Помидор, гўшт, гуруч — тарозида тортиладиган товар. Ёрлиқ босадиган тарози оғирликни штрих-коднинг ичига ёзади, BuySale кассаси эса шу кодни ўқиб, товарни оғирлиги билан саватга қўяди. Сотувчи ҳеч нарса ёзмайди. Бу қўлланмада — код тузилиши, тарозини созлаш ва кассада нима бўлиши.
Тарози ёрлиғидаги штрих-код — 13 хонали EAN-13: 22 (оғирлик) ёки 21 (нарх) префикси, 5 хонали товар рақами (PLU), 5 хонали қиймат ва назорат рақами. BuySale бу кодни фақат «Озиқ-овқат» туридаги дўконда ўқийди. Товарга иловада тарози рақами берасиз ва ўша рақамни тарозингизга киритасиз — созлаш бир марта, кейин ҳар ёрлиқ кассада ўзи танилиб, оғирлиги билан саватга тушади.
Мисол: помидорнинг тарози рақами 00012, килоси 18 000 сўм, харидор 1,250 кг олди. Қуйидаги икки ёрлиқ бир хил харидни икки хил форматда ёзади — расмдаги кодлар кассада худди шундай ўқилади.
Оғирлик ёрлиғи — 22
Кодда оғирлик граммда: 01250 = 1,250 кг. Нархни касса иловадаги нархдан олади: 1,250 × 18 000 = 22 500 сўм.
Нарх ёрлиғи — 21
Кодда сумма сўмда: 22500. Касса оғирликни суммадан топади: 22 500 ÷ 18 000 = 1,250 кг — шунинг учун тарозидаги нарх иловадаги билан бир хил бўлиши шарт.
| Қисм | Рақамлар | Маъноси |
|---|---|---|
| Префикс | 22 | Оғирлик ёрлиғи (21 бўлса — нарх ёрлиғи) |
| Товар рақами (PLU) | 00012 | Илова берган 5 хонали тарози рақами — тарозида ҳам айнан шу |
| Қиймат | 01250 | Оғирлик граммда: 1 250 г = 1,250 кг (21 да — сумма сўмда) |
| Назорат рақами | 5 | Қолган 12 хонадан ҳисобланади; мос келмаса, код тарози ёрлиғи деб ўқилмайди |
Қиймат учун бешта хона бор: оғирлик энг кўпи 99 999 г (тахминан 100 кг), сумма эса энг кўпи 99 999 сўм бўла олади.
Кўп тарозилар иккала форматда ҳам боса олади. BuySale иккаласини ҳам ўқийди, лекин кассада улар турлича ҳисобланади.
Нарх ўзгарса, фақат иловада ўзгартирасиз — тарозини қайта созлаш шарт эмас. Битта ёрлиққа 99,999 кг гача сиғади.
Тарозидаги нарх иловадаги билан бир хил туриши шарт, акс ҳолда кассадаги оғирлик нотўғри чиқади. Кодга 99 999 сўмдан ортиқ сумма сиғмайди.
Бизнинг маслаҳатимиз: имкон бўлса 22 форматини танланг. Нарх битта жойда — иловада — туради, сўмдаги сумма эса бешта рақамга осонгина сиғмай қолади: бир-икки кило гўшт ёрлиғидаги сумма 99 999 сўмдан ошиб кетиши мумкин.
Тарози бўлими фақат «Озиқ-овқат» турида очилади. Бошқа турда 21 ёки 22 билан бошланадиган код оддий штрих-код деб қидирилади.
Тарозидаги товар иловада «кг» бирлигида турсин — касса саватга оғирликни килограммда қўяди. Нархни 1 кг ёки 100 г учун ёзасиз, қолганини илова ҳисоблайди.
Омбордаги товар карточкасида «Тарози рақами ясаш» тугмасини босинг. Илова 00001 дан бошлаб бўш турган рақамни беради ва «1 кг учун код» намунасини чизади.
Тарозида товарни ўша рақам билан ёзинг ва штрих-код форматини 22 (ёки 21) + 5 хонали товар рақами + 5 хонали қиймат + назорат рақами қилиб қўйинг. Баъзи тарозиларда PLU ва кодга тушадиган «товар коди» алоҳида майдон — кодга иловадаги рақам тушиши керак. Аниқ йўлини тарози қўлланмасидан сўранг.
Тарозида товарни тортиб, ёрлиқ чиқаринг ва уни кассада сканерланг: товар тўғри оғирлик билан саватга тушса — созлаш тайёр. Тушмаса, ёрлиқдаги кодни иловадаги «1 кг учун код» билан солиштиринг. Синов саватини сотмасдан тозаланг.
22 форматида нархни фақат иловада ўзгартирасиз. 21 форматида тарозидаги нархни ҳам бир вақтда янгиланг.
Оддий тарозида тортиб, оғирликни кассадаги саватда қўлда ёзасиз — килограмм каср билан ёзилади, масалан 0,850. Ёрлиқ босадиган тарози шунчаки шу қадамни олиб ташлайди.
Илова рақамни ўзи беради — 00001 дан бошлаб бўш турган энг кичигини. Тарозингизда товарлар бошқа рақамларда турган бўлса, тарозидаги рақамни иловадагига мослайсиз. Ҳар товарда битта тарози рақами бўлади.
Уч сабаб бўлиши мумкин: дўкон тури «Озиқ-овқат» эмас; код ичидаги рақам иловадаги тарози рақамига мос эмас (тарозида бошқа рақам ёки бошқа код формати турибди); ёки коднинг назорат рақами тўғри келмаяпти. Илова чизган «1 кг учун код» билан солиштиринг: префиксдан кейинги бешта рақам — тарози рақами — иккаласида бир хил бўлиши керак.
22 (оғирлик) форматида — йўқ: нарх иловадан олинади. 21 (нарх) форматида — ҳа, тарозидаги нархни ҳам янгиланг, акс ҳолда кассадаги оғирлик нотўғри чиқади.
Йўқ, фақат «Озиқ-овқат» турида. Бошқа турдаги дўконда 21 ёки 22 билан бошланадиган код оддий штрих-код деб қидирилади — масалан, заргарлик биркасидаги рақам адашиб тарози ёрлиғи деб ўқилмаслиги учун.
Муаммо йўқ: тарози рақами фақат оғирликдаги товарга берилади, қолганлари одатдагидек завод коди ёки дўконнинг ўз коди билан сотилади — штрих-код қўлланмаси.
Тайёрлади: BuySale жамоаси · Текширилди: 04.10.2026 · Хато топсангиз, Telegram’да бизга ёзинг
Озиқ-овқат дўкони ва мини маркет учун дастур: тарози ёрлиғини ўқийдиган тез касса, срок бўйича партиялар, кам қолган товар ва насия дафтари.
Батафсил →Товар кирими телефонда: завод кодини сканерланг — каталогда бўлса номи ва бўлими ўзи тўлади. Ёрлиқ ёки накладной суратидан рўйхат, срок ва партия.
Батафсил →Телефонда касса дастури: штрих-кодни камера ўқийди, нақд, карта ва қарзга сотиш, 58/80 мм чек, смена ҳисоби. Фискал чек бермайди. 7 кун бепул.
Батафсил →Товар учун штрих-код яратиш: 20 билан бошланадиган ички EAN-13 кодни бепул ясанг ва ёрлиққа чоп этинг. Ташқи савдо учун GS1 коди керак.
Батафсил →
7 кун бепул, тўлов картаси сўралмайди. Кейин кунига 6 630 сўмдан — дўкон турига қараб.
Бепул бошлашBuySale ёрдамчиси
Сайт маълумотлари асосида жавоб беради
AI хато қилиши мумкин — муҳим саволни Telegram орқали аниқланг.
Жавоб ёзилмоқда