Мижоз товарни кўтариб келганда одатда биринчи савол — “чекингиз борми?”. BuySale’да чек шарт эмас: товарни сканерлайсиз ва дастур уни қайси сотувдан олинганини, қачон ва қанчага сотилганини ўзи топади. Бир нечта сотув чиқса, энг охиргисини ўзи танлаб қўяди.
Уч вариант бор: нақд, картага ёки мижознинг қарзидан айириш. Учинчиси фақат ўша сотувда қарз қатнашган бўлса чиқади ва аралаш тўловда ҳам тўғри ишлайди. Қайтариладиган сумма кассадаги сотув пайтидаги нархдан ҳисобланади — нарх кейин ўзгарган бўлса ҳам.
Қайтариш оқими, касса ва ҳисоботдаги натижа телефонда шундай кўринади.

Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайнСуратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.
Ҳа. Оқим айнан шунга қурилган: товарни сканерлайсиз ва дастур уни қайси сотувдан олинганини ўзи топади — чек рақами ҳам, қоғози ҳам керак эмас. Бир нечта мос сотув чиқса, рўйхатдан бошқасини танлашингиз мумкин: ҳар бирида сана, мижоз ва ўша пайтдаги нарх ёзилган.
Қайтариш суммаси мижознинг тўланмаган қарзидан айирилади — қарз қанча “юта олса” шунча. Қарз тўлиқ тўланган бўлса, ёзув ўзи “нақд”га ўтказилади ва пул нақд қайтарилади; акс ҳолда мижоз товарни қайтариб, ҳеч нарса олмай қоларди. Қарз дафтарини қўлда тузатиб ўтирмайсиз.
“Товарни қайтариб олиш” — алоҳида рухсат: бермасангиз, сервер унинг сўровини рад этади (тайёр тўпламлардан “Фақат касса”да бу рухсат йўқ). Рухсат берган бўлсангиз ҳам ҳар бир қайтариш ким қилгани, санаси ва сабаби билан ёзиб қолади, ходим ҳисоботида эса унинг қайтарган суммаси алоҳида қизил рақам бўлиб чиқади — ҳатто ўша даврда умуман сотмаган ходим ҳам рўйхатга қўшилади. Батафсил — ходим ҳуқуқлари ва сотувчи назорати.
Телефонда касса дастури: штрих-кодни камера ўқийди, нақд, карта ва қарзга сотиш, 58/80 мм чек, смена ҳисоби. Фискал чек бермайди. 7 кун бепул.
Батафсил →Дўконда сотувчини назорат қилиш: смена очиш-ёпиш, кассадаги фарқ, ким қанча сотгани ва таннархни яширадиган рухсатлар. Нима қилмаслиги ҳам ёзилган.
Батафсил →Сотувчига PIN беринг, ҳар бир рухсатни алоҳида белгиланг: кирим нархи ва ҳисоботлар ёпиқ қолади. Ким нима сотгани, смена ва касса фарқи кўриниб туради.
Батафсил →Телефон дўкони учун дастур: аппарат IMEI билан кирим қилинади, чекда IMEI ва кафолат муддати чиқади, IMEI бўйича қачон сотилгани ва кафолати кўринади.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда