Бешта асосий бўлим — дўкончининг кундалик ишидаги бешта ҳақиқий оғриқ учун. Ҳар бирини алоҳида саҳифада батафсил ўқишингиз мумкин.
Бу расм эмас. Пастдаги иконкаларни босинг: асосий экран, мижозлар, қарз ёзиш, касса ва профиль — бештаси ҳам шу телефоннинг ичида очилади. Кассада эса тепадаги уч бўлимни ҳам босиб кўрасиз.
Штрих-кодни телефон камераси ўқийди — чек тайёр.
Қолдиқ, кирим ва инвентаризация бир жойда.
Ҳар кеча савдо ва соф фойда Telegram’га келади.
Қарздорлар, муддат ва бугун кимга қўнғироқ қилиш кераклиги.
Омбор ва савдо бўйича саволларга жавоб беради.
Юқоридаги бештаси — энг кўп ишлатиладигани. Лекин иловада булардан бошқа бўлимлар ҳам бор ва уларнинг ҳаммаси бир хил нархда, қўшимча тўловсиз очиқ.
Ким қанча қарздор — энг каттаси тепада. Ҳар бир мижознинг тўлов одати ранг билан кўрсатилади, қарз лимити қўйилади ёки қарз бериш бутунлай тўхтатилади — насия дафтарининг асоси шу.
Гапириб ҳам, қўлда ҳам ёзилади. “2 миллион 300 минг, шанбагача” деган гапдан сумма ва санани дастур ўзи ажратиб олади, сиз фақат тасдиқлайсиз.
Товарни қарзга олганингизда “мен кимга қанча қарздорман” дафтари. Муддати ўтгани ўзи қизаради, қисмма-қисм тўлов ёзилади, жами қарзингиз бош саҳифада туради.
Батафсил →Кам қолган товарлардан рўйхатни дастур ўзи тузади ва охирги 30 кунлик савдога қараб қанча олиш кераклигини таклиф қилади. Тайёр матнни нусхалайсиз ёки A4 варақ қилиб чоп этасиз.
Батафсил →Чекни қидирмайсиз — товарни сканерлайсиз, дастур қайси сотувдан эканини ўзи топади. Пул нақд, картага ёки қарздан айириб қайтарилади, товар эса қолдиққа қайтади.
Батафсил →Ижара, свет, иш ҳақи — саккизта тайёр туркум. Шу рақамлар фойдадан айрилади, яъни сиз устама эмас, ҳақиқий соф фойдани кўрасиз.
Батафсил →Иш бошида кассадаги пулни ёзасиз, охирида санайсиз — дастур қанча бўлиши кераклигини ўзи ҳисоблаб, камомад ёки ортиқчани дарҳол кўрсатади ва ким ёпганини ёзиб қўяди. Сотувчи назорати шундан бошланади.
Муддати яқинлашган ва ўтиб кетган қарзларни тизим соат сайин кузатади ва кимга нима дейиш кераклигини тайёрлаб қўяди. SMS хизмати ҳали уланмаган — рўйхат тайёр туради, қўнғироқни ўзингиз қиласиз. Қарзни йиғиш тартиби.
Иловани очган заҳоти: бугунги савдо, соф фойда, ҳафта устунлари, ким қарздор, қайси товар тугаяпти ва қайсининг сроги яқин — ҳаммаси битта экранда.
Ҳар бир чек сақланади: қайси товар, қанча, қандай тўланган. Чекни қайта чоп этасиз, мижознинг Telegram’ига юборасиз ёки ўша ердан товарни қайтариб оласиз.
Жавондаги товарни биркасидан сканерлаб ҳисобдаги билан солиштирасиз. Фарқ рўйхат бўлиб чиқади ва уни бир босишда тўғрилайсиз — жавонни ёпиб, қўлда санаб ўтирмайсиз.
Батафсил →Марказий каталогда 1 700 дан ортиқ тасдиқланган товар завод штрих-коди билан туради: танласангиз номи, бирлиги, бўлими ва коди киримга ўзи тушади. Қутидаги кодни сканерласангиз ҳам, товар каталогда бўлса номи ва бўлими ўзи тўлади — сиз нарх ва миқдорни ёзасиз.
Телефон дўкони учун: IMEI рақамини терасиз ёки сканерлайсиз — аппарат қачон ва қанчага сотилгани, мижоз танланган бўлса кимга сотилгани ва кафолатига неча кун қолгани битта экранда чиқади.
Батафсил →Хизмат кунлик ечилади. Балансда қанча пул борлиги ва яна неча кунга етиши шу ерда кўринади, тўлдириш ҳам шу ерда: Rahmat тўлов саҳифаси орқали Uzcard ёки Humo картаси билан, пул балансга ўзи тушади.
Сотувчига PIN берасиз ва нимага рухсат, нимага йўқлигини ўзингиз белгилайсиз. Таннарх, фойда ва қарз рақамлари рухсатсиз ходимга сервердан умуман юборилмайди — қайси рухсат нимани очади.
Иккинчи дўкон алоҳида рўйхатдан ўтмасдан филиал бўлиб очилади: ҳар бирининг ўз омбори, кассаси ва ходимлари, баланс эса битта. Ҳар бир очиқ филиал учун кунига 6 630 сўм қўшилади.
Батафсил →Товарни филиалдан филиалга юборасиз: у қабул қилингунча «йўлда» туради, қабул қилувчи келганини санаб тасдиқлайди, камомад ёзилади.
Батафсил →Ҳар сотувчининг ойлик соф савдоси, чеклари, қайтариши ва сменадаги камомади; режа ва бонус фоизини қўйсангиз, бонус ўзи ҳисобланади.
Батафсил →Тепадаги қўнғироқча: балансдан ечилган ва қўшилган пул, товар ўтказмалари, ким киргани ва фарқли сменалар — битта рўйхатда. SMS ва пуш йўқ. Батафсил.
Штрих-кодни телефон камераси ўқийди — алоҳида сканер сотиб олиш шарт эмас. Компьютерга уланадиган USB сканер ҳам ишлайди.
Батафсил →Илова ўзбекча (лотин), ўзбекча (кирилл) ва русча ишлайди. Дўкон номи, тури, чек ва ёрлиқ принтери ҳамда кечки ҳисобот соати шу ерда созланади.
Булар чизилган расм эмас — илованинг ўзидан олинган суратлар. Телефонда айнан шундай кўринади.

Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайн
Янги дизайн
Аввалги дизайнСуратлар намойиш дўконидан олинган: улардаги товар номлари, мижозлар ва суммалар ўйлаб топилган. Ҳақиқий дўкон экранида мижозларнинг исми ва қарзи туради, шунинг учун уларни сайтга қўймаймиз. Экраннинг кўриниши эса айнан шундай.
Қўшимча модуль сотилмайди — қуйидагилар дўкон турингиздан қатъи назар очиқ.
BuySale нархи дўкон турига қараб: 6 630 сўм/кундан бошланади, 30 кунга 198 900 сўм. 7 кун бепул, созлаш ҳақи йўқ.
Батафсил →9 дўкон тури: озиқ-овқат, дорихона, кийим, қурилиш, заргарлик, парфюмерия, телефон, хўжалик моллари ва бошқа — ҳар бирининг майдонлари ва нархи.
Батафсил →Дўкон дастурида рўйхатдан ўтиш: телефон рақами ва Telegram’дан келадиган код, дўкон турини танлаш, биринчи товарлар, ходим PIN-коди ва 7 кун бепул.
Батафсил →BuySale’ни юклаб олиш: Android учун APK, Windows учун дастур, iPhone’да бош экранга қўшиш. Интернетсиз ҳам ишлайди, ўзи янгиланади. Play Market шарт эмас, ўрнатиш бепул.
Батафсил →BuySale’даги ҳақиқий ўзгаришлар санаси билан: янги имкониятлар, касса, омбор ва AI’даги янгиланишлар. Фақат ишлаб турган нарса ёзилади.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда