Сотувчини назорат қилиш

“Кассир алдаяптими?”, “дўконда ўғирлик борми?” — бундай саволга тахмин эмас, рақам жавоб бериши керак. BuySale камера қўймайди: у ҳар бир савдони, қайтаришни ва кассадаги пулни ёзиб боради, сотувчига эса фақат сиз берган рухсатни очади.

7 кун бепул синашТўлов картаси шарт эмас

Назорат экранлари — илованинг ўзидан

Смена ҳисоби, ходимлар рўйхати ва “ким қанча сотди” — телефонда шундай кўринади.

Смена экрани: кассадаги кутилаётган пул ҳисобиСмена экрани: кассадаги кутилаётган пул ҳисобиЯнги дизайн
Смена экрани: кассадаги кутилаётган пул ҳисобиАввалги дизайн
СменаКассада бўлиши керак бўлган пул қаторма-қатор очиб берилган.
Ходимлар экрани: сотувчилар рўйхати ва рухсатлар сониХодимлар экрани: сотувчилар рўйхати ва рухсатлар сониЯнги дизайн
Ходимлар экрани: сотувчилар рўйхати ва рухсатлар сониАввалги дизайн
ХодимларСотувчилар, уларнинг PIN-коди ва нечта рухсати борлиги.
Ҳисобот экрани: савдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда рақамлариҲисобот экрани: савдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда рақамлариЯнги дизайн
Ҳисобот экрани: савдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда рақамлариАввалги дизайн
ҲисоботларСавдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда. Пастида тўлов турлари ва ким қанча сотгани.

Суратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.

Кассадаги пул кун охирида бир марта текширилади

Смена — сотувчи билан орангиздаги энг оддий ҳисоб-китоб: иш бошида кассада қанча пул бор эди, кун охирида қанча бўлиши керак ва қанча чиқди. Касса камомади айнан шу ерда кўринади, ким қанча сотгани эса ҳисоботда.

01

Сотувчи сменани очади

Иш бошида кассадаги пулни ёзади. Смена касса экранининг тепасидаги қатордан очилади — алоҳида бўлим қидириш шарт эмас.

02

Ҳисоб кун бўйи юриб туради

Ўша қаторда кассада ҳозир қанча пул бўлиши кераклиги туради: ҳар нақд савдо, қарз тўлови, нақд қайтариш ва харажат шу рақамни ўзгартиради.

03

Кун охирида пул саналади

Сотувчи санаган суммасини ёзади, дастур фарқни дарҳол кўрсатади; фарқ бўлса сабабини ёзиб қўйиш учун жой очилади.

04

Фарқ тарихда қолади

Ёпилган сменалар рўйхатида ким ёпгани, нечта савдо бўлгани, саналган пул ва фарқ изоҳи билан сақланади. Рўйхатни ҳисобот рухсати бор одам кўради.

Бошланғич пул
Қаердан олинади
Смена очилганда сотувчи ёзади
Кассага

+

Нақд савдо
Қаердан олинади
Сотувларнинг нақд қисми
Кассага

+

Қарз тўловлари
Қаердан олинади
Кун давомида қабул қилинган тўловлар
Кассага

+

Нақд қайтаришлар
Қаердан олинади
Пули нақд қайтарилган товарлар
Кассага

−

Харажатлар
Қаердан олинади
Смена ичида кассадан ёзилган харажат
Кассага

−

Кутилган сумма
Қаердан олинади
Юқоридагиларнинг йиғиндиси
Кассага

=

Ҳар қатор алоҳида кўриниб туради, яъни рақам қаердан чиққани очиқ. Битта нарсани билиб қўйинг: қарз тўлови ҳам, харажат ҳам нақд деб олинади — картадан тўланган харажат смена ёпишда фарқ бўлиб чиқади.

Ким қанча сотди — баҳс эмас, рақам

Ҳар бир ёзув қайси ҳисобдан киритилгани билан сақланади. Шунинг учун ой охирида “мен кўпроқ сотгандим” деган баҳс қолмайди. Ойлик режа ва бонусни эса ходимлар KPI экрани ўзи ҳисоблайди.

Сотувчи нимани кўрмайди ва нимага теголмайди

Назорат — фақат текшириш эмас, имкониятни камайтириш ҳам. Ҳар бир рухсат алоҳида катакча билан белгиланади, тайёр тўпламлар ҳам бор: кассир, сотувчи, катта сотувчи ва менежер. Рухсат экранда яширилибгина қолмайди — сервернинг ўзи ҳам текширади.

Кирим нархи (таннарх)

Рухсати йўқ ходимга таннарх ҳам, фойда ҳам умуман юборилмайди: товар карточкасида ҳам, юклаб олинган Excel файлида ҳам чиқмайди.

Нарх ва чегирма

Нархга тегиш — алоҳида рухсат. Кассада савдолашиш (келишилган жамини ёзиб нархни тушириш) ҳам ўз рухсати билан: у «Менежер»дан бошқа тайёр тўпламларда йўқ ва берилган чегирма ҳар савдода ёзилиб қолади — рухсатлар рўйхати.

Ҳисоботлар

Ҳисобот рухсати берилмаган ходим тушум, фойда, харажат ва ёпилган сменалар тарихини кўрмайди.

Қарзга сотиш ва қайтариш

Иккови икки хил рухсат. Берилмаса ходим фақат нақд ва карта билан сотади, товарни ўзи қайтариб ололмайди.

Фақат эгада қоладигани

Ходимлар рўйхати, PIN-кодлар, баланс ва таклиф коди ходимга ҳеч қандай рухсат билан ҳам очилмайди. Рухсатни олиб қўйсангиз, кейинги босишдаёқ тўхтайди.

Қолдиқдан ортиқ сотиш

Саватга омборда боричадан кўп қўшиб бўлмайди. Созламада рухсат берилган дўконда эса илова аввал “барибир сотилсинми?” деб сўрайди.

Нима ҚИЛМАЙДИ — буни ҳам айтиб қўямиз

Кўп дастур жим ўтадиган жой. Назоратнинг чегараси бор ва уни билиб турганингиз маъқул.

Бу камера эмас

BuySale сотувчини кузатмайди — у фақат иловага киритилган ишни ёзади. Кассага урилмаган савдони ҳеч бир дастур кўрмайди, шу сабаб смена ва қолдиқ саноғи муҳим.

Батафсил →

Умумий ўзгаришлар тарихи йўқ

Ҳар ёзув ким томонидан яратилгани сақланади, лекин “ким нархни ўзгартирди, ким товарни ўчирди” деган умумий тарих экрани йўқ; харажатни ким ёзгани ҳам экранда кўрсатилмайди.

PIN махфий эмас

Ходимнинг 4 хонали PIN-коди дўкон эгасининг экранида очиқ кўринади — у қатъий имзо эмас, ишни ажратиш учун қулайлик. Нотўғри PIN кетма-кет терилса кириш вақтинча блокланади ва эгага Telegram’га хабар боради.

Смена мажбурий эмас

Смена очилмаса ҳам сотув, қайтариш ва харажат ёзилади, фақат улар сменага боғланмайди. Смена ўзи ёпилмайди, бир дўконда эса бир вақтда битта смена очиқ бўлади — икки касса учун алоҳида ҳисоб йўқ.

Дўкончилар шу ҳақда сўрайди

Сотувчи кассадан пул олса, дастур буни кўрсатадими?

Дастур “ўғирлик бўлди” демайди — у кассада қанча пул бўлиши кераклигини ҳисоблайди: бошланғич пул + нақд савдо + қарз тўловлари − нақд қайтаришлар − харажатлар. Сотувчи санаган пулини ёзади, фарқ дарҳол кўринади, сабаби сўралади ва сменалар тарихида қолади. Касса камомади қайси кунда ва кимда такрорланаётгани шундан билинади.

Сотувчи савдони умуман ёзмаса-чи?

Кассага урилмаган савдони ҳеч бир дастур кўрмайди. Лекин бунда товар жавондан камаяди, ҳисобда эса тураверади — қолдиқ саноғи (инвентаризация) қилинганда фарқ чиқади. Саноқни ўчириб қайтадан бошлаш учун тасдиқ коди дўкон эгасининг Telegram’ига боради, яъни ходим буни ўзи қила олмайди.

Ходим таннарх ва фойдамни кўриб қолмайдими?

“Кирим нархини кўриш” рухсати берилмаса, таннарх ва фойда сервердан умуман юборилмайди — экранда ҳам, юклаб олинган Excel файлида ҳам йўқ. Нархни ўзгартириш ва кассада савдолашиш эса яна алоҳида рухсатлар: уларни бермагунингизча сотувчи нархни тушира олмайди.

Сотувчи “қайтардим” деб пулни ўзи олиб қолса?

Қайтариш алоҳида рухсат — хоҳласангиз сотувчига умуман бермайсиз. Берилган бўлса ҳар бир қайтариш ёзиб борилади: қайси товар, қайси сотувдан, қанча пул чиққани ва товар омборга қайтгани. Қайтарилган сумма ўша сотувчининг ҳисоботидаги савдосидан айрилади, нақд қайтариш эса смена кассасидан чиқим бўлиб туради.

Икки сотувчи навбатма-навбат ишлайди — ҳар бирига алоҳида касса бўладими?

Йўқ. Бир дўконда бир вақтнинг ўзида фақат битта смена очиқ бўлади, икки касса учун алоҳида ҳисоб юритилмайди. Навбат билан ишлаганда ҳар сотувчи ўз сменасини очиб-ёпади; ким қанча сотгани эса ҳисоботда барибир алоҳида кўринади.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш