Дўкон ҳисоботи: савдо, соф фойда ва кун якуни

Кунлик ҳисобот битта экранда: тушум, чек сони, ялпи фойда, харажат ва соф фойда. Даврни тугмалар билан алмаштирасиз — бугун, охирги 7 кун, охирги 30 кун ёки ўзингиз танлаган сана оралиғи («Оралиқ»). Кечқурун эса кун якуни Telegram’га ўзи келади, иловани очиш ҳам шарт эмас.

7 кун бепул синаб кўришТўлов картаси шарт эмас

Ҳисобот экранлари — илованинг ўзидан

Ҳисобот, харажатлар ва бош экран телефонда айнан шундай кўринади.

Ҳисобот экрани: савдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда рақамлариҲисобот экрани: савдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда рақамлариЯнги дизайн
Ҳисобот экрани: савдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда рақамлариАввалги дизайн
ҲисоботларСавдо, ялпи фойда, харажат ва соф фойда. Пастида тўлов турлари ва ким қанча сотгани.
Харажатлар экрани: категория бўйича суммалар ва фоизларХаражатлар экрани: категория бўйича суммалар ва фоизларЯнги дизайн
Харажатлар экрани: категория бўйича суммалар ва фоизларАввалги дизайн
ХаражатларТуркумлар бўйича улуш ва фоизи, тагида кунлар бўйича рўйхат.
BuySale иловасининг асосий экрани: бугунги савдо, соф фойда ва ҳафта устунлариBuySale иловасининг асосий экрани: бугунги савдо, соф фойда ва ҳафта устунлариЯнги дизайн
BuySale иловасининг асосий экрани: бугунги савдо, соф фойда ва ҳафта устунлариАввалги дизайн
Асосий экранБугунги савдо, соф фойда, ҳафта устунлари ва кунлик мақсад. Пастида қарздорлар, қарзим ва соф баланс.

Суратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.

Ҳар кеча кун якуни Telegram’га ўзи келади

Сукут бўйича соат 22:00 да кечки ҳисобот Telegram’га юборилади. Соатни 18:00 дан 23:00 гача ўзингиз танлайсиз ёки ҳисоботни бутунлай ўчириб қўясиз. Ўша созламада хабар қандай кўринишини олдиндан кўрасиз ва “ҳозир юбор” тугмаси билан синаб кўрасиз. Хабар фақат Telegram орқали кетади — бунинг учун дўкон эгаси ботни бир марта очган бўлиши керак, SMS юборилмайди.

Давр: бугун, 7 кун, 30 кун ёки ўзингиз танлаган оралиқ

Буни очиқ айтамиз: “ҳафта” ва “ой” — сурилиб борадиган даврлар, календарь ҳафта ёки календарь ой эмас. Календарь ой ёки бошқа аниқ саналар керак бўлса — тўртинчи тугма, «Оралиқ».

Бугун

Тушум, чек сони, ялпи фойда, харажат ва соф фойда. Кун Тошкент вақти билан ўлчанади ва тунда 00:00 да янгиланади — кечки савдо кечаги кунга тушиб қолмайди.

Охирги 7 кун

Бугундан орқага саналадиган 7 кун. Душанбадан бошланадиган календарь ҳафта эмас — тугма босилган кунга қараб давр сурилади.

Охирги 30 кун

Бугундан орқага 30 кун. “1-30 сентябрь” дегани эмас: 15-сентябрда боссангиз, августнинг ярми ҳам шу ҳисобга киради.

Оралиқ

«Оралиқ» тугмасида бошланиш ва тугаш санасини ўзингиз танлайсиз — масалан, календарь ой ёки “1-март – 15-март”. Тугаш кунининг ўзи ҳам ҳисобга киради, ким қанча сотгани ҳам шу саналар бўйича чиқади.

Соф фойда қандай ҳисобланади

Муҳим бир гап: ҳар сотувда ўша пайтда ечилган партиянинг кирим нархи сотувга ёзиб қўйилади — кейин кирим нархини ўзгартирсангиз, ўтган кунлар фойдаси ўзгармайди. Фақат кирим нархи умуман ёзилмаган товар сотилган бўлса, нархни кейин ёзганингизда ўша сотув ҳам тўғриланади. Шунинг учун кирим пайтида таннархни тўғри ёзиб бориш фойда рақамининг аниқлигини белгилайди. Ижара, свет ва ойликни қандай ёзиш — харажатлар саҳифасида. Битта товарнинг устама ва маржасини олдиндан ҳисоблаб кўриш — устама калькуляторида.

01

Ялпи фойда

Ҳар бир сотилган товарнинг сотув нархидан кирим нархи айрилади ва ҳаммаси қўшилади.

02

Қайтариш чиқарилади

Қайтариб олинган товар тушумдан ҳам, фойдадан ҳам автомат айрилади — қўлда тузатиш керак эмас.

03

Харажат айрилади

Ижара, свет, иш ҳақи ва бошқа ёзилган харажатлар айрилгач, қўлингизда соф фойда қолади.

Ким қанча сотди ва пул қаерга кетди

Сотувлар рўйхатини ва харажатларни CSV файл қилиб юклаб оласиз — файлга экранда танланган давр (ёки оралиқ) тушади, уни бухгалтерга юборса бўлади. Файл вергул билан ажратилган: уни Google Sheets’да ёки Excel’нинг «Маълумотлар → Матн/CSV дан» ойнасида ажратувчини «вергул» қилиб очинг. Бу солиқ ҳисоботи эмас — фискал ҳисоб онлайн-НКМда қолади.

Ходимлар бўйича

Ҳар бир сотувчи бўйича тушум, чек сони, ўртача чек ва фойда кўринади, қайтарган товари натижасидан айрилади. Дўкон эгаси ўзи сотган савдолар алоҳида қатор бўлиб туради. Режа, бонус ва сменадаги камомад — ходимлар KPIда.

Харажатлар дафтари

Харажатни сана ва изоҳ билан ёзасиз, 8 та тайёр категория бор ёки ўзингизникини ёзасиз. Қайси харажат оғирлиги фоиз билан кўринади. Ҳар ой қайтадиган ижара ёки иш ҳақи ёзилмаган бўлса, эслатма чиқади ва бир босишда қўшилади.

Тўлов тури ва топ товарлар

Нақд, карта ва қарзга кетган сумма алоҳида устунда; аралаш тўловда (ярми нақд, ярми карта) ҳар бир қисм ўз жойига тушади. Танланган даврда энг кўп сотилган 10 та товар ва улар қанча пул келтиргани рўйхат бўлиб чиқади.

Смена ва кассадаги фарқ

Смена мажбурий эмас — очмасангиз ҳам савдо, қарз ва харажат ёзилаверади, фақат улар сменага боғланмайди. Бир дўконда бир вақтнинг ўзида фақат битта смена очиқ туради, икки кассали дўкон учун алоҳида касса ҳисоби йўқ. Смена ёпилгани Telegram’га юборилмайди — натижани иловадаги рўйхатдан кўрасиз. Яна бир ҳалол гап: харажатда “нақд ёки карта” деган майдон йўқ, шунинг учун картадан тўланган харажат смена ёпишда фарқ бўлиб чиқади. Фарқ чиққанда нимадан бошлаш — сотувчи назорати саҳифасида.

Ҳисобот ҳақида саволлар

Кечки ҳисобот келмаяпти, нима қилай?

Ҳисобот фақат Telegram орқали кетади, SMS юборилмайди. Шунинг учун дўкон эгаси ботни бир марта очиб қўйган бўлиши керак. Кейин созламадан ҳисобот ёқилганини ва соатини (18:00 дан 23:00 гача, сукут бўйича 22:00) текширинг — ўша ерда “ҳозир юбор” тугмаси билан дарҳол синаб кўрасиз. Бир кунда фақат битта хабар юборилади.

“Ойлик ҳисобот” шу ойники эмасми?

Йўқ, бу охирги 30 кун — календарь ой эмас. Худди шундай, “ҳафта” ҳам охирги 7 кун. Масалан 15-сентябрда “ой” тугмасини боссангиз, августнинг ярми ҳам шу ҳисобга киради. Айнан календарь ой ёки бошқа аниқ саналар (айтайлик 1-март – 15-март) керак бўлса, «Оралиқ» тугмасини босиб, бошланиш ва тугаш кунини танланг.

Фойда рақамига ишонсам бўладими?

Фойда сотув нархидан кирим нархини айириб чиқарилади, қайтарилган товар автомат чиқарилади, харажатлар эса соф фойдадан айрилади. Кирим нархи ҳар сотувда ўша пайтда ечилган партиядан олиниб, сотувга ёзиб қўйилади — таннархни кейин ўзгартирсангиз, ўтган кунлар фойдаси ўзгармайди. Битта истисно: кирим нархи умуман ёзилмаган товар сотилган бўлса (ва 2026-йил 19-сентябргача бўлган эски сотувларда), ҳисоб товарнинг ҳозирги кирим нархини олади — нархни кейин ёзсангиз ёки ўзгартирсангиз, ўша сотувлар ҳам қайта ҳисобланади.

Ходимим фойда ва таннархни кўриб қолмайдими?

Ҳисоботни фақат “ҳисобот” рухсати берилган ходим кўради. “Кирим нархини кўриш” рухсати берилмаган бўлса, таннарх ва фойда унга умуман юборилмайди — экранда ҳам, юклаб олинган файлда ҳам чиқмайди. Битта огоҳлантириш: ҳисобот рухсати берилган ходим харажатлар суммаси ва категорияларини ҳисобот экранида кўраверади. Рухсатлар тўлиқ рўйхати — ходим ҳуқуқлари қўлланмасида, камомад сабаблари эса сотувчи ўғирлиги ҳақидаги мақолада.

Ким нима ёзганини билиб бўладими?

Ҳар бир савдо, қарз ва харажат ким томонидан ёзилгани сақланади, ходимлар бўлимида эса охирги 30 та кириш рўйхати туради. Ишдан бўшаган ходимни ўчирсангиз ҳам унинг савдолари жойида қолади. Аммо “ким нархни ўзгартирди, ким товарни ўчирди” деган умумий тарих экрани ҳозирча йўқ; харажатни ким ёзгани харажатлар рўйхатида, қарзни ким ёзгани эса мижоз карточкасида кўрсатилмайди.

Интернет бўлмаса ҳисобот ишлайдими?

Android ва Windows иловаларида ҳисобот интернетсиз ҳам очилади, лекин охирги юкланган ҳолатда кўринади; алоқа қайтгач янгиланади. Браузердаги веб-версияга интернет керак. Маълумот серверда сақланади, шунинг учун телефонингиз йўқолса ҳам ҳисоботингиз жойида қолади.

Боғлиқ саҳифалар

Харажатлар

Ижара, свет, иш ҳақи ва бошқа тўловларни ёзасиз — улар фойдадан айрилади ва ҳақиқий соф фойдани кўрасиз. Саккизта тайёр туркум, ойлик тўлов эслатмаси.

Батафсил →

Сотувчи назорати

Дўконда сотувчини назорат қилиш: смена очиш-ёпиш, кассадаги фарқ, ким қанча сотгани ва таннархни яширадиган рухсатлар. Нима қилмаслиги ҳам ёзилган.

Батафсил →

Сотувчи ўғирлиги

Дўконда ўғирлик белгиси рақамда қандай кўринади, биринчи ҳафтада нима қилиш керак ва қайси чора дастурсиз ишлайди — айбловсиз, амалий йўриқнома.

Батафсил →

Устама калькулятори

Устама ва маржа калькулятори: кирим нархи ва фоиздан сотув нархини, икки нархдан устама ва маржани ҳисобланг. Харажатлар соф фойдага қандай таъсир қилади.

Батафсил →

Telegram орқали ҳисоб

Дўкон ҳисоби Telegram орқали: бот кириш коди, кечки фойда ҳисоботи ва ходим киргани ҳақида хабар юборади, мижоз ўз қарзини кўради. Интернет-дўкон эмас.

Батафсил →
BuySale

Бугун синаб кўринг, эртага фарқни кўрасиз.

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш