BuySale янгиликлари: дастурдаги ўзгаришлар

Бу ерда фақат ишлаб турган ўзгаришлар ёзилади — санаси ва батафсил саҳифаси билан. Режа, ваъда ва «тез орада» йўқ: имконият иловада пайдо бўлган куни рўйхатга тушади.

7 кун бепул синашТўлов картаси сўралмайди

Қисқа жавоб

Энг сўнгги ўзгариш — 2026-йил 5-октябрь: «Филиаллар: бир нечта дўкон битта ҳисобда ва битта балансда». Аввалгилари пастда, ойлар бўйича, энг янгиси тепада. Янгиланиш учун иловани қайта ўрнатиш шарт эмас: у интернет орқали ишлайди ва янги версия ўзи келади.

2026-йил октябрь

— Филиаллар: бир нечта дўкон битта ҳисобда ва битта балансда

Иккинчи дўконни энди алоҳида рўйхатдан ўтказмасдан, Профиль → «Филиаллар»дан филиал қилиб очасиз. Ҳар филиалнинг ўз омбори, кассаси ва ходимлари бор, пул асосий дўкон балансидан ечилади, эга эса дўконлар орасида бир босишда ўтади. Ходимлар асосий дўкон рақами ва ўз PIN-коди билан киради. Кечки Telegram ҳисоботида асосий дўкон, ҳар филиал ва жами бирга келади.

Батафсил: Филиаллар

— Филиаллараро товар ўтказиш: жўнатиш ва қабул

Товарни бир филиалдан бошқасига Омбордаги «Танлаш» билан юборасиз: у жўнатувчи омборидан чиқади ва қабул қилингунча «йўлда» туради. Қабул қилувчи филиал келган миқдорни ёзиб қабул қилади ёки рад этади; камомад ёзиб қўйилади, партия ва срок товар билан бирга ўтади.

Батафсил: Товар ўтказиш

— Билдиришномалар: баланс, ўтказмалар ва ким киргани битта рўйхатда

Илованинг тепасида қўнғироқча пайдо бўлди: балансдан ечилган ва қўшилган пуллар, товар ўтказмалари, ходим киргани ва камомад ёки ортиқча билан ёпилган сменалар шу ерда кунлар бўйича кўринади. Бу илова ичидаги рўйхат — SMS ёки пуш-хабар юборилмайди.

Батафсил: Филиаллар

— Ходимлар KPI: ойлик режа ва бонус, савдо тарихида сотувчи

Дўкон эгаси учун «Ходимлар KPI» экрани қўшилди: ҳар ходимнинг ой бўйича соф савдоси, чеклари, қайтариши ва сменадаги камомади. Ойлик режа ва бонус фоизини қўйсангиз, бонус ўзи ҳисобланади (пул автоматик тўланмайди). Касса → Тарих’да ҳар чекда ким сотгани кўринади, сотувчи бўйича саралаш ҳам бор.

Батафсил: Ходимлар KPI

— Марказий каталог: сканерлаганда ном ва бўлим ўзи тўлади

Марказий каталог янгиланди: унда 1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар завод штрих-коди билан турибди. Киримда кодни сканерласангиз ва товар каталогда бўлса, номи ва бўлими ўзи тўлади — сиз нарх ва миқдорни ёзасиз. Каталог экранидан танласангиз, бирлиги ва коди ҳам келади.

Батафсил: Товар кирими

— Илова ичида ўқитиш: 10 бўлим, намуналар билан

Янги дўкончи ва ходим учун илованинг ўзида бўлимма-бўлим ўқитиш қўшилди: бош саҳифа, сотув, товар кирими, қарз ёзиш, мижозлар, омбор, ҳисобот ва харажат, AI, ходимлар ва қолган бўлимлар. Формалар намуна билан тўлдириб кўрсатилади, лекин ҳеч нарса сақланмайди. Ўқитиш илова тилида — ўзбекча (лотин ёки кирилл) ёки русча — ва Профиль → «Ўқитиш» бўлимидан қайта очилади.

Батафсил: Қандай бошлаш

2026-йил сентябрь

— Омбор: нархсиз товарлар кўринади, USB сканер омборда ҳам ишлайди

Омбор экранида нархи киритилмаган товарлар учун огоҳлантириш ва «Нархсиз» фильтри пайдо бўлди: бундай товар омбор суммаларига кирмайди ва энди буни кўриб турасиз. USB сканер омбор экранида ҳам ишлайди, нур остида қолган товар эса саватга қайта-қайта тушмайди.

Батафсил: Омбор ҳисоби

— Кассада савдолашиш: келишилган сумма сўмда

Харидор «арзонроқ беринг» деса, сотувчи келишилган жами суммани ёзади — фоиз ёнида ўзи ҳисобланади. Чегирма саватдаги қаторларга тақсимланади, шунинг учун кечки фойда ҳисоботи тўғри қолади. Ходимга бу имконият «Кассада савдолашиш» рухсати билан берилади.

Батафсил: Ходим ҳуқуқлари

— «BUYSALE» МЧЖ рўйхатдан ўтди

BuySale ортидаги компания — «BUYSALE» масъулияти чекланган жамияти — Урганч шаҳрида давлат рўйхатидан ўтди.

Батафсил: Биз ҳақимизда

— AI ёрдамчига исмлар ва телефонлар ниқобланиб боради

AI ёрдамчига кетадиган маълумотда мижоз, таъминотчи ва ходимларнинг исми белги билан алмаштирилади, телефон рақамлари эса яширилади; экранда сиз ҳақиқий исмни кўрасиз. Сиз юборган сурат (дафтар, накладной) ўзгаришсиз кетади.

Батафсил: AI ёрдамчи

— buysale.uz сайти очилди

Сайтда дастур, нархлар, дўкон турлари ва қўлланмалар уч тилда — ўзбекча, русча ва инглизча.

Батафсил: Имкониятлар

— Ёрлиқ суратидан ҳамма майдон ўқилади

Киримда ёрлиқни суратга олсангиз, AI энди фақат номни эмас, кўринган бўлса штрих-код, срок ва нархни, дўкон турига қараб IMEI, размер ёки проба ва массани ҳам ўқийди. Ном алмашади, қолганлари фақат бўш катакка тушади.

Батафсил: Товар кирими

— Телефон дўкони: IMEI ва кафолат

Телефон дўкони тури қўшилди: ҳар аппарат киримда IMEI ва кафолат муддати билан ёзилади, чекда IMEI ва кафолат тугайдиган сана чиқади, «Кафолат» экранида эса IMEI бўйича аппарат тарихи кўринади.

Батафсил: Дўкон турлари

— Смена: кассани очиш ва ёпиш

Кассада смена очилади ва ёпилади: ёпишда «Кассада бўлиши керак» суммаси чиқади, санаган пулингизни ёзасиз ва камомад ёки ортиқча дарҳол кўринади.

Батафсил: Касса

2026-йил август

Сайт очилгунга қадар бўлган ўзгаришлар — дастур тарихи.

— Бўлиб тўлаш: битта сотув — бир неча усул

Битта сотувни нақд, карта ва қарзга бўлиб тўлаш мумкин; чекда ҳар бир қисм алоҳида кўринади.

Батафсил: Касса

— Android иловаси (APK)

Android учун илова сайтдан APK сифатида юклаб олинади. У app.buysale.uz’ни очади, шунинг учун ўзи янгиланади ва интернет орқали ишлайди.

Батафсил: Дастурлар

— Инвентаризация серверда сақланади

Саноқ сеанс бўлиб юритилади: текширилган ва текширилмаган товарлар ажралиб туради, экрандан чиқсангиз ёки бошқа телефондан кирсангиз ҳам тўхтаган жойингиздан давом этасиз.

Батафсил: Инвентаризация

— Кийим дўконига размер, заргарликка проба бўйича нарх

Кийим дўконида размер товарнинг бир қисми бўлди — M ва L алоҳида карточка. Заргарликда сотув нархи масса ва пробанинг грамм нархидан ҳисобланади. Омборда камера билан қидириш ҳам қўшилди.

Батафсил: Кийим дўкони

— Дўкон турлари: илова турга мослашади

Рўйхатдан ўтишда танланган дўкон тури иловани ўзига мослайди: бирликлар, майдонлар ва намуналар турга қараб чиқади, заргарлик учун алоҳида режим пайдо бўлди. Шу куни киримда дўконнинг ўз штрих-кодини ясаш ва ёрлиқ чоп этиш ҳам қўшилди.

Батафсил: Дўкон турлари

— Расмдан кирим: дафтар ёки накладной суратини AI ўқийди

AI ёрдамчига дафтар ёки накладной суратини юборсангиз, у товарлар рўйхатини тайёрлайди. Ҳар қаторни текшириб тузатасиз — тасдиқламагунингизча омборга ҳеч нарса тушмайди.

Батафсил: AI ёрдамчи

— AI ёрдамчи ва ходимларга алоҳида рухсатлар

Иловага AI ёрдамчи қўшилди: дўконингиз ҳақида савол берасиз ва савдо, омбор ёки қарз бўйича жавоб оласиз. Шу куни ходимларга ҳар бир иш учун алоҳида рухсат бериш ҳам пайдо бўлди.

Батафсил: AI ёрдамчи

— Партиялар: ҳар кирим ўз санаси ва сроги билан

Бир товар икки марта келса, эски партиянинг сроги янгиси билан ўчиб кетмайди: ҳар кирим алоҳида партия, сотувда эса сроги энг эрта тугайдигани биринчи ечилади.

Батафсил: Омбор ҳисоби

— BuySale номи, Telegram орқали кириш коди ва кунлик нарх

Дастур BuySale номини олди. Кириш коди SMS ўрнига Telegram бот орқали келадиган бўлди, ойлик тарифлар ўрнига эса нарх кунлик ҳисобланади — миқдори дўкон турига қараб.

Батафсил: Нархлар

Бу журнал қандай юритилади

Янгиланиш ҳақида саволлар

Янгиланиш учун иловани қайта ўрнатиш керакми?

Йўқ. Илова app.buysale.uz манзилидан очилади, Android иловаси ҳам шу манзилни очади — янги версия ўзи келади. Компьютер ёки iPhone’да ўрнатилган илова ҳам шундай.

Янги имконият қачон чиқишини қаердан биламан?

Шу саҳифадан: имконият ишга тушган куни бу ерга ёзилади. Олдиндан сана ва ваъда бермаймиз — чиқмаган нарсани эълон қилмаймиз.

Таклиф ёки хато ҳақида қаерга ёзаман?

Telegram’да бизга ёзинг (@abdullaew_a) ёки Алоқа саҳифасидаги формани тўлдиринг — ўзбек ва рус тилида жавоб берамиз. @buysalerpbot эса автоматик бот: кириш коди ва ҳисоботни юборади, унга ёзилган хабарни одам ўқимайди.

Боғлиқ саҳифалар

BuySale

Янги имкониятларни ўз дўконингизда синаб кўринг

7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.

Бепул бошлаш