди. Сотувлар ва харажатлар рўйхатини танланган давр бўйича CSV файл қилиб юклаб оласиз ва бухгалтерга берасиз — файл вергул билан ажратилган, Google Sheets’да ёки Excel’нинг «Маълумотлар → Матн/CSV дан» ойнасида очилади. Батафсил — ҳисобот саҳифасида.

Маркировка (Асл белгиси) билан ишлайдими?

Йўқ. Сканер маркировкадаги Data Matrix кодини ўқимайди ва BuySale Асл белгиси тизимига уланмаган — дастур давлат тизимларига ҳеч нарса юбормайди. Бундай товарни BuySale’да қадоқдаги оддий штрих-код (EAN ёки UPC) билан юритасиз, у бўлмаса дўконнинг ўз кодини ясаб, ёрлиқ чоп этасиз. Қайси товарингиз мажбурий маркировкага тушишини солиқ органидан (soliq.uz) ёки бухгалтерингиздан аниқланг — маркировка ва МХИК ҳақида.

Боғлиқ саҳифалар

Нархлар

BuySale нархи дўкон турига қараб: 6 630 сўм/кундан бошланади, 30 кунга 198 900 сўм. 7 кун бепул, созлаш ҳақи йўқ.

Батафсил →

Касса аппарати керакми?

Касса аппарати керакми: онлайн-НКМ, виртуал касса, терминал ва дўкон дастури фарқи, расмий ҳужжатда нима дейилган, нимани сўраш ва BuySale қаерда туради.

Батафсил →

Интернет узилса

BuySale’нинг Android ва Windows иловаси интернетсиз 7 кунгача ишлайди: сотув навбатга ёзилади ва алоқа қайтгач юборилади. Браузер версияси эса интернет талаб қилади — у ҳолда нима қилиш керак.

Батафсил →

Дастурлар

BuySale’ни юклаб олиш: Android учун APK, Windows учун дастур, iPhone’да бош экранга қўшиш. Интернетсиз ҳам ишлайди, ўзи янгиланади. Play Market шарт эмас, ўрнатиш бепул.

Батафсил →

Луғат

Дўкон атамалари оддий тилда: насия, POS, онлайн-НКМ, виртуал касса, фискал чек, МХИК, маркировка, EAN-13, PLU, инвентаризация, устама, соф фойда.

Батафсил →
BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш